Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

Камида 41 минг жасад. Исроилнинг Ғазодаги вайронкор уруши рақамларда


Фаластинлик болакай.
Фаластинлик болакай.

Исроил ҲАМАС ҳужумига жавобан Ғазо бўлгасида уруш бошлаганидан бери ўтган бир йил мобайнида ушбу можаро аксари тинч аҳоли бўлган 41 мингдан зиёд фаластинликнинг ёстиғини қуритди ва катта кўламдаги вайронагарчиликка олиб келди.

Бир йил муқаддам Исроил Ғазо бўлгасида янги тарихдаги энг қирғинбарот ва вайронкор ҳарбий кампаниялардан бирини бошлади.

Мазкур кампания – Ғазо бўлгасини назорат қилиб турган, АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС гуруҳининг Исроилга қонли ҳужуми ортидан бошланди.

Исроилнинг ҲАМАСни йўқ қилишга интилиши бўлгада тинч аҳолининг катта талафот кўришига ва инфратузилма вайрон бўлишига олиб келди.

Яқин Шарқ ва Украина уруши: Ғазо яна бомбардимон қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:06 0:00

ҚУРБОНЛАР

7 октябр куни ҲАМАС Ғазо бўлгасидан Исроилга ҳужум қилди. Исроил ҳукумати баёнотига кўра, 1139 киши, жумладан 685 нафар исроиллик ва 71 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган.

ҲАМАС аъзолари, шунингдек 251 исроилликни гаровга олдилар. Ўтган вақт давомида улардан қарийб ярми озод қилинди: айримлари қутқарилди, айримларини ҲАМАС қўйиб юборди. Ғазо бўлгасида ҳануз 100 дан ортиқ киши гаровда қолмоқда деб ҳисобланади, қолганлар эса ўлган деган тахмин бор. Гаровга олинганларнинг бир қисми Исроилнинг ҳаво ҳужумлари чоғида нобуд бўлган.

Исроил маълумотига кўра, Ғазо бир неча ҳафта бомбаланганидан сўнг бўлгага қуруқликдан бостириб кириш асносида 346 нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлган.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 7 октябрдан бери ушбу ҳудудларда 41 мингдан зиёд фаластинлик ўлдирилганини билдирди.

Уларнинг аксари тинч фуқаролар эди, асосан болалар қурбон бўлди, деб ишонилади, зеро Ғазода яшовчи икки миллион аҳолининг салкам ярми болалардир.

БМТ қочқинлар ишлари бўйича агентлиги Ғазодан ходимларининг бир қисмини олиб чиқиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк апрелдаги баёнотида “Ғазо бўлгасида ҳар 10 дақиқада бир бола ўлдирилмоқда ёки ярадор қилинмоқда”, деган эди. Мулозимга кўра, “болалар ушбу урушда бемисл товон тўлашяпти”.

Қурбонлар сони аслида анча кўп, деган фикр бор. БМТ маълумотига қараганда, Ғазо бўлгасидаги ҳамон 10 мингдан зиёд одам харобалар тагида кўмилган ҳолда қолаётир.

Фаластин ҳудудлари соғлиқни сақлаш вазирлиги босиб олинган Ғарбий соҳилда ҳам 700 дан ортиқ фаластинлик, шу жумладан 150 нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида ахборот берган.

Исроил ҳарбийлари қирғин қуролларини ноқонуний қўллашда, хусусан яққол таҳдид туғдирмаган фаластинликларни қасддан ўлдиришда айбланмоқда.

Исроил Ғазо бўлгасида ҲАМАСнинг 17 минг аскарини йўқ қилганини айтади, аммо ҲАМАС бу рақамни инкор қилмоқда.

АҚШ Исроилни Ғазонинг тинч аҳолисини ҳимоя қилишга чақирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:59 0:00

ЯРАДОРЛАР

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қайдларига кўра, Исроилнинг қуруқлик ва ҳаводан йўллаган зарбалари натижасида Ғазо бўлгасида 95 мингдан кўпроқ фаластинлик яраланган.

Уларнинг камида чорак қисми турмуш сифатини ўзгартирувчи жароҳатлар олган: ярадорлар орасида оёғи ёки қўли кесиб ташланиши керак бўлганлар, жиддий реабилитацияга муҳтож кишилар кўп.

ЎЛДИРИЛГАН ЖУРНАЛИСТЛАР ВА ГУМАНИТАР ХОДИМЛАР

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) маълум қилишича, Ғазода камида 116 нафар журналист ва қутқарувчи ўлдирилган.

Камида беш репортёр Исроил ҳарбийларининг тўғридан-тўғри ҳамласига учраганки, CPJ буни қотиллик дея баҳолайди.

Ушбу маълумотлар Исроилнинг Ғазодаги урушини журналистлар учун энг ҳалокатли можарога айлантирди.

Дала шароитида фаолият олиб бораётган гуманитар хизматчилар ҳам ўлдирилди. БМТ қайд этишича, можаро чоғида гуманитар ташкилотларнинг 250 дан зиёд ходими ҳалок бўлган.

Ғазо Исроил қуршовида
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:16 0:00

ҒАЗОДАГИ ОЧАРЧИЛИК

Расмий маълумотларга кўра, Ғазода озиқ-овқат танқислашгани туфайли қарийб бутун аҳоли очарчиликда қолаётир.

Исроил тинч аҳолини оч қолдиришни уруш қуроли ўлароқ қўлламоқдаки, бу ҳарбий жиноятдир, дея баёнот берган эди декабр ойида Human Rights Watch халқаро инсон ҳақлари ташкилоти.

ИЧКИ ҚОЧҚИНЛАР

БМТ маълумотига кўра, 2023 йил охирида Ғазо аҳолисининг 85 фоиздан кўпроғи ёки тахминан 1,9 миллион киши анклав доирасида кўчишга мажбур бўлган.

ИНФРАТУЗИЛМАНИНГ ВАЙРОН БЎЛИШИ

БМТнинг маълум қилишича, Исроил Ғазо бўлгасидаги иншоотларнинг ярмидан кўпини харобага айлантирган. Яна 360 мингта турар-жой биноларига шикаст етган.

Сунъий йўлдош тасвирлари можаро бошланганидан бери камида 53 та мактаб вайрон этилганини кўрсатмоқда, дейилади ташкилот ахборотида.

Исроил эса ўз нишонлари Ғазодаги “террористик” инфратузилма ва бинолар эканини иддао қилиб, ҲАМАСни тинч аҳоли ортига яширинишда айблайди.

Форум

XS
SM
MD
LG