Германия полицияси Гамбургдаги Ислом марказида тинтув ўтказди
Германия полицияси 16 ноябрда Эрон дастаклайдиган Ҳизбуллоҳ гуруҳига алоқадорликда гумонланган қатор ташкилотларда тинтув ўтказди. Германия ҳукумати Ҳизбуллоҳни «шиаларнинг террорчи ташкилоти» деб ҳисоблайди ва 2020 йилда унинг фаолиятини мамлакат ҳудудида тақиқлаган.
Ҳизбуллоҳ АҚШда ҳам террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
Германия Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, мамлакат бўйлаб жами 54 бинода, жумладан, Гамбургдаги Ислом марказида ҳам тинтувлар ўтказилган.
AFP агентлигининг ёзишича, мазкур Ислом маркази бир неча йил олдин Германия махсус хизматлари эътиборига тушган эди. Марказ 1953 йилда эронлик мигрантлар томонидан ташкил этилган.
Гамбург ички ишлар вазири Энди Гроте "Эрондаги ислом инқилоби ғояларини тарғиб этаётган марказ яқин кунларда ёпилиши”ни айтди.
Германия бошқа Ғарб давлатлари қаторида антисемитизм ғоялари тарқалишининг олдини олишга уринмоқда. Европада ҲАМАС-Исроил уруши ортидан яҳудийларга қарши кайфиятлар кўпайиб бораётгани расман тан олинган. ҲАМАС АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи сифатида тан олинган ташкилотдир.
Исроил Ғазо шаҳри ғарбини тўлиқ ўз назорати остига олди
ЦАХАЛ Ғазо шаҳри шарқини тўлиқ ўз назоратига олди ва ер усти амалиётининг учинчи босқичини бошламоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант маълум қилди.
Галант Аш Шифо касалхонаси ҳудудида “муҳим нарсалар”ни топгани ҳақида гапирди. Бироқ бу “муҳим нарсалар” нима эканини очиқламади. Аввалроқ ЦАХАЛ касалхона ҳудудида ҲАМАСнинг (АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган) ер ости йўли ва қуроллар топилгани тўғрисидаги видеоларни эълон қилган эди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу CBS телеканалига берган интервьюсида Аш Шифа касалхонаси ҳудудида гаврога олинганлар сақланаётгани тўғрисида “жиддий таҳминлар” борлиги ҳақида айтган эди. “Бу бизнинг касалхона ҳудудига киришимиз учун сабаб бўлди”, деган Нетаняҳу.
Бироқ Нетаняҳу Исроил ҳарбийлари Аш Шифа ҳудудига кирганида у ерда гаровга олинганларни топа олмаган. Бош вазир Исроил разведкаси гаровга олинганлар тўғрисида маълумотларга эга эканини билдирди.
Нетеняҳу “Биз тинч аҳолига таҳдидларнинг олдини олиш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширмоқдамиз, лекин ҲАМАС уларни зарба остида қолдириш учун ҳамма нарсани қилмоқда”, деб айтган.
ЦАХАЛ ҲАМАС тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини билдирмоқда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши ҲАМАС-Исроил уруши юзасидан илк резолюцияни қабул қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 ноябрда Мальта томонидан таклиф қилинган ҲАМАС-Исроил уруши юзасидан резолюцияни қабул қилди. Уни Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган 15 давлатдан 12 таси қўллади. Россия, АҚШ ва Британия бетараф қолди. Бу ҳақда БМТ сайтида маълум қилинди.
Резолюцияда томонлар “жанг бораётган ҳудудларга гуманитар ёрдам етиб бориши” учун Ғазода зудлик билан узоқ муддатли оташкесим эълон қилишга чақирилади.
Резолюцияда ҲАМАС ва бошқа гуруҳлар “ҳеч қандай шартларсиз зудликда гаровга олинганларни, биринчи навбатда болаларни озод қилиши шарт”лиги таъкидланган. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
Бу БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ҲАМАС-Исроил уруши бошланганидан бери қабул қилинган илк резолюциядир. Бунга қадар кенгашда резолюциянинг турли лойиҳалари муҳкоама қилинган, лекин улардан бирортаси ҳам қабул қилинмаган эди. Ҳусусан, АҚШ Бразилия ишлаб чиққан лойиҳага, Россия ва Хитой эса АҚШ ишлаб чиққан лойиҳага вето қўйганди.
Исроил ҲАМАС гаровдагиларни озод қилмагунича гуманитар танаффус эълон қилишга чақириқлар ассиз деган нуқтаи назарни билдирди.
“Исроил ҲАМАС йўқ қилинмагунига қадар ва гаровдагилар озод этилмагунича ўз ҳаракатини давом эттиради”, - деди Исроилнинг БМТдаги вакилии Гилад Эрдан.
Эрдўғон: "Исроил террор давлати"
Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Исроилни “террор давлати” деб атади.
Эрдўғон Исроил Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этувчи ва халқаро қонунларни бузаётганини таъкидлади.
“Чин кўнгилдан айтаманки, Исроил бир террор давлатидир”, - деди Эрдўғон.
У Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи террорчи эмаслиги ҳақидаги фикрини яна бир бор такрорлаб, бу фаластинликлар томонидан сайланган сиёсий партия эканлигини қўшимча қилди.
Туркия президенти парламенти аъзолари билан суҳбатлашди ва бу нутқи давомида у Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни Исроилда ядровий бомба бор ёки йўқлигини эълон қилишга чақирди.