Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:49

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

11:09 4.12.2023
USS Carney эсминеци.
USS Carney эсминеци.

Пентагон: Қизил денгизда АҚШ эсминецига ва фуқаролик кемаларига ҳужум қилинди

АҚШнинг USS Carney эсминеци ва бир нечта фуқаролик кемалари 3 декабрь куни Қизил денгизда ҳужумга учради. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Мудофаа вазирлиги қўшимча тафсилотларни очиқламади. Жумладан, бирорта кема жароҳатлангани, жабрланганлар ва ҳужумчилар тўғрисида маълумот йўқ.

ABC News телекомпанияси Оқ уйдаги манбаларга таянган ҳолда USS Carney камида иккита дронни уриб туширгани ҳақида билдирди.

Британия Денгиз савдоси агентлиги 3 декабрда Британиянинг тижорат кемаси Қизил денгиз ва Ҳинд океани туташадиган Баб ал Мандаб бўғозида дронлар ҳужумига учрагани тўғрисида хабар берди. Мазкур бўғоз Ҳиндистон ва Форс кўрфази давлатларидан Европага ва Европадан бу мамлакатларга Суваиш канали орқали юк ташишдаги муҳим сув йўлларидан биридир.

Кейинроқ Яманнинг бир қисмини назорат қилаётган хусий шиаларнинг «Ансаруллоҳ» гуруҳи вакиллари Қизил денгизда Исроилнинг иккита кемасига ҳужум қилингани тўғрисида баёнот берди. Гуруҳнинг билдиришича, кемалардан бирига баллистик ракета отилган, иккинчи кемага эса дронлар билан зарба берилган. «Ансаруллоҳ» АҚШ кемасига ҳужум қилингани тўғрисида баёнот бермади.

Эрон томонидан дастакланадиган исёнчи хусий шиалар гуруҳлари бундан аввал Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш доирасида Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарашли кемаларга ҳужум қилишда давом этишини билдирган эди.

Reuters агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда Қизил денгиздаги ҳужумлар оқибатида Британиянинг иккита савдо кемаси зарар кўрганини маълум қилди. Бироқ бу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

17:57 3.12.2023

АҚШ вице-президенти Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаларидан кейин вазминликка чақирди

Дубайда бўлиб ўтган иқлим муаммосига бағишланган CОР 28-анжуманида АҚШ вице-президенти Камала Харрис Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

“Қўшма Штатлар позицияси аниқ - халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳурмат қилиниши керак. Жуда кўп бегуноҳ фаластинлик ўлдирилган. Френк, тинч аҳолининг азоб-уқубатлари ва Ғазодан келаётган тасвирлар ва видеолар ҳалокатли”.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг катта маслаҳатчиси Марк Регевнинг айтишича, Исроил Ғазо фуқароларининг ўзаро отишмада қолиб кетишини истамайди.

“Биз ғазоликлар ва тинч аҳолини Исроил армияси ва террорчилар ўртасидаги ўзаро отишмалардан ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз бу аҳоли сув, дори-дармон, озиқ-овқат, бошпана олиши учун ҳамма нарсани қиламиз”.

Регевнинг айтишича, уруш тугагач, Исроил ХАМАСнинг ўз чегарасида жойлашишига йўл қўймаслик учун махсус зоналар ва механизмларга эга “хавфсизлик қобиғи”ни қидиради.

Жанглар чоғида яраланган ғазоликлар Хон Юнисдаги касалхонага етказилган.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни эрталаб сулҳ тугаганидан бери камида 193 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 650 нафари яраланганини маълум қилди. Бу рақамлар уруш бошланганидан бери ўлган 15 000 дан ортиқ фаластинликлар ҳисобига қўшилган.

Исроил, Хамас билан билвосита музокаралар олиб бораётган гуруҳини Қатардан олиб чиққанини айтди.

Шу билан бирга, ҲАМАС раҳбари ўринбосарининг айтишича, ўт очиш тўхтатилиб, Исроилдаги барча фаластинлик маҳбус қўйиб юборилмагунча Исроил билан ҳеч қандай маҳбус алмашув бўлмайди.

17:55 3.12.2023

АҚШ мудофаа вазири Ғазода фуқаролар ҳимоясини кучайтиришга чақирди

Ллойд Остин Калифорнияда бўлиб ўтган Рейган Миллий Мудофаа Форумида сўзлаган нутқида у шахсан Исроил раҳбарларини тинч аҳоли қурбон бўлишига йўл қўймаслик, «масъулиятсиз риторика»дан қочиш ва Ғарбий Соҳилда зўравонликларнинг олдини олишга ундаганини айтди:

«Бундай жангларда оғирлик маркази тинч аҳоли ҳисобланади. Агар сиз тинч аҳолини душман қўлига топширсангиз, тактик ғалабани стратегик мағлубиятга алмаштирган бўласиз. Мен Исроил раҳбарларига Ғазодаги фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш ҳам маънавий масъулият, ҳам стратегик мажбурият эканлигини бир неча бор тушунтирдим».

У шунингдек, Исроилни Ғазога инсонпарварлик ёрдами киришини кенгайтиришга ундаганини билдирди ва «яқин кунларда» кўпроқ ёрдам етказиб берилишини кутаётганини таъкидлади.

Остиннинг баёноти Исроил сулҳдан кейин ҳарбий самолётлар ва артиллерия билан анклавни бомбардимон қилишни давом эттираётган пайтда янгради.

17:54 3.12.2023

Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бўлганинг ҳар ёғида тутун ва чанг ҳавога ўрламоқда

Шанба (2 декабр) куни қуёш ботганидан сўнг Исроил чегараси ва Ғазо бўлгасида тутун кўкка ўрлаб, осмон портлашлардан шафақланиб турди, чунки Исроил ва ҲАМАС ўртасида оташкесим тўхтатилишининг эртасига ҳарбий ҳаракатлар янгидан бошланди.

Тиббиётчилар ва гувоҳларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбий учоқлари ва артиллерияси Ғазо бўлгаси жанубини ўққа тутиб, масжидларга ва атрофдаги касалхоналарга зарба берган.

Урушаётган томонлар етти кунлик оташкесим барбод бўлишида бир-бирини айблади. Оташкесим чоғида ҲАМАС Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳкумлар озод этилиши эвазига гаровдагиларни қўйиб юборди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG