Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:12

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

20:05 9.10.2023

ЕИ Фаластинга ёрдам дастурини “музлатди”

Европа Иттифоқининг қўшничилик ва кенгайиш масалалари бўйича комиссари Оливер Вархели ЕИ Фаластинга ёрдам дастурини "музлатганини" маълум қилди.

“Фаластинликларнинг энг йирик донори бўлмиш Европа комиссияси жами 691 миллион евролик бутун тараққиёт лойиҳаларини муҳокамага қўяди. Барча тўловлар дарҳол тўхтатиб қўйилди. Барча лойиҳалар қайтадан кўриб чиқилади. Бюджет бўйича, жумладан 2023 йил бюджетига доир барча таклифлар қолдирилди. Бутун ривожланиш портфелини ҳар томонлама баҳолаш ишлари олиб борилмоқда”, деб ёзди “Твиттер”да Оливер Вархели.

Бир оз аввал Австрия ва Германия Фаластинга ёрдам беришни тўхтатгани маълум қилинган эди.

20:14 9.10.2023

Эрон президенти Исроилга босқинни мақтади

Эрон президенти Иброҳим Раисий
Эрон президенти Иброҳим Раисий

Эрон президенти Иброҳим Раисий “Ислом жиҳоди” етакчиси Зиёд ан-Наҳал билан телефонда сўзлашиб, “Фаластин қаршилик ҳаракатининг ажойиб ва ёрқин ғалабаси”ни олқишлади. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

“Босиб олинган ҳудудларда ҳамда мустабид сионистик режим билан жангда юз берган воқеалар сўнгги 70 йилнинг улкан ноёб воқеалари бўлди, ушбу янгича ва ғолибона амалиётингиз билан ислом оламини чинакам хушвақт қилдингиз”, деган президент Раисий.

Айни пайтда Фаластин жангарилари босқини натижасида 700 дан ортиқ киши ўлгани, 2500 дан зиёд киши яралангани ва 100 дан ортиқ одам асир олиниб, Ғазо бўлгасига олиб кетилгани маълум.

Ушбу воқеаларда жабрланганлар орасида Непал, Тайланд, АҚШ, Буюк Британия, Украина, Россия, Германия ва бошқа мамлакатлар фуқаролари бор.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони эса, Фаластин ССВ маълумотига кўра, 550 дан ортиқ кишини ташкил қилади, яна 2900 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

20:35 9.10.2023

ҲАМАС ҳужумида Қодиров масжиди шикастланди

ҲАМАСнинг ракета ҳужумида Исроилнинг Абу-Ғош шаҳарчасидаги Аҳмат Қодиров номидаги масжид шикастланган.

Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди:

“ҲАМАС террорчиларининг ракетаси Қуддус яқинидаги Аҳмат Қодиров масжидига келиб тушди”.

Абу-Ғош шаҳарчасида асосан араблар яшайди. 2014 йилда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Абу-Ғошда отаси Аҳмат Қодиров номидаги масжидни очган эди.

15:56 11.10.2023

Исроил армияси Ғазо чегарасида назорат ўрнатганини айтмоқда

Исроил армияси Ғазо чегарасида назоратни тўлиқ ўз қўлига киритди, деб билдирди 10 октябрда Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари.

“Сўнгги бир сутка ичида бирорта террорчи деворни ошиб ўта олмади”, -деди у.

Унга кўра, ҳозирда девор вайрон бўлган ҳудудларда майдонларни миналаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хагари ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери 1500 жангари ўлдирилганини иддао қилмоқда.

Расмий маълумотларда эса 10 октябрь ҳолатига кўра, Исроилда 900 киши, Ғазода эса 700 киши ўлгани қайд этилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG