Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:39

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

10:10 24.10.2023

Исроил расмийлари чегарадаги мисрликлар позицияси танкдан "тасодифан нишонга олинган"ини билдирди

Ғазо сектори аҳолиси учун гуманитар ёрдам юки юкланган машиналарнинг иккинчи карвони 22 октябрь куни Рафаҳ чегара пунктининг Миср томонига ўтган. Бу ҳақда маҳаллий хавфсизлик хизматлари ва гуманитар тузилмалардаги манбалар маълум қилишган.

Колонна чегара пунктида пайдо бўлганидан кўп ўтмай, гувоҳларга кўра, у ерга яқин жойда портлаш содир бўлган. Миср томонидан “тез ёрдам” машиналари етиб келгани ҳақида эшитилиб турарди, дея қайд этган Reuters агентлиги. Қатор маълумотларга кўра, ҳодиса чоғида етти киши яраланиб, касалхонага етказилган.

Исроил ҳарбийлари танклардан бири тасодифан ўқ отиб юборгани ва снаряд чегара яқинидаги мисрликлар объектига бориб текканини маълум қилишган. Исроил содир бўлган воқеа юзасидан таассуф билдирган ва ҳодиса юзасидан текширув ўтказилишини қўшимча қилган.

Рафаҳ чегара пункти Миср чегарасидаги Ғазо секторига асосий кириш-чиқиш пункти бўлиб, у ер ҳозирда Исроилнинг тўлиқ қамали шароитида Фаластин ҳудуди аҳолисига юк етказиш бўйича уринишлар марказига айланган.

Исроил бу қамални ҲАМАС радикал гуруҳи жангарилари мамлакатга 7 октябрь куни кенг кўламли ҳужум бошлаганидан кейин эълон қилган. Исроил раҳбарияти секторда 2007 йилдан буён ҳокимиятни ўз қўлида тутиб келаётган ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш ниятини билдирган. Гуманитар ташкилотлар ва дунё лидерлари Исроилни фуқаровий объектлар зарба беришдан сақланишга чақириб келишмоқда.

10:12 24.10.2023
Америкалик Жудит Раана ва унинг қизи Натали гаровдан озод қилинганидан кейин Исроил хавфсизлик кучлари билан, 2023 йил 21 октябри
Америкалик Жудит Раана ва унинг қизи Натали гаровдан озод қилинганидан кейин Исроил хавфсизлик кучлари билан, 2023 йил 21 октябри

ЦАХАЛ Ғазо секторида 212 киши гаровда ушлаб турилганини айтмоқда

Қатор мамлакатларда террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангарилари Ғазо секторида 7 октябрь кунги ҳужум чоғида қўлга олинган камида 212 кишини гаровда ушлаб туришибди. Бу ҳақда Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари маълум қилди. Бу рўйхатга аввалроқ озод қилган асли исроиллик икки америкалик аёл Жудит Раана ва унинг қизи Натали кирмайди.

Хагарига кўра, 212 киши деган хулоса якуний эмас. Ҳарбийлар бедарак йўқолганлар ҳақида янги маълумотларни олишда давом этишмоқда.

Аввалроқ ЦАХАЛ Ғазода 210 нафар асир ушлаб турилганини маълум қилган эди.

Гаровдагилар сони доимий равишда ортиб бормоқда. Бундан ташқари, Ғазо секторида ҳаракатланаётган бошқа қуролли гуруҳлар ҳам одамларни гаровда тутиб турган бўлиши мумкин. 14 октябрь куни ЦАХАЛ матбуот хизмати ҲАМАС жангарилари 120 дан зиёд тинч аҳоли вакилини гаровда ушлаб тургани ҳақида маълумот тарқатган эди. Орадан икки кун ўтгач, вазирлик гаровдагилар сони камида 199 нафар эканини қайд этган. 19 октябрь куни улар сони 203 нафаргача ошган. ЦАХАЛ маълумотига кўра, улардан қарийб 30 нафарини болалар, 10-20 нафарини эса қариялар ташкил этади.

Гаровда тутиб турилганлар орасида икки фуқароликка эга кишилар, шу жумладан россияликлар ҳам бор.

Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси маълумотига таянган ҳолда, ҲАМАС ҳужумлари оқибатида “Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган беш нафар киши ҳалок бўлган”и ҳақида маълум қилган эди. Элчихона ўз мурожаатида ҳалок бўлган бу одамлар “амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга эмас”лигини урғулаган.

10:14 24.10.2023

Исроил Ғазода кутилаётган амалиётнинг бекор қилиниши шартларини очиқлади

Исроил армиясининг Ғазо секторида кутилаётган қуруқликдаги амалиёти фақат ҲАМАС жангарилари гаровдаги барча кишиларни озод қилиб, қуролларини ташлаганидагина бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Исроил армияси расмийси Жонатан Конрикус Австралиянинг ABC корпорациясига берган интервьюсида билдирди.

“Агар ҲАМАС фуқаролар орқасига беркиниб ўтирган ерларидан чиқиб, гаровда бўлган фуқароларимизни қайтариб, ҳеч қандай шарт қўймасдан таслим бўлса, ўшанда уруш тугайди”, деган Конрикус.

Унга кўра, бу урушдан мақсад бошқа ҳеч қачон исроилликларга таҳдид қила олмаслиги ва 7 октябрдаги каби босқинни такрорламаслиги учун ҲАМАСни йўқ қилишдир.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ҲАМАСга қарши ҳарбий кампания “бир, икки, уч ой”га чўзилиб, радикал гуруҳни тўлалигича йўқ қилиш билан якунланишини билдирган.

“Бу бизнинг Ғазодаги сўнгги маневр амалиётимиз бўлиши керак, сабаби ундан кейин ҳеч қанақа ҲАМАС бўлмайди”, дея қўшимча қилган у. Галлант Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига ташаккур изҳор этиб, кейинги босқич, яъни қуруқликдаги амалиёт “яқинда бошланиши”ни қайд этган.

Амалиётнинг қачон бошланиши ҳали аниқ эмас. Аввалроқ қуруқликдаги амалиёт ҲАМАС томонидан тутиб турилган гаровдагиларни озод қилиш ҳақида музокара олиб боришга вақт бериш учун АҚШ илтимосига кўра кечиктирилгани маълум қилинган эди.

The New York Times нашрининг ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда ёзишича, ҲАМАС томонидан икки нафар америкаликнинг озод қилиниши АҚШни Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиёт бошланишини ортга суришни қаттиқроқ талаб қилишга мажбур қилган. Нашрнинг музокаралар жараёнидан хабардор манбаси ҲАМАС амалиёт бошланиши гаровдагиларнинг озод қилиниши эҳтимолини камайтириши ҳақида огоҳлантирганини айтган.

11:08 24.10.2023

Жон Кирби: “Ғазода АҚШ фуқароси бўлган бир неча юз нафар киши бор”

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти тинч аҳоли вакиллари, айниқса АҚШ фуқароларининг Ғазодан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга уринмоқда.

“Биз ҳали-ҳамон тинч аҳоли вакиллари, айниқса, бизга маълум бўлишича, Ғазода юрган ва уни тарк этмоқчи бўлган америкалик бир неча юз фуқаронинг сектордан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашни истаймиз”, деган Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби. Бу ҳақда “Америка овози” хабар қилди.

Кирби йўлланишда давом этаётган гуманитар ёрдам ва унинг минтақага етказилишини “ўта муҳим” эканини таъкидлаган. Мулозимга кўра, ёрдам юки Ғазога “имкон қадар тезроқ, максимал ҳажмда ва Исроил қуруқликдаги амалиётини ўтказиш-ўтказмаслигига қарамай” етиб бориши лозим.

АҚШ маъмурияти гуманитар ёрдамнинг бир қисми ҲАМАС тузилмаларига йўналтирилиши мумкинлигига оид хавотирларга қўшилади. Бироқ, Кирбига кўра, ҲАМАС гуманитар ёрдамни бемалол олиш имкониятига эгалигига далил йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG