Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:45

 Исроилнинг Ливанга ҳужуми янги урушга айланиши мумкин                   


Исроил-Ливан
Исроил-Ливан

Исроилнинг 23—24 сентябрь кунлари Ливанга берган йирик зарбалари юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу 2006 йилда Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” билан беш ҳафталик урушидан бери кузатилган энг қонли ҳужум бўлди. Бу Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида янги уруш бошланганини кўрсатади, демоқда экспертлар.

Сал аввалроқ пейжерлар портлатиши билан боғлиқ ҳодисадан кейин Исроилнинг ҳалокатли ҳаво ҳужумлари янги можаро бошланганидан далолат беради.

Экспертлар Ҳизбуллоҳ катта йўқотишларга учраганига қарамай, жангари гуруҳни ҳисобдан чиқармаслик кераклигини айтади.

"Ҳизбуллоҳ"нинг ўн минглаб сонли жангарилари ва ҳарбий арсенали ҳисобга олинса, гуруҳни буткул йўлдан олиб ташлаш имконсиз кўринади» дейди Баҳрайнда жойлашган таҳлил маркази эксперти.

“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг сўнгги ҳужумига жавобан Исроил шимолига ракеталалар учирди. Аммо гуруҳ ҳали арсеналидаги дронлар ва чуқур зарба беришга қодир ўрта ва узоқ масофали ракеталар фойдалангани йўқ.
“Ҳизбуллоҳ” Ғазода оташкесим бўйича келишувга эришилмаса, Исроилга зарба беришда давом этишини таъкидламоқда.

Исроил эса ҳужумларини Ливан билан шимолий чегара бўйлаб хавфсизликни таъминлаш ва кўчирилган исроилликлар уйларига қайтариш экани билан изоҳламоқда.


Экспертлар фикрича, Исроил Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумларини кучайтириб, хавфли стратегияни қўлламоқда.
"Исроил “Ҳизбуллоҳ” арсеналининг муҳим қисмини гуруҳ Исроилга қарши йирик ҳужумларни амалга оширмасидан олдин зарарсизлантиришни мақсад қилган. Бу Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”ни эскалацияни кучайтиришидан тийиши мумкин. Аммо бу жуда хавфли ҳаракат”.

Ҳизбуллоҳнинг асосий тарафдори Эрон Исроил-Ҳизбуллоҳ можаросига бевосита аралашишни хоҳламайди.

ҲАМАС “тўлақонли келишув”га рози
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:41 0:00


Озодлик суҳбатлашган сиёсий шарҳловчи Жалоли Ҳошимийнинг айтишича, “Ҳизбуллоҳ”нинг 23-24 сентябрдаги хужумларга нисбатан суст жавоб бергани ва Эроннинг Исроил билан тўғридан-тўғри можарога киришни истамаслиги Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни Ливанга босимни давом эттиришга ундаган.

Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён Исроилнинг Ливандаги ҳаво ҳужуми «минтақавий урушга айланиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирди.

Форум

XS
SM
MD
LG