Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:06

“Истанбулда сирли равишда ғойиб бўлган ўғлимнинг икки йилдан буён дараги йўқ”


Хидиржон Раҳмонов.
Хидиржон Раҳмонов.

Бухоро вилоят, Олот туманида яшайдиган Умида Қурбонованинг арз қилишича, унинг 28 яшар бўлган ўғли уч йил муқаддам Туркиянинг Истанбул шаҳрига ишлагани кетиб, изсиз ғойиб бўлган.

“Истанбулда йўқолган ўғлимнинг икки йилдан буён дараги йўқ”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:26 0:00
Бевосита линк

Умида Қурбонова унинг укаси бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги, турк полициясига бир неча марта мурожаат қилган бўлса ҳам, ўғлининг изланишига амалий ёрдам берилмаётганини айтади:

Икки йилдан буён ўғлимнинг йўлига зор термулиб ўтирибман.

- Қишлоғимиздаги дўстининг таклифи билан ўғлим 2018 йилнинг 19 майида Истанбулга ишлаш учун кетган эди. У Истанбулдаги алюминий заводида ишлаб юрди. 2019 йилнинг 27 январида у билан алоқа узилди. У билан бирга кетган болалар қайтиб келди, лекин ўғлим келмади. Бирга ишлаган Элёр деган болани терговга чақиртирдим. Унинг айтишича, ишхонада ўғлим касал бўлгач, сариқ таксига миндириб, ижарада яшайдиган уйига юборган экан. У шундай дейди, лекин у ерда камералар йўқ экан. Лекин таксига миндирганми, йўқми, буни билмайман. Лекин у бола бир нарсани билади, айтмаяпти. Истанбулда ишлайдиган укам консулликка мурожаат қилди, полицияга мурожаат қилди, лекин ҳеч ким ўғлимни топиб бермаяпти. Икки йилдан буён ўғлимнинг йўлига зор термулиб ўтирибман.

Умида Қурбонова ўғлининг радикал исломчиларга қўшилиб, Сурияга чиқиб кетиш эҳтимоли борлигини қатъиян инкор қилади:

- Йўқ, йўқ! У намоз ўқимас эди, ҳатто дастурхонда овқат еб бўлгандан кейин ҳам омин қилмай туриб кетаверарди.

Хидиржон Раҳмонов.
Хидиржон Раҳмонов.

Хидиржон Раҳмонов билан бир уйда ижарада яшаган ва бирга ишлаган Элёр Мамасаидовнинг Озодликка айтишича, у Хидиржонни таксига ўтқазиб юборганидан кейин бошқа кўрмаган:

Касалхоналарга, полицияхоналарга бордик, тополмадик.

- Ўша куни мен эрталабки сменага ишга бордим. Хидиржон тунги сменада касал бўлган экан. Жўра мазам йўқ, такси билан юбор, деди. Туркчани ҳам яхши билмасди. Таксичига квартира адресини тушунтириб, уйга кузатиб юборгандим. Бошлиғим бу касал бўлган бўлса, кечқурун ишлолмайди, бор сен ҳам дам олгин-да, кечқурун кел, деди. Уйга қайтиб келсам, Хидиржон келмабди. Квартирамизда кичкина тоғаси бор эди, бирга қидирдик. Касалхоналарга, полицияхоналарга бордик, тополмадик. Кейин эртаси куни бошлиғим билан қамоқхоналарга бордик, ҳеч қаерда йўқ. Хуллас, қидирмаган жойимиз қолмади.

Озодлик кун давомида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги консуллиги сайтида кўрсатилган икки телефон рақамига бир неча бор қўнғироқ қилди, аммо гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Жорий йилнинг 6 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги қамоқхонадан “OzodMikrofon”га мурожаат қилган 48 яшар Бахтиёр Саломов ҳам Ўзбекистон консуллигидан ҳуқуқий ёрдам ололмаётганидан шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG