Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:39

Истанбулдан бир рейсда қайтган йўловчиларнинг 7 нафарида коронавирус борлиги аниқланди


Истанбул аэропортидаги ўзбекистонликлар, 22 март, 2020 йил.
Истанбул аэропортидаги ўзбекистонликлар, 22 март, 2020 йил.

26 март куни махсус рейс билан Истанбулдан Тошкентга қайтган 240 йўловчининг 7 нафари коронавирусга чалингани аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги бош консуллиги Фейсбук саҳифаси орқали 28 март куни маълумот тарқатди.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги мурожаати
Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги мурожаати

Маълумотга кўра, 240 нафар йўловчининг аксари ҳомиладор ва ёш болали аёллар, кекса ҳамда онкологик касалликдан даволаниб қайтганлар бўлган.

Шу муносабат билан Бош консуллик ватандошларни "имкон даражасида Ватанга қайтишларига шошилмасликка" чақирган.

Туркияда истиқомат қилаётган бир неча ўзбекистонлик Озодлик билан суҳбатда Консуллик чақириғини ниҳоятда тўғри дея баҳолашди.

Истанбулда истиқомат қилаётган Муҳаббат Исмоилова исмли наманганлик аёл бош консул билан суҳбат ортидан ҳозирча Ўзбекистонга қайтмасликка қарор қилганини айтди:

“Консуллик, имкони бўлса, Ўзбекистонга қайтишга шошилмай туринглар деб тўғри маслаҳат беряпти. Мен ҳам бош консул билан гаплашгач, Ўзбекистонга ҳозирча қайтмасликка қарор қилдим. Олти соат учасиз, кейин 14 кун карантинда бўласиз, бу пайтда коронавирусга чалинмаслигингизга ким кафолат беради, деб консул тўғри маслаҳат берди,” деди Муҳаббат Исмоилова.

Туркияда ўн минглаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожири истиқомат қилади.

Ўзбекистон учоқлар қатновини бекор қилганидан кейин, Истанбул аэропортида юзлаб ўзбекистонлик учолмай қолиб кетгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Бу йўловчилар кейин чартер рейслар билан Ўзбекистонга олиб келинган икки ҳафталик карантинга қўйилган.

XS
SM
MD
LG