Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кескинлаштириши ортидан 1 апрелдан бошлаб аҳолидан “ўзини яккалаш” режимига ўтиш сўралди ва сурункали касали борлар ҳамда ëши 65 дан юқори бўлганларнинг кўчага чиқиши тақиқланди.
1 апрелдан бошлаб¸ ҳукумат якка тартибдаги хайрия акцияларини ҳам тақиқлади ва муҳтож қатламга ҳар қандай ëрдам беришни марказлаштирди¸ бу ишни ўз қўлига олди.
Оқибатда¸ 1 апрелдан бошлаб "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" деган янги тузилма пайдо бўлди ва муҳтожларга ҳар қандай индивидуал ëрдамнинг фақат шу тузилма орқалигина кўрсатилиши шарт этиб белгиланди.
Ҳукумат қарори билан¸ кимнинг ëрдамга муҳтожлигини маҳалла қўмиталари аниқлайди ва улар бу рўйхатларни Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади; ҳокимият назоратига берилган бундай марказлар эса¸ кимга ва нима берилишини ҳал қилади.
Номидан кўриниб турганидек¸ бу марказлар фақат одамлар қилган хайрияларни тарқатиш билан шуғулланади¸ бу жараëнга давлатнинг маблағ ажратгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Ташкил этилар-этилмас бу марказларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятлар учун телефон рақамлари халққа тақдим этилди¸ муҳтожлар шу рақамларга қўнғироқ қилиши мумкинлиги айтилди. Ижтимоий тармоқлар¸ маҳаллий нашр ва телеканалларда бу марказларнинг эҳтиëжманд оилалар¸ қаровчисиз қолган қарияларга хайрия ëрдами улашиб юрганига оид сурат ва видеолар тинимсиз намойиш этила бошланди.
Кейинги кунлар ичи Озодликка маҳаллий ҳокимият тизимларидан хайрия ëрдамлари тарқатилаëтганига оид реклама характеридаги ҳисоботлар тўхтовсиз келмоқда.
Айни пайтда Озодликка муҳтожларнинг бу ëрдамни ололмаëтгани¸ ëки олганларнинг бу ëрдамдан қониқмаëтгани¸ қолаверса¸ ҳокимлик ва маҳаллақўмлар ихтиëрига берилган ëрдам ажратиш тизимида “еб қолишлар” бўлаëтгани ҳақидаги эътирозли хабарлар келиши ҳам кучайиб бормоқда.
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари баробарида¸ коронавирус пандемияси даврида муҳтожлар расмийлар тилидан тушмаëтган "Меҳр-шавқат ва саломатлик жамоат фонди"дан ҳам ëрдам олишга уриниб¸ бунга муваффақ бўла олмаëтганини айтмоқда.
Бу эътирозлар¸ ижтимоий ëрдам кўрсатишнинг марказлашган тизими коронавирус карантини ортидан кескин ошиб кетган ўзбекистонлик камбағалларнинг жорий инқироздан чиқиб олишига имкон берадими¸ деган саволни кун тартибига қўяди.
Озодликка мурожаат қилган айрим муҳтожлар ҳикояси бу саволга жавоб топишга ëрдам беради.
Ҳомийлик хайриялари бизга етиб келмаяпти...
Айни кунларда Ўзбекистондаги аксар нашрлар аҳолининг муҳтож қатламларига хайрия ëрдамларининг топширилаëтгани ҳақида мунтазам хабар бермоқда.
20 мартдан бери уйда кирим йўқ. Қўлимда 10 ойлик чақалоғим бор. Қариндошларим ҳаммаси Тошкентда яшашади¸ йўллар ëпиқ¸ боролмайман.
Аммо Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳрининг 8-микрорайонидаги 24-уй 61-хонадонидан мурожаат қилган Зилола Каримова¸ бундай ëрдамни фақат телевизорда кўраëтгани¸ ëрдам сўраб қилган мурожаатлари самарасиз қолаëтганини айтди.
Зилоланинг айтишича¸ оиланинг ягона боқувчиси бўлган эри маршрут такси ҳайдовчиси бўлиб¸ кунлик топганини рўзғорга харжлаб келган¸ карантин туфайли уйда ўтиришга мажбурлигидан¸ оила умуман даромадсиз қолган.
- Ҳамма ëқда муҳтожларга ëрдам беряпмиз¸ деб гапиришгани гапиришган. Халқни алдаб ҳеч ким барака топганмас. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига қўнғироқ қилинг¸ мана номерлари¸ деб кун.узларда ëзиб ëтишипти. Яна кўзбўямачилик - 1197 ҳам¸ 93 919 99 09 ҳам ўчиқ. Ўн марталаб мурожаат қилдим¸ бефойда. Адресимни¸ аҳволимни СМС қилиб юбордим¸ жавоб ноль. Меҳр-шафқат жамғармаси деб жаа реклама қилишяпти. Қани улар¸ телефон қилсангиз ҳар доим ўчиқ. Эрим кунлик ишлагани учун¸ 20 мартдан бери уйда кирим йўқ. Қўлимда 10 ойлик чақалоғим бор. Қариндошларим ҳаммаси Тошкентда яшашади¸ йўллар ëпиқ¸ боролмайман. Тилламни қўйиб¸ ломбарддан пул олиб рўзгор қиламан десам¸ ҳамма ëқ ëпиқ! Қани меҳр-шафқат¸ қани муҳтожларга ëрдам? Ҳаммаси фақат телевизорда яна.
Озодлик¸ "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази"нинг Тошкент вилояти учун ажратилган рақамларига икки кун ўнлаб маротаба телефон қилди¸ лекин қисқа гудокдан нарига ўтолмади.
Бизнинг қишлоқда муҳтожлар кўп¸ лекин бирортамизга ҳозирча ëрдам берилгани йўқ.
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Халқобод қишлоғида яшовчи Суннатилло Ҳусенов Озодликка ўзининг 2-гуруҳ ногирони экан¸карантинга қадар ҳам ишсиз бўлганини ëзади. 26 яшар Суннатилло маҳаллада кам таъминланган¸ ижтимоий ҳимояга муҳтож одам сифатида рўйхатга олинганига қарамай¸ ҳозирга қадар ҳеч ким ҳолидан хабар олмаганини айтади.
- Ҳомийлик ëрдамлари марказининг Қашқадарë вилояти учун деб 91-962-25-00¸ 75-221-11-80 номерлари берилган. Ёлғон номер қўйган халқни алдаб. Бизнинг қишлоқда муҳтожлар кўп¸ лекин бирортамизга ҳозирча ëрдам берилгани йўқ. Ҳозирча ҳеч ким карантин пайтида қандай кун кўряпсан¸ деб ҳолимиздан хабар ҳам олмади.
Озодлик мухбири ҳам Суннатилло ëрдам кўзини тиккан бу рақамларга 7 ва 8 апрель кунлари қўнғироқ қилди¸ аммо бу рақамлар билан ҳам боғланишга муваффақ бўлмади.
“Мен тиланчи эмасман!”
Тахиатошлик Ҳалимбой Худойберганов 65 ëшда. Боз устига¸ 1-гуруҳ ногирони. Ҳозирги вазиятда давлат ўз ҳимоясига олганини айтаëтган қатламнинг типик вакили.
Озодликка боғланган Ҳалимбой отага кўра¸ 6 апрель куни маҳалла қўмитаси раиси ва ëрдамчиси эшиги олдига келиб¸ бир литр ўсимлик ëғи¸ ярим кило ун¸ ярим кило шакар¸ бир кило макарон¸ икки кило картошка ташлаб кетган. Ногироннинг аëли ҳокимликдан ижтимоий ëрдам олганлик ҳақидаги тилхатга қўл қўйиб берган.
Агар кимдир мени ношукурга чиқариб¸ текин ëрдамдан хурсанд бўлмайсанми¸ деб уялтирмоқчи бўлса¸ уларга мени эмас¸ балки шундай қийин вазиятда ҳам чўнтакларини ўйлаётган ҳокимларимизни танқид қилинглар¸ деб жавоб бераман.
Худойберганов¸ давлат номидан берилган бундай ëрдамдан хурсанд бўлиш ўрнига¸ ўзини “камситилгандек” ҳис қилганини айтади.
- Давлат шундай тарқатяптими? Телевизорларда унақа кўрсатишаëтгани йўқку! Мен тиланчи эмасман! Менку майли¸ болаларим бор қарайдиган¸ лекин ҳеч кими йўқ ногиронларга ҳам шундай тарқатишяптими? Ногирон¸ кўчага чиқмайдиган¸ қаровчиси йўқ одам шу нарсалар билан қанча вақт жон сақлаши мумкин? Ëрдам тарқатадиганлар¸ бир одамнинг ҳозирги шароитда кўчага чиқмасдан тирик қолиши учун нима ва қанча кераклигини ҳисоблаб кўрдимикан?
Тахиатошлик ногирон¸ ўзига ташлаб кетилган ижтимоий ëрдам манзарасини видеога олиб¸ Озодликка юборди.
Озодлик билан суҳбатда Худойберганов¸ давлатнинг ҳозирги оғир вазиятда ëрдамга муҳтожларга эътибор қаратиб¸ уларни қўллаш учун катта маблағ ажратганига ишониши¸ бироқ ҳокимлик ва маҳалла қўмиталари қўлига топширилаëтган давлат маблағи ëки хайрия ëрдамининг¸ "яна одатдагидек¸ талон-торож қилиниб¸ ҳақиқий муҳтожларга номигагина етиб бораëтганига ишонишини" айтади:
- Телевизор ва Фейсбукларда бошқача кўрсатишади. Лекин ўзи ҳар доимгидай яна ярми йўқ бўлиб келади ногиронларга ажратилган нарсалар. Ўтганда ҳам бунча пул ва озиқ-овқат олдим¸ деган қоғозга қўл қўйдириб¸ амалда унинг ярмини бериб кетарди. Ҳозир яна шундай бўляпти. Ҳокимиятимиз нима ўзи еб қоляптими¸ деган хаëлдаман. Агар кимдир мени ношукурга чиқариб¸ текин ëрдамдан хурсанд бўлмайсанми¸ деб уялтирмоқчи бўлса¸ уларга мени эмас¸ балки шундай қийин вазиятда ҳам чўнтакларини ўйлаётган ҳокимларимизни танқид қилинглар¸ деб жавоб бераман.
Озодлик¸ Худойбергановга¸ у санаб ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини “давлат ëрдами” деб ташлаб кетган маҳалла раиси ва унинг ëрдамчиси билан боғланиб¸ бу ëрдамнинг давлат ëки ҳомийлар ëрдами эканига аниқлик кирита олмади.
Марказлашган ҳомийлик хайриялари кимга ва қандай тарқатилмоқда?
1 апрелдан сўнг¸ ўзига тўқларнинг кўнглидан чиқарганини муҳтожларга ўз ҳолича бериши тақиқланиши ортидан¸ бундай ëрдамни қабул қилиш ва тарқатиш ҳокимликлар ихтиëрига ўтказилди.
Бу марказлар ишлаш тартибига оид расмий хабарда¸ “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади”¸ дейилган.
Шунингдек¸ расмий изоҳга кўра¸ ҳомийлардан тўпланган ëрдам¸ фақат озиқ-овқат ва дори-дармон шаклида бўлиши¸ пул кўринишидаги хайриялар Меҳр-шафқат ва саломатлик фондига берилиши лозим.
Озодлик бу марказларнинг жамоатчиликка тақдим этилган телефон рақамларига¸ аксар ўзбекистонликлар каби¸ умуман боғлана олмади.
(Бу мурожаатларнинг ниҳоятда кўплиги туфайли линиянинг бандлиги¸ ëки аҳолига ишламайдиган рақамлар тақдим этилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.)
Айни пайтда¸ хайрия ëрдамига муҳтожлар рўйхатини тузиб¸ уларга бу ëрдамни беришга масъул маҳалла қўмиталаридан бири раиси Озодлик билан суҳбатда жараëннинг қандай бораëтганини тушунтириб берди.
1100 хонадон қарайди менга. Шулардан 120 хонадон ҳозирги кунда ниҳоятда ночор аҳволда қолган. Ишонсангиз¸ ярим коса уни йўқлар ҳам бор.
Озодлик боғланган Андижондаги маҳалла етакчиларидан бири¸ ўзи¸ қолаверса¸ кўнгиллилардан тузилган беш кишилик жамоатчилик гуруҳи туну кун ночорлар рўйхатини тузиб¸ уларга ҳомийлик ëрдамлари тарқатиш билан бандлигини билдирди.
- Менинг маҳалламдагилар, асосан, домда яшовчилар¸ ери йўқлиги учун анча қўли юпқа. 1100 хонадон қарайди менга. Шулардан 120 хонадон ҳозирги кунда ниҳоятда ночор аҳволда қолган. Ишонсангиз¸ ярим коса уни йўқлар ҳам бор. Ишлаб турган одамлар¸ бирданига ишсиз қолиб¸ муҳтожлар сони ошиб кетди. Мен энг ночорларининг рўйхатини айтяпман сизга. Ëрдамга энг муҳтожларнинг рўйхатини қилгандан кейин¸ ўзига тўқроқларга¸ хайрия қилинг¸ деган варақа бериб чиқяпмиз. Худога шукур¸ халқимиз орасида ҳақиқатан саховатпеша одамлар бор экан. Масалан¸ битта магазинчим 20 та хонадонга 7 хил озиқ-овқат маҳсулотлари тайëрлаб¸ ўзи ëнимда юриб бериб чиқди. Битта новвойим¸ ҳар кун 30-40 нонни қарияларга тарқатинг¸ деб опчиқяпти¸ руслашганларимиз¸ шакар¸ гречка¸ варенье беряпти¸ муҳтожларга тарқатинг деб.
Битта магазинчим 20 та хонадонга 7 хил озиқ-овқат маҳсулотлари тайëрлаб¸ ўзи ëнимда юриб бериб чиқди. Битта новвойим¸ ҳар кун 30-40 нонни қарияларга тарқатинг¸ деб опчиқяпти.
Маҳалла вазирлигининг энг қуйи қисмида ишловчи бу мулозим¸ "давлат муҳтожларга ëрдам учун миллиардлаб маблағ ажратяпти¸ Алишер Усмоновга ўхшаганлар миллионлаб доллар хайрия қилаяпти¸ уни тарқатаëтганлар талон-торож қилиб¸ ҳақиқий камбағалга етказмаяпти"¸ деган танқидларга ҳам муносабат билдирди.
Суҳбатдош¸ ҳозирга қадар пул кўринишидаги хайрия қилинмагани¸ давлат ҳам карантин туфайли муҳтожларга тарқатиш учун ҳеч қандай махсус маблағ ажратмагани ва шунинг учун аҳолига ҳам пул ëрдами берилмаëтганини таъкидлади.
Давлат кам таъминланганларга ажратиладиган нафақадан бошқа ҳали бир тийин пул бергани йўқ бизга.
- Давлат кам таъминланганларга ажратиладиган нафақадан бошқа ҳали бир тийин пул бергани йўқ бизга. Баъзилар¸ давлат сенларга миллиардлаб пул беряпти¸ бизга ўша пулдан бер¸ деб тўполон ҳам қиляпти. Бизда пул йўқ¸ хайрия пулларни Меҳр-шафқатга ўтказишяпти¸ бизгамас. Хайрияга берилган маҳсулотларни берганларнинг ўзи биз билан юриб¸ ўзи тепасида туриб тарқатаяпти. Асосан¸ 7 турдаги озиқ-овқат қабул қилиб¸ навбати билан рўйхатдагиларга тарқатиб чиқаяпмиз. Нимани қанчадан беришни¸ ҳомийларнинг ўзлари айтяпти¸ биз эмас.
Халқнинг ҳокимликнинг адолатли тақсимотига ишонмасликка асоси бор...
Оддий халқ эмас¸ менинг ўзим ҳам ҳокимлик ва маҳаллақўмларга олиб борган хайрия нарсаларимнинг ҳақиқий камбағалга етиб боришига¸ очиғи¸ ишонмайман.
Хоразмлик йирик тадбиркорлардан бири йиллардан бери турли хайрия акцияларига пул йиғиб¸ унинг нимага сарфлангани ҳақида ҳеч қачон ҳисоб бермаган ҳокимликларнинг ҳозирги оғир шароитда ҳам бундай ëрдамларни ўзлаштирмаслигига ишонч йўқлигини айтди.
Шахси очиқланмаслигини сўраган бу тадбиркор¸ ҳозирда ҳокимлик томонидан Меҳр-шафқат фондига пул ўтказиш ҳақида босим бўлаëтганига қарамай¸ ўз кўнглидан чиқарганини муҳтожларга ўзи тарқатишга қарор қилганини айтди.
- Оддий халқ эмас¸ менинг ўзим ҳам ҳокимлик ва маҳаллақўмларга олиб борган хайрия нарсаларимнинг ҳақиқий камбағалга етиб боришига¸ очиғи¸ ишонмайман. Бизнинг ҳокимиятда коррупция¸ халқ ҳақини ўзлаштириш деган бало коронавирус келганидан кейин йўқ бўлиб қолгани йўқку! Муҳтожлик нафақасини олиш учун бечораларнинг амалдорларга пора беришга¸ ëки нафақанинг бир қисмидан воз кечишга мажбурлигини биламизку. Очлар қолиб¸ тўқларга ëрдам беришни хоҳламадим. Ëрдамни якка ўзим тарқатолмаганим учун¸ маҳалладан муҳтож оилалар рўйхатини олдим. Икки кун вақтимни аямасдан¸ ўзим маҳаллақўмлар билан бирга юриб¸ 20 та оилага 10 килодан гуруч¸ 5 килодан картошка¸ ëғ¸ шакар тарқатиб чиқдим. Шу кунларда¸ яна хайрия қилмоқчиман. Ҳокимлик кўп босим қилмаса¸ Меҳр-шавқатгаям пул бермоқчиман. Буларнинг босими¸ одамни хайриядан совутяпти¸ холос.
Оммавий хайрия пуллари йиғилаëтган Меҳр-шафқат фонди қани?
Ўзбекистонда коронавирус тарқаши олдини олиш муаммоси кун тартибига тушганидан сўнг Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди деган ташкилот номи ҳам тез-тез тилга тушмоқда.
1988 йили тузилган шундай фонд борлигидан хабари ҳам бўлмаган ўзбекистонликлар ҳозирги оғир вазиятда шу фонддан ëрдам олишга умид қилмоқда.
Расмий нашрлар ва давлат тизимларининг бу фондга қилинаëтган миллиардлаб сўм ва миллионлаб долларлик хайриялар ҳақидаги баëнотлари¸ муҳтожларнинг бундай умидини кучайтирмоқда.
Кунига ëрдам сўраб минглаб мурожаат бўляпти. Телефон рақамларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Карантиндан кейин одамларнинг ишсиз¸ пулсиз қолганидан¸ баъзи оилалар бир литр ëғгаям зор бўлиб қолганини тушуниб турибмиз.
Аммо 7 апрель куни Озодлик билан суҳбатда бу фонд мутасаддиларидан бири¸ жамоатчилик бу фонд фаолиятини янглиш тушунаëтганини таъкидлади.
- Кунига ëрдам сўраб минглаб мурожаат бўляпти. Телефон рақамларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Карантиндан кейин одамларнинг ишсиз¸ пулсиз қолганидан¸ баъзи оилалар бир литр ëғгаям зор бўлиб қолганини тушуниб турибмиз. Лекин муҳтожларга ëрдам тарқатиш бизнинг ишимиз эмас. Биз 30 йилча олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида тузилган фондмиз. Вазирликка қараймиз. Ҳозирги шароитдаги вазифамиз фақат коронавирус билан боғлиқ. Карантинда сақланаëтганлар таъминоти¸ коронавирус юқтирганлар сақланаëтган касалхоналарга тиббий жиҳоз ва бошқа нарсалар топиб бериш¸ янги қурилаëтган мобил касалхоналарни ташкиллаштириш. Бизга ҳукумат¸ вазирлик фалон жой учун фалон нарса топ¸ деса топиб бериш билан машғулмиз. Ночорларга озиқ-овқат тарқатиш бизнинг ишимиз эмас. Бу билан маҳаллақўмлар¸ ҳокимликлар¸ мана энди Экспоцентрда очилган марказ шуғулланади (Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази назарда тутилмоқда -таҳр.) Илтимос¸ одамларга тушунтиринг¸ егулик сўраб бизга мурожаат қилишмасин.
Март ойи охирида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва ДХХ каби давлат тизимлари ходимлари ўз ойликларини бу фонд ҳисобига хайрия қилганини билдирганидан сўнг¸ Ўзбекистондаги блогеру талабалар ҳам фондга пул ўтказганини хабар қила бошлади.
1 апрель куни Ўзбекистон давлат телеканаллари коронавирус карантинини Тошкентда ўтказаëтган миллиардер Алишер Усмоновнинг айни шу фондга 20 миллион доллар хайрия қилганини хабар берди.
"Таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда касалхонани замонавий ускуналар билан таъминлаш учун 20 миллион доллар маблағ ажратди", - дейилди «Ўзбекистон 24» канали хабарида.
Ҳозирча жамоатчиликка¸ хайрия маблағларини коронавирусга қарши курашга сарфлаëтганини таъкидлаëтган бу фондга жами қанча маблағ ўтказилгани ва уларнинг қаерга¸ қандай сарфланаëтгани ҳақида очиқ ва шаффоф маълумот тақдим қилинганича йўқ.