Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:26

Бош вазир Шавкат Мирзиëев конституцияга зид тарзда муваққат президент бўлди


Шавкат Мирзиëев Россия президенти Путин Самарқандга келиб кетишидан бир кун ўтиб¸ муваққат президент деб эълон қилинди.
Шавкат Мирзиëев Россия президенти Путин Самарқандга келиб кетишидан бир кун ўтиб¸ муваққат президент деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 8 сентябрь куни ўтказилган қўшма йиғилишида мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажариш ваколати конституцияда кўзда тутилгани каби Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевга эмас¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëевга топширилди.

Мирзиëев президентликни қабул қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:12 0:00

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати расмий порталида қуйидагича изоҳ берилди:

"Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошевнинг мазкур таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди".

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига биноан, “президент ўз вазифаларини бажара олмай қолган вазиятда, унинг мажбуриятлари вақтинча Олий Мажлис Сенати раиси зиммасига юклатилади ва уч ой ичида "Ўзбекистон Республикаси президентини сайлаш" тўғрисидаги қонунга тўлиқ мувофиқ равишда президент сайлови ўтказилади".

Бундай ҳаракат билан Ўзбекистон парламенти ва Бош вазири нафақат Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддаси¸ балки Ўзбекистон марҳум президенти ва дафн маросимида ўзи "миллат отаси" деб атаган Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлис қўшма йиғилишида кескин тарзда қўйган талабини бузди.

Каримов Конституциянинг 96-моддасига киритган ўзгартиш Мирзиëев томонидан бузилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00

Ўзбекистон конституцияси бундай вазиятда президент ваколатларининг кимга¸ қанй тартибда ўтишини аниқ-тиниқ белгилаб бергани ва бундай таклифлар киритиш учун қонуний асос бермагани учун кузатувчилар Шавкат Мирзиëевнинг муваққат президент этиб тайинланишини Ўзбекистон конституциясига зид ҳаракат деб баҳоламоқдалар.

Парламент иккала палатасининг қўшма мажлисида шунингдек Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясига уч ой ичида мамлакатда муддатидан аввал президент сайлови ўтказиш учун тайëргарлик бошлаш бўйича топшириқ берилган.

1957 йилда туғилган Шавкат Мирзиëев Тошкент Ирригация ва мелиорация институтини тугатган. Ҳокимият пиллапояларидан кўтарилишни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими лавозимидан бошлаб¸ сўнгра Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2003 йилдан бери Ўзбекистон Бош вазири лавозимида ишлаб келган.

Тошкент мамлакатнинг биринчи президенти ўлимини эълон қилган 2 сентябрь куни Мирзиëев Каримовни дафн қилиш бўйича ташкил этилган давлат комиссияси раислигига тайинланди.

Аксар кузатувчилар¸ Шавкат Мирзиëевнинг Ўзбекистон президентлигига асосий даъвогар эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG