Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:13

"Ҳоким логистика маркази қуришга рухсат бермаяпти"


Фарғона вилоят, Риштон туманида ака-укалари билан бирга логистика маркази қурмоқчи бўлган тадбиркор Рўзали Олимов, қурилишга туман ҳокими рухсат бермаётганидан арз қилди.

Логистика маркази қуришга рухсат беришмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:05 0:00
Бевосита линк

Тадбиркорнинг айтишича, у учта туманга хизмат қиладиган логистика маркази қуриш учун ўз маблағини сарф этмоқчи.

“Туманимизда ,,Риштон агрокимёҳимоя” АЖ га қарашли бўлган, бўш турган қаровсиз ер майдони бор. Шу ерда логистика маркази қурмоқчимиз. 70 та ишчи ўрни яратиб, бу лойиҳага 2 миллиард сўм инвестиция киритмоқчимиз. Чунки бу жой логистика маркази учун географик жиҳатдан жуда қулай. Сабаби қўшни туманлардан темир йўл ўтмаган. Биз бу режамизни амалга оширсак, қўшни туманлар иқтисодиётининг ўсишига ҳам ёрдам беради. Лекин, туманимиз баъзи мутассади ташкилот раҳбарлари буни пайсалга солиб, ушбу ер майдонини уй-жой сифатида фуқароларга сотишмоқда. Бу ишни вилоят ва туман "Агрокимёҳимоя" раҳбарлари қилмоқда. Гарчи, ер орқа число билан туман захирасига қайтарилган бўлса-да, туман ҳокими ҳам ўзини олиб қочиб юрибди. Ҳоким ва прокурорнинг олдига ҳар куни боряпмиз, лекин учрашиб бўлмаяти. Наҳот ўз ҳисобидан инвестиция киритадиган тадбиркорларга шундай муомала қилинса?”- тадбиркор Рўзали Олимов.

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG