Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:00

Россия адолат учун ëрқин курашчиси Людмила Алексеева билан видолашди


Людмила Алексеева билан видолашувга оддий россияликлар¸ мухолифат етакчиларидан тортиб президент Путингача келди.
Людмила Алексеева билан видолашувга оддий россияликлар¸ мухолифат етакчиларидан тортиб президент Путингача келди.

Москва Хельсинки гуруҳи асосчиларидан бири бўлган Людмила Алексеева билан Москвадаги Журналистлар уйида ўтказилган видолашув маросимида унинг ҳамкасблари ҳамда хориж давлатлари вакиллари, жумладан, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Ханстман ҳамда Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Михаил Федотовлар қатнашди.

Алексеева 8 декабрь куни 92 ëшида вафот этди.

- Алексеева инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим етакчилардан бири эди. У самимий, довюрак инсон эди, турли қарашларга эга одамларни бирлаштира олар эди, - деди АҚШ элчиси Озодлик мухбирига 11 декабрь куни.

Маросимда, шунингдек, мухолифатчи ҳамда коррупцияга қарши фаол Алексей Навальний ҳам иштирок этди.

- Сиёсат билан шуғулланадиган одамлар ғалати бўлади. Айнан Алексеева каби барча ҳурмат қилган¸ ажойиб юмор туйғусига эга бўлган ажойиб ва софдил инсонни учратганим сиёсатда қолиш қароримнинг сабабчиларидан биридир, - деди журналистларга гапирган Навальний.

11 декабрь куни Алексеева билан видолашишга Россия президенти Владимир Путин ҳам келди.

Алексеева Россиянинг Чеченистондаги иккинчи уруши ҳамда Путин Россиядаги демократик институтларни кучсизлантирганини танқид қилиб келган.

Фаол билан видолашиш маросимида унинг яқин сафдоши¸ Интернет орқали «ноқонуний намойишларни» уюштиришда айбланиб, 16 кунга қамалган инсон ҳуқуқлари фаоли Лев Пономарёв қатнаша олмади.

Москва суди 10 декабрь куни Понамарëвнинг Алексеева билан хайрлашиш маросимида қатнашишига изн бермади.

Журналистлар уйи ташқарисида навбатда турган шоир Лев Рубинштейн Алексеевани илиқ сўзлар билан хотирлади.

- Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам ҳозирги Россия, ҳам Совет Иттифоқида муҳим ўрин тутади. Алексеева ушбу ҳаракатнинг тимсоли эди. Унинг ишлари ҳамда феъл-атвори бир-бирига мутаносиб этди - у ҳаммага хайрихоҳ эди, ҳаммани ҳимоя қилишни истарди, - деди.

«Левада-Центр» ижтимоий сўров маркази ходими Алексей Левинсон Озодлик билан суҳбатда Алексееванинг маънавий қиëфаси¸ унинг ўзи ишонган ғояларга садоқати замонавий ҳуқуқ фаоллари орасида кам учрашини айтди.

- Алексееванинг таъсири жуда катта бўлган. Унинг исми Сахаров каби сиймолар билан ёнма-ён туради.

Самаралик 17 ёшли Данил Бражников Алексеева билан бирор марта учрашмаганига қарамай¸ у билан видолашиш учун Москвага келганини айтади. Бражников 1970 ҳамда 1980 йиллардаги ҳуқуқ фаоллари фаолиятига қизиқишини айтар экан, Алексеева мазкур авлоднинг сўнгги вакили бўлганини таъкидлайди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳамда дипломатлар Алексееванинг Совет Иттифоқи ва кейинчалик Россияда адолат ўрнатилишига қаратилган курашини юксак ҳурмат билан эътироф этиб келади.

Алексеева ҳаётлигида унга бир неча марта таҳдид солишган. Фаол 1977 йилда Совет Иттифоқидан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин, 1993 йил ватанига қайтиб келиб, иштиёқ билан ўз фаолиятини давом эттирган Алексеева фаолиятини Путин ҳокимияти кескин чеклаб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG