Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:45

Мирзиёев Каримов қамаган Мавлон Умурзоқовни оқлади


Мавлон Умурзоқов ва Ҳалима Худойбердиева (Сурат "Дунё ўзбеклари" сайтидан олинди)
Мавлон Умурзоқов ва Ҳалима Худойбердиева (Сурат "Дунё ўзбеклари" сайтидан олинди)

Марҳум президент Ислом Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов Озодлик билан суҳбатда Олий суд қарорини 21 йил кутганини айтди.

Ўзбекистон Олий суди 67 яшар Мавлон Умурзоқовни тўла-тўкис оқлаш ва моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақида 8 августда қарор чиқарди.​

Биринчи президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси 1994 йил охирида қатор жиноятлар, хусусан, катта миқдорда порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбдор, деб топилган ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилган, қамоқда 2,5 йил ўтириб, озодликка чиққан эди.​

"Ишонч бўлмаса, қадам босилмайди"

Озодлик билан суҳбатда собиқ давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов оқлов қарорини 21 йил кутганини айтди.

-Ҳар бир ҳаракатда қандайдир ишонч бўлиши керак-ку, тўғрими йўқми? Ишонч бўлмаса, қадам босилмайди. Чиққанимга как раз 21 йил бўлди 9 августда, - деди Мавлон Умурзоқов.

У, агар "ишонч билдирилса", давлат вазифаларида ишлашга тайёрлигини билдирди.

- Ҳа энди, ишонч бўлса, албатта ишлаймиз. Ҳали кучим етади ишлашга," - деди Мавлон Умурзоқов.

"Инқилобий ўзгаришлар"

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган ислоҳотларга баҳо бераркан, Мавлон Умурзоқов Ўзбекистонда "инқилобий ўзгаришлар" бўлаётганини айтди.

У Шавкат Мирзиёев олиб бораётган "сиёсати туфайли" оқланганини билдирди.

- Ҳар қандай ишда агар система бўлмайдиган бўлса, қачондир барбод бўлади. Ҳозирги қўйилаётган қадамлар ўша системанинг пойдевори қўйилаётганидир, - деди Мавлон Умурзоқов.

Мавлон Умрзоқов: "Ишонч бўлса, албатта ишлаймиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00

"Аҳмоқона сиёсат"

​67 яшар Мавлон Умурзоқов 1994 йил охирида қатор жиноятлар, хусусан, катта миқдорда порахўрлик ва мансабни суистимол қилишда айбдор, деб топилган ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилган, қамоқда 2,5 йил ўтириб, озодликка чиққан эди.​.

Унинг жиноий шериги сифатида қамоққа олинган шахслар орасида бўлган журналист, "Дунё ўзбеклари" вебсаҳифасининг муҳаррири Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда "қийноқлар ва босимлар остида" собиқ давлат маслаҳатчисига қарши кўрсатма беришга мажбурланганини эътироф этди.

Журналист бу ҳақда ўзининг автобиографик китобида батафсил баён қилганини айтди.

Исмат Хушев: Аҳмоқона сиёсат даври эди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:53 0:00
Бевосита линк

"Исталмаган шахс"

Ҳалима Худойбердиева президент Мирзиёев билан учрашув чоғида
Ҳалима Худойбердиева президент Мирзиёев билан учрашув чоғида

​Мавлон Умурзоқовнинг қамалиши ортидан унинг рафиқаси, Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева мамлакат Хотин-қизлар қўмитаси раислигидан ва бошқа лавозимлардан бўшатилган эди.

Мавлон Умурзоқов умрининг 2,5 йилини панжаралар ортида ўтказди.

8 августда Озодлик билан суҳбатда Ҳалима Худойбердиева у ва унинг турмуш ўртоғи 22 йил давомида "исталмаган шахслар" рўйхатида қолганини айтди.

Эр-хотинга давлат ишларида ишлашларига рухсат берилмаган, 1994 йилдан буён шоира Ҳалима Худойбердиеванинг китоблари нашр этилмай келаётганди.

"Зиёли инсон"

1993 йилда сиёсий мотивлар билан қамалиб, президент Каримовнинг махсус авфи билан бошқа бир неча маҳбус билан бирга 1994 йилда озодликка чиққан, Бирлик халқ ҳаракати фаоли Носир Зокир Озодлик билан суҳбатда Мавлон Умурзоқов билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ертўласи камерасида 1994 йилда ўтказган бир ҳафта умрини эслади.

- Менда у киши ҳақида бир зиёли инсон сифатида таассурот қолган. Тафаккури бир ёзувчига ўхшаш инсон сифатида ёдимда қолган ўша пайтда, - деди Носир Зокир.

Носир Зокир: Бу кунларнинг келишини кутмаган эдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:18 0:00
Бевосита линк

Мавлон Умурзоқов Ўзбекистон Олий суди томонидан оқлангани Озодликка маълум бўлган иккинчи давлат арбобидир.

2016 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Олий Суди Ўзбекистонга Шўролар даврида Ислом Каримовгача раҳбарлик қилган Иномжон Бузрукхўжаевич Усмонхўжаев устидан СССР Олий суди 1989 йилда чиқарган ҳукмни бекор қилганди.

Шу муносабат билан Озодлик билан суҳбатлашган Усмонхўжаев¸ бу қарорни 25 йил кутганини айтиб¸ ниҳоят адолат қарор топганидан мамнунлик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG