Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:45

Россиядаги ўзбек муҳожирлари ватанга пул юбориш бўйича МДҲда яна биринчи


Ўзбекистонликлар Россиядан пул жўнатиш бўйича МДҲ ватандошлари орасида яна биринчи ўринни эгаллади. Марказий банк ҳисоботига кўра¸ 2016 йил давомида ўзбекистонликларнинг ватанига юборган жами маблағи 2 миллиард 741 миллион долларни ташкил этган. Ўртача ҳисобда¸ Россияда меҳнат қилаëтган ҳар бир ўзбекистонлик ойига ватанига 279 доллар пул юборган.

Банкнинг билдиришича, 2015 йил давомида Россиядан Ўзбекистонга муҳожирлар томонидан 3 миллиард 59 миллион доллар юборилган ва 2016 йили пул жўнатмалари миқдорининг 11 фоизга камайгани кузатилган.

Айни пайтда¸ ҳисоботда Россияга келаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг 2014 йилга нисбатан 30 фоизга озайгани ҳам айтилади.

Россия миграция хизмати келтирган расмий рақамларга кўра, ҳозирда мамлакатда салкам 2 миллион ўзбекистонлик муҳожир легал мақомда меҳнат қилмоқда.

Тюмень вилоятида меҳнат қилаëтган сурхондарёлик Собиржон охирги йил давомида Россиядаги меҳнат муҳожирлари даромади пасайиб бораётганига оид банк хулосасини ўз мисолида тасдиқлайди:

- Энди, ўтган йили яхшироқ эди – бу йил пул жуда кам. Бугун долларни 57,36 кўрсатаяпти. Пул берилаяпти – рублнинг қадри йўқ-да...Одамлар долларни иложи борича ишлатмаяпти, нарх кўтарилиб кетаяпти, дейди Собиржон.

10 йилдан буён Россияда қурилишларида меҳнат қилаётган Собиржон мавсумига қараб Ўзбекистонга ойига 200дан 500 долларгача пул жўнатиб туришини айтади.

Собиржон билан тўлиқ суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда бу муҳожир¸ Россияда қийналиб топиб¸ ватанга юбораëтган пулларини Ўзбекистонда олиш муаммоси ҳам кучайиб бораëтганидан шикоят қилади:

- Хуллас, охирги бир йилда шундай бўлиб қолди. Бу ердан пул жўнатамиз 5-6 кун, Агробанк, Пахтабанк... Олтинсойданман – у ерда умуман пул бермайди. “Валюта йўқ!”, дейди. Мен 10 март куни юборган эдим – мана 11 кун бўлди ололмаяпти. 14-15 кунда олишаяпти, одатда. Доллар йўқ бўлиб қолганигами, билмадим. Бир ойда 500 доллар, баъзилари – 200 доллар жўнатаман. Ёз пайтида аммо даромадимиз бироз кўпаяди. Бу ердаги пул жўнатадиган фирмалар ишончли бўлади – ўша ердаги банклар ўйин қилаяпти-да! дейди Собиржон.

Россия Марказий банки ўтган йилда жисмоний шахслар томонидан узоқ хориж мамлакатларига 25,799 миллиард доллар жўнатилганини қайдга олган бўлса¸ МДҲ давлатларига жами 10,129 млрд юборилгани кузатилган.

Банкнинг билдиришича, 2016 йили Россиядан бошқа давлатларга пул жўнатиш бўйича Ўзбекистон умумий рўйхатда Швейцариядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган. Ўтган йили Россиядан Швейцарияга 5 миллиард 100 миллион доллар ўтказилган.

Пул жўнатмалари бўйича учинчи ўринни Тожикистон ($1,9 млрд), тўртинчи ўринни Қирғизистон ($1,7 млрд) ва бешинчи ўринни Украина ($1 млрд) эгаллаган.

XS
SM
MD
LG