Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 03:04

БП: Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди


Аптека. Иллюстратив сурат.
Аптека. Иллюстратив сурат.

Наманган шаҳрида катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M-s.” МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббий амалиётда қўллаш тақиқланган дори-дармон топилган.

ҚҚС: Дори-дармон қимматлайди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:55 0:00

Умумий баҳоси 828,1 миллион сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Департамент матбуот хизмати хабарида мусодара қилинган дори воситалари “Наманган дори-дармон» АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилгани қайд этилган.

Мамлакатда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббий амалиётда қўллаш тақиқланган дори воситаларини махсус омборда сақлашдан кўзланган мақсад нима экани очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ҳам 2,9 миллиард сўмлик мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, сифатсиз ва яроқсиз дори воситаларини сотишга уриниш фош қилинганди.

XS
SM
MD
LG