Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:43

NRC: Афғонистонда ҳар уч одамнинг бири очликдан азият чекмоқда


Норвегиядаги қочқинлар кенгаши – NRC хабарига кўра, Афғонистон иқтисодиёти ҳалокат ёқасида, мамлакат гуманитар инқирозга юз тутмоқда.

Ташкилотнинг билдиришича, бугунги кунда Афғонистонда ҳар уч одамнинг бири очликдан азият чекмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат дастури сўнгги бир ҳафтада Афғонистондаги оилаларнинг 93 фоизи тўйиб овқатланмаганини маълум қилди.

Афғонистонлик журналист Исмат Камол Афғонистондаги гуманитар вазиятни шундай тасвирлади:

- Толибон пойтахт Кобулни ишғол қилганига тақрибан икки ой бўляпти. Икки ойдан бери бозорлар ишламайди. Тижорат тўхтаган. Озиқ-овқат корхоналари, ишлаб чиқариш корхоналари ишламаяпти. Халқнинг даромади энг паст даражага тушиб қолди. Кейинги ҳафталарда одамлар тўйиб овқатланмаяпти. Ҳатто айрим оилалар фақат қайноқ сув билан бир парча қуруқ нон билан кун кўряпти. Аҳвол жуда оғир, чунки даромад йўқ, иш йўқ. Одамлар ишсизлик сабаб Эронга жўнаб кетяпти. Бироқ Эрон чегараларни ёпгани сабаб одамлар яна қайтиб келяпти.

Исмат Камол билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

Норвегиядаги қочқинлар кенгаши – NRC ташкилоти Бош котиби Ян Эгеланн 27 сентябрь куни Кобулга қилган сафари давомида Афғонистонда нақд пул етишмовчилиги оқибатида банк тизими ҳам ишдан чиқиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳаво ҳарорати 20 даражагача тушадиган қиш мавсумигача инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун вақт билан курашяпмиз. Қочишга мажбур бўлган юз минглаб кишиларга тез орада бошпана, иссиқ кийим-бош ва озиқ-овқат керак”,-деди Ян Эгеланн.

Афғонистонда очарчилик. Мирзиёев–Бародар келишуви бу хавфга тайёрми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:13 0:00

Афғонистон Толибон назоратига ўтгани ортидан 19 август куни Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга бериладиган 400 миллион долларлик молиявий кўмакни тўхтатиб қўйган эди.

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган толиблар олдида турган асосий муаммо - очлик ёқасида турган аҳолининг озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш ва мамлакат юз тутаётган иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўлларини топишдир.

XS
SM
MD
LG