Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:56

Ўзбекистон Толибон нефтини қайта ишлайди - ОАВ


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Толибон Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан. 17 август, 2024
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Толибон Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан. 17 август, 2024

Молиявий таҳлил компанияси S&P Global маълум қилишича, Ўзбекистоннинг нефт ва газ компанияси “Saneg” йилига 2 миллион тонна афғон нефтини қайта ишлаш бўйича келишувга эришган. Буни ушбу масаладан яқиндан хабардор бўлган Ўзбекистон нефт саноати расмийларидан бири тасдиқлаган.

Келишувга кўра, хом нефт Афғонистоннинг Ҳайратон терминалидан Амударё орқали Ўзбекистонга “Saneg” томонидан тақдим этилган темир йўл вагонлари ёрдамида ташилади, деб айтган S&P Global Commodity Insights манбаси. Дастлабки юклар аллақачон жўнатилган, деган манба. Унинг айтишича, Ўзбекистон 100 000 тонна хом нефт олади, аммо келишилган якуний ҳажм хали номаълум.

Толиблар. “Қора рўйхатдан” чиқарилаётган ҳаракат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:49 0:00

Толибон ҳукумати доимий ёқилғи танқислиги шароитида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда.

Афғонистон шимолида қазиб олинаётган нефтни Ўзбекистонда қайта ишлаш бўйича музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда, дейди манба. Хом нефт таркибида олтингугуртнинг нисбатан юқорилиги муҳокама қилинган масалалардан бири бўлган.

Афғонистон илгари ҳам мамлакат шимолидаги Амударё ҳавзасидан оз миқдорда нефт қазиб оларди, бироқ хом нефтни қайта ишлаш қувватига эга эмас эди. Шу боис мамлакат Туркманистон, Эрон ва охирги вақтларда Қирғизистон каби қўшни давлатлар ёқилғисига қаттиқ қарам бўлиб қолмоқда.

Афғонистонга Россия ҳам нефт маҳсулотлари етказиб беради ва рус компаниялари Европа санкцияларини қоплаш мақсадида етказиб беришни кўпайтиришга интилмоқда, деб ёзади Россия матбуоти.

Arvin Energy ширкатининг эронлик таҳлилчиси Саид Ҳошимийга кўра, Афғонистоннинг узоқ вақтдан бери давом этаётган энергетика инқирози Эроннинг ёқилғи таъминоти билан боғлиқ сўнгги муаммолар туфайли янада зўрайган.

“Эрон чегараларидан давлат субсидиялари эвазига бир неча ўн миллион литр чет элга олиб чиқилади”, дейди Ҳошимий. Унинг айтишича, дизел генераторлари пойтахт Кобулда электр энергиясининг учдан бир қисмини таъминлайди.

Операция “G”: Путиннинг Ўзбекистондаги махфий омбори
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:21 0:00

Матбуот хабарларига кўра, Толибон 2022 йил баҳоридан бери ишлаб чиқаришни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. 2023 йилда Хитойнинг Ғарбий Шинжон минтақасида жойлашган Central Asia Petroleum and Gas Co. ширкати Толибон ҳукумати билан йирик нефть шартномасини имзолади ва 2026 йилгача хом нефт ишлаб чиқаришга 540 миллион доллар сармоя киритишга ваъда берган.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистонда Афғонистон хомашёсини қайта ишлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ягона завод ҳисобланади, дейди манба.

Хом нефт, асосан Ўзбекистон бозорига дизел ишлаб чиқариш учун ишлатилади, дейди манба ва ёқилғини яна Афғонистонга қайта экспорт қилиш масаласи ҳам бўлиши мумкинлигини айтади.

Бу Афғонистон нефтини мамлакат ташқарисида қайта ишлаш бўйича биринчи келишув бўлиши мумкин.

“Saneg” афғон нефтини қайта ишлаш бўйича келишувни тасдиқлашдан бош тортган ва ҳозирда афғон нефтини қайта ишламаслигини айтган.

Форум

XS
SM
MD
LG