Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:06

Ўзбек расмийлари Мирзиёевнинг тоғдаги қароргоҳига оид Озодлик суриштируви юзасидан раддия тарқатди


Мирзиëевнинг сири: Тоғларга яширилган хазина
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:11 0:00

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти президент Шавкат Мирзиёев учун қурилгани айтилган ҳашаматли Шоввозсой қароргоҳига оид Озодлик суриштирувини “асоссиз ва нохолис” деб атаб, бу борада раддия тарқатди.

Озодлик томонидан 23 февраль куни ёйинланган суриштирувда Тошкентдан тақрибан 100 километр наридаги Угом-Чотқол миллий боғида Мирзиёев учун қурилган ҳашаматли сарой ҳақида сўз борган.

Тоғдаги мазкур оромгоҳ қурилишига бош-қош бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” 24 февраль куни тарқатган ўз баёнотида Шоввозсой бўйидаги мазкур участка ширкатга 2010 йили “мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган”ини билдирган.

Баёнотда бу ерда сўнгги 10 йил давомида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилгани, қурилишга ширкатнинг бюджетдан ташқари 495 миллиард сўм маблағи сарфлангани қўшимча қилинган. “Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, ширкат тасарруфидаги “Шоввозсой” мажмуаси дохил қатор дам олиш масканлари 90 минг темирйўлчи ва аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республикамиз аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда”, дейилган баёнотда.

Айни пайтда раддияда лойиҳа бўйича ҳал этилмаган бир неча масала очиқланган эмас.

Вертолётлар қўнадиган майдонларга эга ва устидан учиш тақиқланган мажмуа қурилиши 2017 йилда бошланиб, 2018 йил охирига бориб якунланган. Маҳаллий аҳоли мажмуа ёнида барпо этилган янги сув омбори сув таъминотига путур етказгани, оилаларнинг кўчишига сабаб бўлгани ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганини айтган.

Шоввозсой қароргоҳига ёндош сув омбори 2020 йили ўпирилган Сардоба тўғони қурилишида иштирок этмиш ширкат томонидан қурилган. Сардоба сув омборида ўтган йил 1 майида юз берган техноген фожиа натижасида 6 киши нобуд бўлган, минглаб одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлганди.

Ўзбекистон расмийлари сув омборлари ва оромгоҳлар қурилиши, улар учун сарфланган маблағ ҳақида ҳеч қачон очиқ маълумот берган эмаслар. Озодликнинг кўплаб манбалари эса қурилган бу иншоотларни бир неча юз миллион долларга баҳолаганлар.

Шоввозсой қароргоҳини барпо этишда иштирок этган қурувчилар иш вақтида улардан телефонлари мажбуран олиб қўйилганини билдирганлар. Йўлдаги тўсиқлар ва қўриқчилар эса одамларнинг бу жойга яқинлашишига имкон бермайди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилда иқтидорга келганидан бери ўзини автократ салафи Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ мамлакатда шаффофликни ошириш, инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ва коррупцияга қарши курашга содиқ шахс сифатида кўрсатиб келган.

XS
SM
MD
LG