Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:19

Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди


Ўзбекистон Озарбайжондан энергия инфратузилмасини модернизация қилишда ёрдам сўрамоқда, бу электр энергиясидаги тез-тез узилишлар билан боғлиқ.
Ўзбекистон Озарбайжондан энергия инфратузилмасини модернизация қилишда ёрдам сўрамоқда, бу электр энергиясидаги тез-тез узилишлар билан боғлиқ.

Россиянинг Украинада олиб бораётган уруши Марказий Осиё давлатларини Озарбайжон билан янада яқинлаштириб, ўзаро алоқаларни кучайишига туртки бўлди. Одатда, Москва таъсир доирасидаги давлатлар сифатида қараладиган мазкур мамлакатлар халқаро миқёсда яккаланиб қолган Россиядан ўзини тортиб, янги савдо йўлларини изламоқда.

Eurasianet.org нашрида чоп этилган мақола муаллифи, Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Жоанна Лиллиснинг ёзишича, ​Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим келишув имзолагани ҳам кўпроқ халқаро интеграцияга интилиш кучайиб бораётганини далолат беради.

29 август куни икки мамлакат энергетика вазирликлари 2023 йил охиригача амалга оширилиши кўзланган мақсад ва режаларнинг йўл харитасини имзолаган.

Келишув нефть-газ, нефть-кимё ва қайта тикланувчи энергия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади, дейилади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги баёнотида.

Томонлар электр энергетикаси ва табиий газ тармоқларига биргаликда сармоя жалб этишга ва иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича илғор тажриба алмашишга келишиб олган.

Жоанна Лиллис фикрича, бу ҳамкорлик кўпроқ Ўзбекистон учун манфаатли бўлиши мумкин. Негаки, Ўзбекистон энергетика инфратузилмасида тез-тез узилишлар кузатилади ва мамлакат ўз энергетика секторини қайта ислоҳ қилишга интилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон энергия бозорларини либераллаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ҳам тажрибани бирлаштириши айтилмоқда.

"Бу Тошкент учун яна бир устувор вазифа. Ҳозирда Ўзбекистон давлат бошқаруви остида бўлиб келган энергетика соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва тармоқни янада самаралироқ қилиш учун мазкур тармоқни эркинлаштиришга ҳаракат қилмоқда", дейилади мақолада.

Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтьгаз” ва Озарбайжоннинг SОCАR миллий энергетика компаниялари углеводород заҳираларини қидириш ва қазиб олиш ҳамда яшил энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни кўриб чиққан ҳолда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олган.

Мақолада Ўзбекистон энергетика вазири вазифасини бажарувчиси Азим Аҳмадхўжаевдан келтирилган иқтибосга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик узоқ вақтдан бери кун тартибидаги асосий масала бўлган:

“Бугунги кунда SОCАR нефть-газ компанияси билан ҳамкорлигимиз ва имзоланган ҳужжатлар қайта тикланувчи энергия манбалари, тажриба алмашинуви ва энергиядан самарали фойдаланиш йўналишларида ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлади.”

Мулозимнинг бу сўзлари Ўзбекистон Энергетика вазирлиги номидан иш юритувчи Лондонда жойлашган Thoburns PR ширкатининг журналистларга электрон почта орқали юборган пресс-релизда келтирилган ва унда яна бир қизиқ тафсилотни кўриш мумкин.

“Йўл харитаси” “Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларида ҳамкорлик”ни ҳам кўзда тутади”, — дейилади ушбу пресс релизда.

Хабарда батафсил тафсилотлар келтирилмаган. Аммо Жоанна Лиллисга кўра, бу 2020 йилги уруш пайтида Арманистондан қайтариб олинган ҳудудларга аниқ ишорадир.

Муаллиф, бу ҳолатнинг Тошкент яқинда Озарбайжон ва унинг иттифоқчиси Туркия томонидан фаол қўллаб-қувватланган, бироқ арманларга унча ёқмаган Кавказдаги йирик инфратузилма лойиҳасини қўллаб-қувватлаганидан кейин содир бўлганига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Гап Арманистоннинг Сюник вилоятидан совет даврида қурилган темир йўл орқали ўтадиган "Зангезур коридори" ташкил қилиниши ҳақида кетмоқда.

“Ўзбекистон Зангезур йўлагининг тикланишидан манфаатдор, бу Осиёдан Европага энг қисқа қуруқликдаги йўл бўлиши мумкин”, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ўтган ой Ўзбекистон –Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги янги мулоқот форматининг биринчи йиғилишида.

Ўша форум Россиянинг Украинага босқини туркий мамлакатларни янада яқинлаштиришга қанчалик туртки бўлганини кўрсатади.

Таҳлилчилар буни Марказий Осиё ва Кавказни ўзининг дала ҳовлиси деб ҳисоблайдиган Кремль учун урушнинг ёқимсиз акс-таъсиридир, деб баҳоламоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG