27 сентябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раисларининг дебати ташкил этилади.
“Дебатлар жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида кўрсатилади. Партия раислари ўз позициясини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўлади”, деб хабар берди маҳаллий матбуот.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 27 октябрда ўтказилади. Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.
Марказий сайлов комиссияси Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.
Мамлакатда қонунчилик идораси сайлови сўнгги бор 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган.