Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:41

"Касал" аёлни Туркияда фоҳишаликка мажбурлаганликда айбланган йигит 10 йилга қамалди


Шикоят аризаси
Шикоят аризаси

Одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор, деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган 28 яшар бухоролик Шерали Маҳмудовнинг адвокати уни бутунлай оқлаш талаби билан апелляция шикояти ëзди. Маҳмудов, суд ҳукмига кўра, "бачадон саратонидан даволаниш учун Туркияга борган тошкентлик С.Ғуломовани фоҳишалик қилишга мажбурлаган". Айни пайтда Маҳмудовнинг яқинига кўра, Ғуломова Шералининг ҳозирда қидирувда бўлган акасига "ўйнаш бўлган" ва рашк қилиб, ака-укалардан қасд олган.

Озодлик билан суҳбатда жабрлануви тарафи суд ҳукмидан рози эканлигини билдирди.

Апелляция суди 1 декабрга белгиланган.

Тошкент шаҳар Сергели туман жиноят ишлари бўйича судининг жорий йил 17 октябрида Қўқиев Музаффар ҳакамлигида ўтган маҳкама Шерали Маҳмудовни Ўзбекистон ЖК 135 моддаси (Одам савдоси) да айбли деб топиб 10 йилга озодликдан маҳкум қилган эди. (Ҳукм нусхаси Озодликда мавжуд)

Шерали Маҳмудовнинг адвокати ўз шикоятида бу ҳукмни адолатсиз эканини таъкидлаб апелляция суди маҳкумни бутунлай оқлаб суд залидан озод қилиши кераклигини талаб қилган:

“Мен Сергели туман суди ҳукмидан норозиман. Ҳукм ЖПК нормалари бузилган ҳолда тўпланган ва жиноятни исботлаш учун етарли бўлмаган айблов хулосасининг кўчирмаси холос”, дейилади Озодликда нусхаси мавжуд бўлган шикоят аризасида.

29 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатлашган маҳкумнинг Туркияда яшайдиган яқини 33 яшар Л.Ш. бу хабарни эшитиб шок бўлганини айтади:

- Эшитиб шокка тушдим. Шерали Маҳмудов ҳеч қачон одам савдоси билан шуғулланмаган. У ниҳоятда ижобий одам. Кўнгилчанлиги боис туҳмат қурбони бўлди¸ деган суҳбатдош апелляция судига видеомурожаат юборганлигини таъкидлайди.

Касал аёлни фоҳишаликка мажбурлангани учун 10 йилга қамалганнинг адвокати унинг оқланишини талаб қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:01 0:00
Бевосита линк

Ҳодисани тергов қилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси терговчиси Шерзод Шодмонов 29 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда тергов ишлари ЖПК нормалари асосида¸ айбланувчи ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда олиб борилганлигини билдирди.

Нима бўлган эди?

Озодлик жорий йилнинг августида Истанбулнинг Божилар маҳалласида 2016 йил охирида 3 ой жинсий қулликда тутилганини иддао қилгаан 37 яшар тошкентлик аëл Севара Ғуломова билан суҳбатлашган эди.

Ғуломованинг иддао қилишича, у Истанбулда бухоролик ака-ука Шерали ва ва Алишерлар тарафидан мажбуран жинсий қулликда ушлаб турилган.

Бу ишни тергов қилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси терговчиси Шерзод Шодмоновнинг Озодлик мухбирига жорий йил август ойида айтишича, Ғуломовани фоҳишалик қилишга мажбурлаган Шерали қўлга олингани¸ Алишер эса қидирувга берилганини айтган эди.

Шодмонов Шерали Маҳмудов устидан тергов иши тугаб¸ иши судга оширилгани билдирган эди.

Транспорт прокуратураси тарафидан очилган жиноят ишида одам савдоси қурбони сифатида исми зикр қилинган Севара Ғуломова Озодликка бачадон ракидан даволаниш учун Туркияга борганида ака-укалар Шерали ва Алишер Маҳмудовлар тарафидан зўрланиб¸ фоҳишаликка мажбурланганини иддао қилган эди.

Жорий йил августидаги суҳбатда Ғуломова асосий муаммо сифатида “Шерали ва Алишер Маҳмудовлар мижозлардан олинган пулнинг унга тегишли қисмини бермагани” дея кўрсатган эди.

Маҳкум тарафи нимадан норози?

Маҳкумнинг Туркияда яшайдиган яқини 33 яшар Л.Ш.нинг айтишича¸ Севара Ғуломованинг барча иддаолари ëлғон:

- Аввало Севара Ғуломова ҳозир қидирувга берилган Алишернинг беникоҳ хотини бўлади. 10 йилга қамалган Шерали эса, унга қайнини бўлади. Севара Алишерни биринчи хотинидан қизғаниб бу гапларни ўйлаб топди. Иккинчидан, у ҳеч қанақа рак касал эмас. Симулянтлик қиляпти ўзини касалга солган. Сабаби у олдин Туркиядан депорт бўлган. Депорт бўлган одам 5 йил қайтиб кира олмайди. Лекин даволаниш учун истисноли тарзда келиши мумкин. Мен апелляция суди бу ҳолатларни инобатга олиб адолат қилади деб ишонаман¸ дейди суҳбатдош.

Севара Ғуломова бу контрайбловларга 29 ноябрь кунги суҳбатда муносабат билдирди:

- Мажбур бўлдим никоҳдан ўтишга. Кейин мени фоҳиша қилиб ишлатиб пулимни ҳам беришмади. Бу икки ака-ука устимиздан ариза ëзсанг ялангоч расмларингни ота-онангга ва қариндошларингга тарқатамиз деди. Факат шундан қўрқдим Мани устимдан роса кулишди, хор қилишди, дўппослаб ишлатишди паспортимни беришмади. Менда умуман айб йўклиги учун қўрқмай ариза ëздим. Ўзбекистонда мани суриштиришсин тоза ва ота-онам дейдиган қиз эдим¸ дейди Ғуломова.

Касалми ë соғми?

Ростдан ҳам касалман, деган Ғуломова Озодлика Тошкент вилояти ўсма касалликлари диспансерида даволангани ҳақидаги маълумотномани юборди.

Тиббий маълумот
Тиббий маълумот

Озодлик бу маъмумотнома юзасидан Тошкент вилояти ўсма касалликлари диспансерига боғланди. Диспансер врачига кўра бу ҳар бир текширувдан ўтган аëлга бериладиган маълумотнома ҳолос¸ бу ҳужжат касаллик диагнози эмас.

Севара Ғуломова шунингдек Туркиядаги онкологик касалхонада даволанганини ҳам иддао қилди. Бу иддао ортидан Озодлик Туркиядаги касалхона билан боғланди. Касалхона маъмурияти Ғуломова исмли касалнинг қайд қилинмаганлигини айтишди. Айни касалхона берган маълумотнома Ғуломованинг "депортни айланиб ўтиш ўйини" тушунилади¸ дейди у билан Истанбулда бир хонада турган аëл Озодлик билан суҳбатда.

Туркия онкология маркази Севара Ғуломованинг саратонмдан даволанганини рад қилди.
Туркия онкология маркази Севара Ғуломованинг саратонмдан даволанганини рад қилди.

Туркия матбуотида ўзбек фоҳишалари¸ жинсий қулликка солинган Ўзбекистон ватандошлари ҳақидаги хабарлар кунора чиқиб туради.

Озодлик бу воқа ривожини кузатишда давом этади.

XS
SM
MD
LG