Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:15

Андижонлик новвой: Шавкат Миромонович, водийни тинтув қилишга мени жўнатинг!


30 ёшли андижонлик новвой Ўткирбек Ҳошимов Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевдан ёнига ишга олишни сўради. Ҳошимов Озодлик билан суҳбатда “Мирзиёев мени ёнига ишга олсин, мен уни ёнида юришни хоҳлайман. Керак бўлса, вилоятларга тинтув қилишлар учун мени жўнатсин, мени ўзим титкилаб бераман”, деди ва бу мурожаатини унинг виртуал қабулхонасига тақдим этишини айтди.

“Мирзиёев мини ёнига олса биринчи бўлиб, Андижон вилояти ҳокими, вилоятдаги электр, газ таъминоти раҳбарларини ишдан оламан, вилоятда тинтувлар қилиш керак бўлса, ўзим титкилаб бераман, адолатни ўзим тиклайман”, деди Ўткирбек Ҳошимов Озодлик билан суҳбатда.​

Бундан аввал хоразмлик 63 ёшли хоразмлик нафақахўр Қадамбой Матмуродов муваққат президетдан ёнига ишга олишни сўраб, унинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган эди.

“Бизда адолат йўқ. Ҳозир амалдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг 100тасини ишини бажараман”, деб ёзганди Матмуродов ўз мурожаатида.

Андижонлик Ўткирбек Ҳошимов ҳам 63 ёшли отахонни мурожаатига қўшилиб, у ҳам Озодлик орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

Ўткирбек Ҳошимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG