OzodNazar эшиттиришининг бугунги меҳмони, қарийб 20 йилдан буён Австрияда қочқинликда яшаётган ўзбекистонлик таниқли шоир Ёдгор Обид Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил табригида айтган “чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор қаратамиз", деган гапига муносабат билдираркан, “Мирзиёев айтаётган гаплар менга Каримовнинг дастлабки президентлиги даврида айтган гапларни эсга солади. У одамларни ўзига маҳлиё қилишни уддалаяпти, лекин айтилаётган гаплар амалда кўринмаяпти”, - деди.
1992 йилда Ўзбекистонда қамалиш ва ўлим таҳдиди остида ватанини тарк этган ва Австрияда сиёсий бошпана топган Ёдгор Обид ўзбекистонлик сиёсий муҳожирлар орасида ёши энг улуғи.
Бу йил шоир 79га киради. “Ўзбекистонга қайтиш истаги доим бўлган, лекин Мирзиёев мени умидлантирган гапни ҳали айтгани йўқ”, - деди Австрияда яшаётган ўзбек шоири Ёдгор Обид.