Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:29

Қодиржон Ботиров Зангиота қабристонига дафн этилди(ВИДЕО)


Қодиржон Ботиров майити 8 декабр куни Зангиота қабристонига олиб келинди
Қодиржон Ботиров майити 8 декабр куни Зангиота қабристонига олиб келинди

Украинанинг Одесса вилоятида 4 декабрь куни 62 ёшида вафот этган Қирғизистондаги ўзбек миллий маданий марказининг собиқ лидерларидан бири, йирик тадбиркор Қодиржон Ботировнинг жанозаси 8 декабр куни Тошкент вилоятининг Зангиота масжидида ўқилган. Марҳум яқинларининг Озодликка айтишича, олдинига Зангиота тумани ҳокимлиги мулозимлари майитни дафн этишга рухсат беришмаган. Узоқ тортишувдан сўнг Ботировнинг яқинлари ҳокимликдан руҳсатномани олишга муваффақ бўлишган ва марҳумнинг жасади Зангиота қабристонида тупроққа қўйилган.​

Қодиржон Ботиров жасади Зангиота қабристонига олиб келинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:11 0:00
Бевосита линк

Қодиржон Ботиров шу йилнинг 4 декабрь куни Одесса шаҳрида 62 ёшида оламдан ўтган эди.

Марҳумнинг жасади 8 декабрь куни эрта тонгда Москвадан Тошкентга олиб келинган.

Қодиржон Ботиров жанозасида қатнашган қариндошларидан бири Озодликка майитни Зангиота қабристонига кўмишга ҳокимият рухсат бермаётганини айтди.

- Жаноза ўқилганидан бир соат ўтди, Зангиота қабристонида гўр қазиб қўйилган, лекин тупроққа қўйишга рухсат беришмаяпти. Бу ерни одами эмас экан марҳум, чет эллик экан, махсус рухсатнома керак дейишяпти. Ҳозир кутиб турибмиз, - деди Қодиржон Ботировнинг яқинларидан бири.

​Узоқ тортишувдан сўнг Ботировнинг яқинлари ҳокимликдан руҳсатномани олишга муваффақ бўлишган ва марҳумнинг жасажи Зангиота қабристонида тупроққа қўйилган.​

Қодиржон Ботиров жасади қабрга қўйилишига расмий рухсат сўралди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:03 0:00
Бевосита линк

​Қодиржон Ботировнинг Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлган яқинлари бундан олдин марҳумни Қирғизистоннинг Жалолободида дафн қилиш имкониятларини ўрганишганди.

Улар бу борада маҳаллий фаоллар, оқсоқоллар ва расмийлар билан маслаҳатлашувлар ўтказишган.

Маслаҳатлашув натижасида Қодиржон Ботировнинг жасадини Жалолободга олиб келмаслик тўғрисида қарорга келинган.

Қодиржон Ботиров жанозаси Зангиотада ўқилди.
Қодиржон Ботиров жанозаси Зангиотада ўқилди.

Шундан сўнг улар марҳумни Тошкентга олиб бориб, Зангиота қабристонига дафн этишга қарор қилишган.

- Олдинига муаммо бўлмайди деб айтишганди, энди рухсатнома керак дейишяпти, кутяпмиз рухсатнома берилишини, - деди марҳумнинг қариндоши.

Қирғиз ҳукумати Қодиржон Ботировни 2010 йил июнида Жалолободда содир бўлган қонли этник тўқнашувларнинг ташкилотчиларидан бири сифатида айблаб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этган.

Унинг ўзи қирғиз маҳкамаси 2011 йил ноябрида эълон қилган ҳукмни сиёсий, деб атаган.

Қирғизистоннинг энг бой одамларидан бўлган Қодиржон Ботиров 2010 йилдаги давлат тўнтариши чоғида муваққат ҳукуматни қўллаб-қувватлаганди.

Қонли воқеалар ортидан Қодиржон Ботиров 2011 йилда Швециядан бошпана олган эди.

2010 йил июнида Қирғизистон жанубида юз берган этник тўқнашувларда юзлаб инсон ҳалок бўлган, юз минглаб одамлар вақтинча уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG