Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:25

Ўзбекистон ҳукумати “чиқиш визасини” бекор қилиш режасини эълон қилди


Бу ҳақда Ўзбекистон Президентнинг 2017−2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасида айтилган.

Таъкидланишича, мутасадди органлар жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф киритиши керак.

Лойиҳага кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш таклиф қилинган.

Ўзбекистон ўз фуқаролари учун “чиқиш визаси” аталмиш рухсат бериш тизими сақланиб қолган саноқли мамлакатдан биридир.

Ўзбекистонликлар “чиқиш визаси” бекор қилиниши лозимлиги тўғрисида йиллардан буён айтиб келади.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келаётган шикоят ва аризаларнинг катта қисми, Озодлик суҳбатлашган виртуал қабулхона расмийларига кўра, оддий ўзбекистонликлар ҳамда расмий статистика эътирофича, Тошкент пропискаси¸ биометрик паспорт олиш ва чиқиш визаси каби ҳаракат эркинлигини чекловчи қарорлар билан боғлиқ.

Ўтган йил кузида Сhange.org сайтида Ўзбекистон фуқаролари ташаббуси гуруҳи номидан Ўзбекистон президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев номига мурожаат хати (петиция) икки мингдан ортиқ имзо тўплаган эди.

Унда Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фуқаролари хорижга сафар қилишда талаб қилинадиган, икки йилга берилувчи чиқиш визаси мавзусини кўтаришган.

"Маълумки, мазкур виза фуқароларнинг ҳорижга чиқишини тартибга солиш мақсадида амалга киритилган эди. Муайяндавргача, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида, бундай амалиёт ўзини оқлаган бўлиши мумкин. Бироқ, замон – XXI аср янги талабларни олдимизга қўймоқда. Чиқиш визаси халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. У сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига ҳам зид деб ўйлаймиз. Қолаверса, чиқиш визаси порахўрликнинг кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда", - дейилган петиция матнида.

Шунингдек хатда мазкур виза олиш жараёни билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтилган ҳамда БМТ Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 13.1-банди келтириб ўтилган. Унда инсоннинг бутун дунё бўйича эркин юриш, ўз мамлакатидан эркин чиқиш ва кириш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган.

XS
SM
MD
LG