Линклар

 
Тошкентлик имом орган ходимларини "халқни президентга қарши қайраш"да айблади
Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:54

Тошкентлик имом орган ходимларини "халқни президентга қарши қайраш"да айблади


Тошкент шаҳридаги Омина жоме масжиди имоми Фазлиддин Парпиев ваъз қилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Омина жоме масжиди имоми Фазлиддин Парпиев ваъз қилмоқда.

Тошкентдаги Омина жоме масжидининг имоми Фазлиддин Парпиев Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот органларини, ўз таъбирида, "халқни президентга қарши қайрашда" айблаб чиқди.

Унинг бундай айблови 7 сентябрь куни Фазлиддин Парпиевнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қилган видео мурожаатида янгради.

Имом ўз мурожаатида Ўзбекистонда диний эркинликлар поймол бўлаётганини иддао қилди.

32 яшар Фазлиддин Имомов орган ходимларини сўнгги пайтларда, Президент сиёсатига хилоф равишда, мамлакат фуқароларининг Конституцияда белгиланган диний эркинликларини поймол этаётганликда айблади.

Фазлиддин Парпиев ўз чиқишида дастлаб Шавкат Мирзиёев икки йиллик президентлиги даврида кўплаб соҳаларда, жумладан диний соҳада, ижобий амалларга қўл урганини билдиради.

У исломий олийгоҳлар ва тадқиқот марказларининг очилгани, 16 мингдан зиёд диндорнинг "қора рўйхат"дан чиқарилганини олқишлаши баробарида бундай "ижобий амаллар" шу йил мамлакат бўйлаб илк марта ўтказилган Қуръон мусобақасига қадар давом этганини айтди:

- Лекин ҳаммаси Қуръон мусобақаси ўтгунга қадар давом этди. Мусобақадан сўнг, мусобақа иштирокчилари аксариятининг тазйиққа учрашлиги, сабабсиз сўроқ-савол қилинишлиги халқнинг орасида ваҳимани келтириб чиқарди. Орган ходимларининг пала-партиш ҳаракатлари одамлар онгида худди бу мусобақа Совет даврида амалга оширилгандек тузоқ вазифасини бажарган эканда, деган тасаввурни ҳосил қилди, - деди Фазлиддин Парпиев.

Фазлиддин қори Парпиев Президентга мурожаат қилмоқда
Фазлиддин қори Парпиев Президентга мурожаат қилмоқда

Унингнинг иддао қилишича, Ўзбекистонда соқол қўйиш ва рўмол ўрашга ҳам тўсқинликлар бўлмоқда.

Ўзбекистонда рўмол ўраш ва соқол қўйишга қарши олиб борилаётган ташвиқот ва амалиёт, имом фикрига кўра, Мирзиёевга бўлган ишончга "путур етказмоқда":

- Бундай нарсалар мамлакат иқтисодиёти ривожи учун тўғаноқ бўлаяпти деган иддаоларни рўкач қилиб, халқни уйма-уй юриб рўмолини ечтириб, соқолини олдириш ёки кўчада кўриб қолишса, олиб кетиб ё қамалиш ё соқолсиз чиқиш талаби билан амалга оширилаётган ҳаракатлар халқнинг президентга бўлган ишончига путур етказмоқда холос. Бу халқни президентга қарши қайраш, бу халқ орзу-истакларини саробга айлантиришлик дегани.

20 минутдан ортиқроқ давом этган видеомурожаатида Фазлиддин Парпиев президентдан мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашда халққа ёрдам беришни сўради.

Тошкентлик имом президент Мирзиёевга бўлган ишонч унга бундай видеомурожаат билан чиқишга ундаганини билдирди.

"Омина" масжиди имомининг видеомурожаати ҳукуматнинг ягона мактаб формасини жорий этиши ортидан ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашига қўйилган чекловлар юзасидан норозиликлар кучайган пайтга тўғри келмоқда.

Фазлиддин Парпиев бир ой муқаддам Тошкент шимоли-шарқидаги “Омина” жоме масжидига имом этиб тайинланган эди.

Андижонлик Фазлиддин Парпиев 2005-2011 йилларда Мадина шаҳридаги Ислом универститети, 2012-2016 йилларда эса Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олган.

Озодлик президентга видео мурожаат тарқалганидан кўп ўтмай Фазлиддин Парпиевнинг ўзи билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

Суҳбатда Фазлиддин Парпиев унинг чиқиши қандай оқибатларга олиб келиши унга маълум эмаслигини айтди.

Ўзбекистонда диний эркинликлар "ё у шаклда ё бу шаклда" поймолқ бўлмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG