Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:38

Обид Асомов "Камолон" қабристонига дафн этилди


Асомов жанозаси "Камолон" масжидида ўқилди.
Асомов жанозаси "Камолон" масжидида ўқилди.

14 декабр куни 55 ёшида юрак ҳуружидан вафот этган таниқли ҳажвчи ва актёр Обид Асомов шанба куни Тошкентдаги "Камолон" қабристонида тупроққа қўйилди. Жаноза намози 13:00 да Тошкент шаҳри "Камолон" масжидида ўқилди.

Обид Асомовни 15 декабр куни минлаб одам сўнгги манзилга кузатди. "Камолон" масжидидаги жанозада қатнашган Озодлик мобил мухири Тошбекнинг хабар беришича, Асомовнинг энг яқин касбдошлари, санъат аҳли вакилларидан тортиб оддий тошкентликлар тобутни қабристонгача кўтариб боришган.

Обид Асомовни минглаб одам сўнгги манзилга кузатди.
Обид Асомовни минглаб одам сўнгги манзилга кузатди.

"Обид Асомовнинг ота-онаси ва марҳум акаси Собит Асомов ҳам "Камолон" қабристонига кўмилган экан, уни ҳам шу қариндошлари ёнига қўйишди", - деб хабар берди Озодлик мобил мухбири Тошбек.

Обид Асомовнинг дафн маросими.
Обид Асомовнинг дафн маросими.

55 ёшидаги санъаткор 10 декабр куни юрак хасталиги билан Тошкентдаги 1-сонли Клиник Шифохонага ётқизилганди.

Хабарларга кўра, Обид Асомов жума куни 14 декабрда ўткир инфарктдан вафот этган.

​Обид Асомов 1963 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик институтидаги таълими ортидан "Обид-А" театрини ташкил қилиб, кенг жамоатчиликка танилганди.

Ўзбекистонда норасмий тақиқ остига тушиши ортидан Асомов бир муддат Россия телевидениесидаги "Кривое зеркало" "Қийшиқ ойна" ҳажвий дастурида иштирок эди.

Охирги икки йил ичида у яна ўзбек саҳнаси ва телеэкранларга қайтганди.

У шу йилнинг майида Мультипликацион фильмлар студиясига директор этиб тайинланганди.

Ўзбекистонлик таниқли қизиқчи, "Ҳандалак" ҳажвий теледастури қаҳрамонларидан бири Ортиқ Сулотнов Озодлик билан суҳбатда Обид Асомовни ўзбек кулгусини дунёга таратган санъаткор деб атади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк

Россия халқ артисти Евгений Петросян қизиқчи Обид Асомов вафотидан қаттиқ қайғуга тушганини билдирди.

"Бу янгилик мени шокка туширди. Чунки 10 кун олдин Тошкентда Обид Асомов билан бирга бутун бир кунни ўтказган эдик. Биз яна учрашишга келишиб олгандик. Ижодий режаларимиз бор эди... Бу шум хабарни тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Бу жуда оғир. Бу хабар - хато ёки нотўғри янгилик бўлишини истардим", - деб айтган Петросян Ўзбекистон радиосига берган суҳбатида.

Россиялик сўз устаси эфир давомида Обид Асомов билан бирга яқин ойларда кино, телевидение, эстрадада “Петросян шоу” ёзиб олиш масалаларини муҳокама қилганганини ҳам айтди.

"Мен Обид Асомовнинг катта оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. Улар ҳаммадан кўпроқ қайғуришади. Уларга куч тилайман. Обид Асомов доим хотирамизда қолади. Кўп видео-ёзувларимизда у ўз ижодий ҳаётини давом эттиради”, - деди гапи якунида Евгений Петросян.

XS
SM
MD
LG