Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:27

Газдан узиб қўйилган ғишт заводлари фаолиятини тўхтатмоқда


 Газдан узилган ғишт заводларида ишлаб чиқариш тўхташи ортидан муҳим қурилиш материали ҳисобланган пишган ғиштнинг нархи бир ой ичида ўттиз фоизга кўтарилиб кетган.
Газдан узилган ғишт заводларида ишлаб чиқариш тўхташи ортидан муҳим қурилиш материали ҳисобланган пишган ғиштнинг нархи бир ой ичида ўттиз фоизга кўтарилиб кетган.

Ўзбекистонда ғишт, оҳак ва цемент ишлаб чиқарувчи юзлаб хусусий корхона газ таъминотидан узилиши ортидан синиш арафасида турибди. Озодлик билан суҳбатда бўлган айрим ҳусусий ғишт корхоналари эгалари, газдан узилгач, фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлганликларини айтишди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил, 24 мартда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорга мувофиқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган айрим ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди.

Озодлик билан суҳбатда бўлган тадбиркорлар фикрича, корхоналарининг газдан узилиши улар бизнесига катта зарба бўлган.

Газдан узиб қўйилган ғишт заводлари фаолиятини тўхтатмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк

Урганч шаҳридаги хусусий ғишт заводи эгаларидан бири Маткарим Қурбонов хуммузларига (ғишт пишириладиган хандак) газ ёқишга қўйилган тақиқ ортидан корхонаси фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганини айтди:

- Бунинг сабаби ғишт пишириш хуммузларига газ бериш тўхтаганидир. Ҳозир ғишт пишириш хуммузлари ишламаяпти. Кўмирга ўтинглар, энди газ бўлмайди дейишди. Тўғри, кўмир арзон, лекин кўмир керакли иссиқни бермайди. Бизнинг хуммузлар кўмирга мослашмаган. Биз шу пайтгача газда пишириб келгандик. Шунинг учун ишни тўхтатдик, ҳозир корхонамиздаги элликдан зиёд одам ишсиз қолди.

Тошкент шаҳридаги қурилишларни ғишт билан таъминлайдиган Янгийўл шаҳридаги ўнлаб ғишт заводлари ҳам фаолиятини тўхтатган, айримлари кўмирга ўтган.

Ғишт бизнеси билан шуғулланадиган янгийўллик тадбиркор Шуҳрат Собировнинг айтишича, газдан узилган ғишт заводларида ишлаб чиқариш тўхташи ортидан муҳим қурилиш материали ҳисобланган пишган ғиштнинг нархи бир ой ичида ўттиз фоизга кўтарилиб кетган:

- Икки ой олдин пишган ғишт 800 сўм эди. Ҳозир минг сўмнинг тепасида, айрим жойларда 1100-1200 сўмга кўтарилиб кетди. Чунки ишлаб чиқариш йўқ. Янгийўлда ўттиздан ортиқ ғишт заводи бор, шундан тўрттаси ишлаяпти. Ишлаётганлари кўмир ёқиб, амаллаяпти, лекин кўмир билан ишлаб чиқариш аввалгидай бўлмаяпти. Газ тўхтаганидан кейин, оҳак ишлаб чиқариш ҳам камайди, шу сабаб силикат ғишт нархи ҳам кўтарилиб кетди.

Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган корхоналарга газ бериш тўхтатилгани биргина ғишт ва оҳак заводларини эмас, балки юзлаб иссиқхоналарни ҳам қийин аҳволда қолдирди.

Исми сир қолишини истаган сирдарёлик фермер газ йўқлигидан иссиқхоналар барбод бўлиш ёқасига келиб қолганини айтди:

- Президентимиз иссиқхоналарни ривожлантирайлик деб жон куйдираётган бир пайтда парникларга газни тўхтатиб қўйишяпти. Бу йилдан кўмирга ўтдик, лекин кўмир қимматга тушяпти. 200 метр квадрат майдондаги парникни қишнинг уч ойи мобайнида иссиқ сақлаш учун 3-4 тонна кўмир керак бўлади. Бу йил қишдан бир амаллаб чиқиб олдик, лекин келаси йил аҳвол баттар бўлади, чунки газ йўқ, кўмир қиммат.

  • “Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати расмий сайтида келтирилишича, Ўзбекистон йилига 50 миллиард куб метр табиий газ қазиб олади ва мамлакат газ қазиб олиш ҳажми бўйича жаҳонда 11 ўринни эгаллайди.
  • Ўзбек газининг хориждаги энг катта харидори Хитой ҳисобланади, йилига Ўзбекистон Хитойга 10 миллиард куб метр газ етказиб беради.
  • Ўзбек газининг иккинчи йирик харидори Россиядир.
  • Ўзбекистоннинг ўзида эса газ ички истеъмоли йилдан-йилга ошиб бормоқда¸ табиий газга ички эҳтиëж миқдори ҳақидаги рақамлар жамоатчиликка эълон қилинмай келинади.
  • Мамлакат ўз газини чет элга сотаётгани сабабли қишлоқ жойларида аҳоли ўтин ва тезак ёқишга мажбур бўлаётганидан шикоят қилиб келади.
XS
SM
MD
LG