Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:25

Президент Мирзиёев барча Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилишга ваъда берди


Шавкат Мирзиëев
Шавкат Мирзиëев

14 декабрь куни Олий Мажлис палаталари қўшма тантанали мажлисида Шавкат Мирзиёев Қуръони Карим ва Ўзбекистон Конституциясига қўлини қўйган ҳолда қасамёд қабул қилди.

Президентни қасамёдга келтириш маросимида, Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

Шавкат Мирзиёев қасамёд қилмоқда
Шавкат Мирзиёев қасамёд қилмоқда

​Мажлисда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

Шавкат Мирзиёев мамлакат конституциясининг 92-моддасига мувофиқ: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, дея онт ичди.

Қасамëд қабул қилинган қўшма мажлис
Қасамëд қабул қилинган қўшма мажлис

​Ана шундан кейин Шавкат Мирзиёев йиғилганлар олдида нутқ сўзлаб¸ сайловда иштирок этган бошқа сиёсий партиялар етакчиларига — Сарвар Отамуратовга, Хатамжон Кетмоновга ва Наримон Умаровга миннатдорчилик билдиргани расмий матбуотда маълум қилинди.

Мажлисда қатнашган Озодлик манбасига кўра¸ Мирзиëев ўз нутқида барча Ўзбекистон ватандошларини жумладан чет элда юрганларни ҳам ҳимоя қилишга ваъда берган.

Ўзбекистон МСК маълумотларига кўра, 4 декабрь куни ўтказилган президент сайловида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонган.

Президентга шаҳодатнома топширилди.
Президентга шаҳодатнома топширилди.

Қасамëд тарихи

​Совет Ўзбекистони раҳбарлари лавозимга киришганида қасамëд ичиш ритуали бўлмаган.

Бу ритуалга 1990 йилнинг 24 мартида асос солинди. Ўша пайтда Ўзбекистон Kомпартияси Марказий комитетининг биринчи секретари лавозимида бўлган Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Олий кенгаши тарафидан Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган эди.

Ўша пайтда Ўзбекистон раҳбари ҳозирги тил билан айтганда илк бора қасамëдга келтирилди. Марҳум Каримовнинг ўзи бу жараëни "қасамëд ичиш” дея таърифлаган эди.

Мирзоулуғбек Абдусаломов президентлик нишонини Мирзиёевга топширди.
Мирзоулуғбек Абдусаломов президентлик нишонини Мирзиёевга топширди.

“Ўзбекистон республикаси Конституциясига қатъий риоя этишга қасамëд қиламан”.

Кейин чапаклар¸ гулдурос қарсаклар. Бу қарсаклардан мутaассир бўлган Каримов яна бир марта қасам ичишни ихтиëр қилди.

“Қасамëд яна бир марта ичмоқчиман. Ҳамманинг¸ ҳаммангизнинг олдида яна бир бор қасам ичмоқчиман. Сиз учун барча ишларни қиламан. Ўзимни аямайман¸ керак бўлса жонимни фидо қилишга тайëрман”¸ деган эди марҳум Ислом Каримов.

Каримовнинг 1992 йилдаги қасамëди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:10 0:00

Ўша куни одатда очиқ турадиган йўлакка кремлча қизил поëндоз солинган эди¸ деб эслайди Исмат Хушев.

- Ўшанда биринчи маротаба сессияда қизил қалин гиламлар тўшалган эди. Шу ëдимда қолган. Конституция қўйилган¸ микрофон қўйилган минбарга олдин қизил гиламлар ëтқизилмас эди. Қалинмас¸ кремлëвский дорожка дейди. Ана ўшандан юриб борган Ислом ака. Янгиланганини ўшанда сезганман. Ўшандан бери қасамëд ўқилганида қизил поëндоз солиш урф бўлди дея эслайди Исмат Хушев.

XS
SM
MD
LG