Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:09

"Ўзбектелеком" да муаммо чиқса, мамлакат интернетдан узилиб қолади"


Ўзбекистондаги барча провайдерларни Интернет ва мобил алоқаси билан таъминлаб келувчи ягона миллий телекоммуникация оператори "Ўзбектелеком" фаолиятида муаммо юзага келадиган бўлса Интернет тармоғидаги миллий сегментнинг 97,32 фоизи алоқа тизимларидан мутлоқ узилиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Интернет хавфсизлиги бўйича ихтисослашган Москвадаги Qrator Labs ташкилоти ўз ҳисоб-китобларини эълон қилди.

Гуруҳга кўра, Ўзбекистон алоқа тизими дунёдаги энг беқарор бўлган ва фақат битта операторга қараб қолган мамлакатдир.

Ўзбекистон ўз алоқа тизимининг беқарорлиги бўйича Сурия, Туркманистон, Беларус каби давлатлардан ҳам ўзиб кетган.

Qrator Labs ташкилотига кўра, Суриядаги Syrian Telecom фаолиятида узилиш бўлса миллий сегментнинг 94 фоизи, Туркманистонда “Turkmentelecom” фаолиятида узилиш бўлса миллий сегментнинг 90,4 фоизи алоқадан мосуво қолиши мумкин.

Ўзбекистондаги Интернет провайдерлари траффикни бу соҳанинг ягона монополисти саналган "Ўзбектелеком"дан олади.

Мамлакатдаги Интернет провайдерларининг сунъий йўлдош орқали жаҳон тармоғига уланиши расман тақиқланган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги ушбу монополист ширкат мамлакат Интернет тармоғи устидан тўлиқ назорат ҳам ўрнатган.

Йиллардан бери мамлакатдаги мустақил оммавий ахборот воситалари ва мухолифат саҳифаларини тўсиб қўйилган.

Озодликнинг янги медиа бўйича таҳлилчиси Тўлқин Умаралиев мулоҳазалари.

Тўлқин Умаралиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG