Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:09

Ўзбекистон судида биринчи марта ҳижоб масаласи кўриб чиқилмоқда


Тошкентдаги Халқаро Ислом академияси ректори ёрдамчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда талабалар ўқишга ҳижобда ёки рўмолда қўйилмаслигини тасдиқлади.
Тошкентдаги Халқаро Ислом академияси ректори ёрдамчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда талабалар ўқишга ҳижобда ёки рўмолда қўйилмаслигини тасдиқлади.

5 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди рўмоли ечтирилган талаба қизнинг отаси киритган даъво аризасини кўриб чиқишни бошлади.​

Халқаро Ислом академияси қошидаги лицейда таҳсил олувчи 17 ёшли қизнинг отаси ўқув юрти раҳбариятининг рўмол ўраган қизларни ўқишга киритмаслик қарори устидан судга шикоят аризаси киритган.​

Озодликка маълум бўлишича, маъмурий ишлар бўйича Шайҳонтохур суди рўмоли ечтирилган талаба қизнинг отаси киритган даъвосини кўриб чиқишни 7 феврал кунига кечиктирган.​

Арзчи томон маъмурий ишлар бўйича Шайҳонтохур туман суди раиси Санжарбек Зулуновга ишонсизлик билдирганидан сўнг ишни кўриб чиқишга янги судя тайинланган.

- Суд 7 феврал куни бўлиб ўтади, ишни янги тайинланган судя кўриб чиқадиган бўлди, - деб билдирди Абдувоҳид Ёқубов.

Асли адвокат бўлган талаба қизнинг отаси Абдувоҳид Ёқубовнинг Озодликка айтишича¸ суд шикоят аризасини уч ой давомида қабул қилмай келган.

Аммо Тошкент шаҳар прокуратураси Ёқубовнинг ўз қизи манфаатини кўзлаб берган аризаси биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда қайтарилган, деб хулоса чиқарганидан сўнг туман суди аризани кўриб чиқишни бошлаган.

Жабрланувчи сифатида кўрилаётган ​талаба қиз ҳали 18 ёшга тўлмагани боис¸ Абдувоҳид Ëқубов унинг ҳуқуқий манфаатларини судда ўзи ҳимоя қилаётганини айтди.

- Мен ўзим адвокатман. Ислом академияси ва лицейининг қизларга рўмолда ўқишга келишларини тақиқловчи ички қарорларини бекор қилишни сўраб, судга шикоят киритдим. Чунки рўмол ўраган қизларнинг ўқишга киритилмаслиги Ўзбекистон имзолаган халқаро ҳужжатлар ҳамда мамлакат Конституциясидаги меъёрларга зиддир, - дейди Абдувоҳид Ёқубов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:45 0:00
Бевосита линк

Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида 2018-2019 ўқув йили бошида талаба қизларни ҳижобини ечишга мажбурлангани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ислом академияси қизлари ҳижобга тақиқ боис парик кия бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

Ўшанда ҳижоби ечтирилган қизлар Озодликка ўқишга парик ёки дўппи кийиб боришга мажбур бўлганини билдирган эди.

- Менинг қизим ҳам парик кийиб боришга мажбур бўлди. Чунки ўқишга бормаса¸ бизни судга беришади - фарзандингнинг ўқишга боришига тўсқинлик қилаяпсан, деб. Академия ва лицейнинг рўмолда юришни тақиқловчи ички қарорлари қизларни анча ноқулай аҳолда қолдирди, - дейди Абдувоҳид Ёқубов.

Озодликка маълум бўлишича, Халқаро Ислом академиясида шу пайтгача камида тўрт талаба рўмолсиз ўқишга боришни хоҳламай, дарс қолдиргани учун ўқишдан ҳайдалган.

Шу талаба қизлардан бири 19 ёшли Луиза Мўминжонова 5 феврал куни Озодлик билан суҳбатда рўмолга тақиқ сабаб Ислом академиясида ўқишни давом эттиролмаганини айтди.

- Менга айтишди ё рўмол ё ўқиш дейишди, мен рўмолни танладим, - дейди Ислом академиясининг 1-босқич талабаси бўлган, аммо ўқишдан ҳайдалган Мўминжонова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00
Бевосита линк

Умумий либос

Озодлик билан суҳбатда ўзини Тошкент Халқаро Ислом академияси ректори ёрдамчиси деб таништирган расмий талаба қизларнинг ҳозирда ҳам ўқишга ҳижоб ёки рўмолда дарсга қўйилмаслигини тасдиқлади.

Исмини айтишни истамаган ректор ёрдамчисига кўра, калта юбка кийган ёки шортик кийган абитуриентларга ҳам очиқ кийинмаслик талаби қўйилган.

- Олий таълим вазирлиги тасдиқлаган умумий форма бор, ҳамма талаба, жумладан бизнинг талабалар ҳам шу формада ўқишга келиши шарт ва шу формада келишаяпти, - деди ректор ёрдамчиси.

Ислом академиясида калта юбка кийган ёки шортик кийган абитуриентларга ҳам очиқ кийинмаслик талаби қўйилган.
Ислом академиясида калта юбка кийган ёки шортик кийган абитуриентларга ҳам очиқ кийинмаслик талаби қўйилган.

Академия ректори ёрдамчиси билим юрти раҳбарияти устидан судга шикоят тушганидан хабари борлигини айтди.

- Академиямиз вакили ҳам судда қатнашаяпти. Суд жараёни давом этаётгани сабаб бу борада изоҳ бера олмаймиз, - деди ректор ёрдамчиси.

Тошкентдаги Халқаро Ислом академияси 2018 йилнинг апрель ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ташкил қилинган.

Собиқ Ислом университети негизида ташкил қилинган билим юртига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислик қилади.

Академияда Қуръони карим, ҳадислар, тасаввуф каби Ислом имлари билан бир қаторда молия, халқаро муносабатлар каби фанлар, шунингдек араб, форс, инглиз, рус, урду, турк тиллари ўқитилади.

Диний эркинлик

Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик кодексининг 184-моддаси 1-бандига кўра, диний ташкилотлар хизматчиларидан ташқари фуқароларининг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида ҳам “фуқароларнинг жамоат жойларида диний либосда юришларига йўл қўйилмаслиги” айтилган. Билим даргоҳлари эса жамоатчилик жойи ҳисобланади.

Аммо адвокат ота Абдувоҳид Ёқубов "Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун"нинг нотўғри талқин этилаётганини иддао қилади.

- Бизда жамоат жойларида диний либос тақиқланган тўғри, бунга қўшиламан, лекин рўмол диний либос эмас, бу миллий либос. Шунинг учун лицей ва академия рўмолни тақиқлайман¸ дейишга ҳаққи йўқ, - дейди Ёқубов.

XS
SM
MD
LG