Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:45

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилари тўрт кундан буён Истанбулдан Тошкентга учолмаяпти


Туркиянинг Истанбул шаҳри Отатурк аэропортида Тошкентга учиши керак бўлган ўнлаб йўловчи қўлида билети бўлса ҳам 4 кундан буён аэропортда қолаётганликларини айтишмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати мулозими Озодлик билан суҳбатда учоқда жой етишмаётани сабаб айрим йўловчилар вақтида учолмай қолганини тасдиқлади. Мулозимга кўра, билетида учиш санаси аниқ бўлган йўловчилар меҳмонхона билан таъминланган. Санаси аниқ бўлмаган йўловчилар эса аэропорт ҳудудида қолмоқда.

Ўзини Каромат деб таништирган ўзбекистонлик йўловчи у ва яна ўнлаб ҳамюрти қўлида Тошкентга учиш билети бўлатуриб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоғига чиқарилмаётгани, тўрт кундан буён Истанбулнинг Отатурк аэропортида қолаётганликларини айтди.

- "Жой йўқ", деб самолётга чиқаришмаяпти. Тўрт кундан буён кутамиз. У ёқда болам касал ётибди. Билсак бизни жойимизни бошқаларга сотиворишган экан, - дейди қўқонлик Каромат.

Истанбулдан Тошкентга учолмай Отатурк аэропортида қолиб кетган йўловчи Каромат билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:37 0:00
Бевосита линк

Истанбулнинг Отатурк аэропортида қолиб кетган яна бир ўзбекистонлик йўловчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Истанбул-Тошкент йўналишида учишда йўловчилар учолмасдан қолиб кетиши одатий эканини айтади.

- Мен тадбиркорман. Доим шу йўналишда учаман. Доим шунақа. Сабаби битта “сверхлимитная продажа”, яъни битта рейсга керагидан ортиқ чипта сотилишидир. Оқибатда ҳар бир рейсдан ўндан ошиқ, баъзида бундан ҳам кўп йўловчи самолётга чиқолмай қолиб кетади, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ўзбекистонлик тадбиркор.

Озодлик йўловчиларнинг учоқдан қолиб кетиши сабабини билиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг Истанбулдаги ваколатхонасига боғланди.

Идора вакили учоқда жой етишмаётгани сабаб айрим йўловчилар вақтида учолмай қолганини тасдиқлади.

- Йўловчи кўп, учоқда жой етишмаяпти. 10 октябрга қадар учоқлардаги барча жойлар банд қилиб бўлинган, - деди "Ўзбекистон ҳаво йўллари" вакили.

Ширкат вакилининг айтишича, чиптасида учиш санаси аниқ бўлган, лекин учоқда жой йўқлиги сабаб қолиб кетган йўловчилар меҳмонхона билан таъминланади.

- Агар билети бошқа кунга бўлиб, учолмаса ширкат унга меҳмонхона бериш мажбуриятида эмас. Айрим йўловчилар келмай қолса уларни ўринларига қолиб қолган йўловчиларни тиқиб юборишга ҳаракат қиляпмиз, - деди ширкат мулозими.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати мулозими баъзи ҳолларда йўловчиларнинг аэропортда қолиб кетишига уларни ўзлари ҳам сабабчи бўлаётганликларини айтди.

- Кутиш рўйхатига қўйилган, билетида учиш санаси аниқ ёзилмаган йўловчилар жой талаб қилиб парвоз куни аэропортга келиб олишади. Шунинг учун биз билетида учиш санаси аниқ ёзилмаган йўловчилардан камида бир ҳафта олдин телефон қилиб учиш санасини тасдиқлатиб олишни ва кейин аэропортга келишни тавсия қиламиз, - деди "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкат вакили.

Айни дамда Тошкент-Истанбул-Тошкент орасида ҳафтасига 15та авиақатнов амалга оширилади.

Тошкент-Истанбул йўналишида ёзги мавсумда чипта топиш муаммога айлангани айтилади.

XS
SM
MD
LG