Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:35

"Мега палов" ортидан "Мега лаваш" усти талаш бўлди


Mega lavash presentation in Tashkent
Mega lavash presentation in Tashkent

16 сентябр куни Тошкент шаҳрида 4 метрлик лавош тайёрланди. "Рекорд палов" тайёрланган “Ўзбегим” фестивалидан бир ҳафта ўтиб ўтказилган бу тадбир ҳам одамларнинг ур-йиқитига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода тадбир ташкилотчилари олмонга қарата “ҳаммага етади, уялтирманглар, сал орқароқ туринглар”, - деётганини кўриш мумкин.

Тошкентнинг Тадбирни ёритган блоггернинг Озодликка айтишича, тўрт метрлик лаваш шаҳарда "Оқ тепа Лаваш" ресторанининг очилиши муносабати билан тайёрланган.

"Оқ тепа Лаваш" ресторани раҳбарларидан бирининг Озодликка айтишича, саккиз ошпаз икки қаватли уй баландлигидаги сихга қоқилган 750 килограмм гўштни чўғда айлантириб туришган.

- Бу аслида элликка яқин ошпаз меҳнати махсули бўлди, Ўзбекистонда бунақаси бўлмаган ҳали, - дейди "Оқ тепа Лаваш" ресторани менежери.

"Оқ тепа Лаваш" ресторани менежери
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:53 0:00
Бевосита линк

Озодликка юборилган видеода ташкилотчилардан бири олмонга қарата “ҳаммага етади, уялтирманглар, сал орқароқ туринглар”, - деётганини кўриш мумкин.

Тошкентда "Мега лаваш" талаш бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00

Тадбирда қатнашган Азизнинг Озодликка айтишича, олдинига ташкилотчилар мега таомни одамларга бепул тарқатишни бўлжаллашган, лекин ур-йиқит бошлангач пуллик қилишган.

- Ташкилотчилар ур-йиқит бўлмасин деб лавошни пуллик қилишди. Учта олганга тўртинчиси бепул экан, - дейди тадбирда қатнашган Азиз.

Тошкентлик Азиз Мега лаваш тадбири ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:06 0:00
Бевосита линк

Тадбирда бўлган аксарият одамлар эса ур-сур бошланиб кетгач, эртароқ уйга қайтишгани ҳақида ёзди.

Тартибсизлик қандай келиб чиққани ва тадбир давомида жароҳатланганлар ёки қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ.

Мега лаваш Тошкентда янги ресторан очилиши муносабати билан тайёрланди.
Мега лаваш Тошкентда янги ресторан очилиши муносабати билан тайёрланди.

"Мега лавош" устидаги ур-йиқит ҳам ижтимоий тармоқларда қораланди.

Tekin Lavaaaaaaaash. Bugungi holatga solishtirganda 😭😭😭👇
Tekin Lavaaaaaaaash. Bugungi holatga solishtirganda 😭😭😭👇

8 сентябр куни Тошкентнинг Сайлгоҳ кўчасида дунёдаги энг катта деб айтилаётган қарийб 8 тонналик палов тайёрланган пайтда унинг атрофида йиғилган оломон орасида ур-йиқит юзага келган эди.

Ташкилотчилар тартибсизликлар боис текин ошни тарқатишни тўхтатишга мажбур бўлгандилар.

ВИДЕО: Ўзбекнинг мега-палови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Лавашнинг тарихи жуда қадимга бориб тақалади. Бундай турдаги нонни шумерлар, бобилликлар, мисрликлар, этрусклар ва бошқа Яқин Шарқда яшаган қадимги халқлар тайёрлаган.

Анъанавий юпқа нон сифатида дунёга машҳур – лаваш Арманистон, Эрон, Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжонда кенг истеъмол қилинади.

Сўнгги йилларда ушбу тамом ўзбекистонликларнинг ҳам севимли тамоига айланиб улгурди.

ЮНЕСКО ташкилоти Арманистон лавашини халқаро маданий мерос сифатида тан олган.

Озарбайжон ва Туркия лавашнинг Арманистон миллий таоми сифатида тан олинишини рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG