Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:04

Тошкентда милиция ўғирланган оқ “Спарк”ни ўққа тутди (ВИДЕО)


Тошкентда милиция ходимлари оқ рангли “Спарк” машинасида қочаётган ҳайдовчини ўққа тутди. Ҳодиса 5 сентябр куни Тошкентдаги Жисмоний тарбия институти олдида маҳаллий вақт билан 18 лар атрофида рўй берди. Воқеа гувоҳлари милиция ходимларининг "ўғри" кетидан қувиб машинага қарата ўқ узаётгани акс этган видеони Озодликка жўнатди.

Тошкентда милиция ўғирланган оқ “Спарк”ни ўққа тутди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:18 0:00

Озодликка келган видеода бир қанча милиция ходими тирбанд кўчада оқ рангли "Спарк" машинасини тўхтатишга уринаётгани, ҳайдовчи эса атрофдаги бир қанча машиналарни туртиб қочаётганини кўриш мумкин.

Шундан сўнг милиция ходимлари машинага қарата бир неча марта тўппончадан ўқ узади.

Воқеа жойида ишлаётган милиция ходимининг Озодликка айтишича, улар бир кун аввал ўғирланган машинани тўхтатишга уринганида ҳайдовчи уларга бўйсунмаган ва қочган.

“Бир кун аввал угонга берилган машина эди. Тўхтатмоқчи бўлдик, лекин ғиззилатиб қочди. Ўқ узишга мажбур бўлдик. Кейин билсак ҳайдовчи оқ “Спарк”ни уч километр наридаги Боткин қабристони олдига ташлаб ўзи қочиб кетибди. Ҳозир у қидириляпти”, - деди милиция ходими.

Машинани олиб қочган шахс кимлиги эса, номаълум бўлиб қоляпти.

Озодлик Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан бўлиб ўтган воқеа ҳақида изоҳ ололмади.

XS
SM
MD
LG