Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:35

Turon24: Хориждаги мухолифат вакилларига ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек минбар беришга тайëрмиз!


Turon24 агентлигининг Бош муҳаррир ўринбосари Дилшод Саиджонов.
Turon24 агентлигининг Бош муҳаррир ўринбосари Дилшод Саиджонов.

8 сентябрь куни Тошкентда мустақил ва нодавлат оммавий ахборот воситаси сифатида тақдим қилинган Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Ўзэкспомарказ»да эстрада юлдузлари ва журналистлар иштирокида очилган Turon24 вакиллари “халққа тез ва ишончли хабарлар берадиган” агентлик бўлажаги ҳақида ваъда беришди.

Turon24 агентлиги Сиëсат бўлими мудири Сардор Салим ўзининг facebokдаги саҳифасида “Нашр миллатнинг бир-бири билан гаплашиш имконини яратиш учун майдонга чиқди”, деб ёзди:

"Биз Ўзбекистонда бир-биримиз билан деярли гаплашмаймиз. Муаммомиз ҳам шундан. Баҳс қилаëтанларнинг бири монолог айтади¸ иккинчиси қулоғини бекитиб олади. Лекин миллат бугун матбуот саҳифаси ëки парламент дебатларида ўзаро баҳслашмаса эртага кўчада “баҳслашади”.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида ОАВ сифатида рўйхатга олинган¸ 200 дан зиëд журналистни бирлаштирган Turon 24 агентлиги Бош муҳаррир ўринбосари - Дилшод Саиджонов Озодлик радиосига берган эксклюзив суҳбатида “Нашримиз миллатнинг барча қатламларига шу жумладан мухолифатнинг конструктив таклифларига минбар” беради деди:

- Мамлакатдан чиқиб кетган сиëсий мухолифат вакилларига ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек минбар беришга тайëрмиз. Ҳозирнинг ўзида ҳар икки томонга ҳам ўз позициясини билдириш имконини яратиш устида ишлаяпмиз. Агар чет элдаги мухолифат фаолида умумий эмоционал гап ëки пафос эмас¸ балки аниқ¸ конкрет¸ конструктив таклиф бўлса, уларга минбар беришга тайëрмиз.

Дилшод Саиджонов Turon 24нинг Ўзбекистон медиа бозоридаги ўрни ва бошқалардан фарқига ҳам тўхталди:

- Мамлакатдаги мавжуд нашрлар оригинал контент яратмасдан бир-биридан ëки ташқаридаги нашрлардан кўчириб ëки таржима қилиб қўя қолишади. Буни биз камчилик сифатда кўрдик ва бу йўлдан бормасликни маъқул кўрдик. Биз давлат органлари¸ вазирликлар билан тўғридан тўғри ишлаб, аниқ ахборотлар асосида медиа контент яратишни режалаганмиз. Шу ахборотлар асосида тахлилий мақолалар ҳам қиламиз.

Озодлик мухбирининг "Turon 24 нашрида чекланган ëки “табу” қўйилган мавзулар борми? Президент ëки бошқа мулозимларни ҳам танқид қиласизларми? деган саволига суҳбатдошимиз “Бизда чеклов йўқ”, деб жавоб берди.

Турон24 агентлигининг бош муҳаррир ўринбосари Дилшод Саиджонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:42 0:00

XS
SM
MD
LG