Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:37

Президент мева-сабзавот экспортчилари учун мамлакат дарвозаларини ланг очди?


Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг қанчалик муҳимлигини унда белгилаб қўйилган мана бу меъёрдан ҳам тушунса бўлади: экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди​.

Адлия вазирлигига кўра, Қарорга биноан:

юридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади;

тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;

экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди;

тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади.

2019 йил 1 мартга қадар:

интернет тармоғида “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ҳамда экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали яратилади;

мамлакатда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ташкил этилади.

Қарор билан ҳудудларда маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилинганлиги учун шахсан масъул этиб белгиланди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 873,5 минг тоннадан зиёд, 649,4 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

XS
SM
MD
LG