Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:43

Сурхондарёда "Зилола Тиллочи"ни ҳомиладор аёл чавақлади


Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ҳомиладор аёл пулини олиш учун жиноятга қўл урганини айтган.
Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ҳомиладор аёл пулини олиш учун жиноятга қўл урганини айтган.

Сурхондарёнинг Қизириқ туманида халқ орасида “Зилола Тиллочи” деб ном чиқарган 36 ёшли тадбиркор Зилола Худоймуродова чавақлаб, ўлдириб кетилди. Қотилликда гумонланиб тиллочи аёлнинг доимий мижози бўлган ҳомиладор аёл қўлга олинди. Қорнида тўрт ойлик хомиласи бор МБ исмли аёл “Зилола Тиллочи”ни тилла тақинчоқлари ва пулларини ўғирлаш мақсадида жиноятга қўл ургани гумон қилинмоқда.

27 сентябр куни кечқурун Зилола Худоймуродова мижози тарафидан пичоқланди.

Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, хонадондан унга тегишли бўлган тилла тақинчоқлар ва пуллари сақланган темир қути бузилиб, ичидаги нарсалар ўғирланганлиги тергов давомида аниқланган.

- Қотилликда гумонланиб 34 ёшли ҳомиладор аёл қўлга олинди. У бу ишни заргарни бойликларини ўғирлаш учун қилганига иқрор бўлди. Ҳозир иш судга оширилган, - деди Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот тизимида ишловчи мулозим.

Зилола Худоймуродовани яхши биладиганлар унинг заргарлик билан бирга судхўрлик билан ҳам шуғулланганини айтишади.

Қизириқликлардан бирининг Озодликка айтишича, “Зилола Тиллочи” фоизга пул олиб, одамлар пулини йиллар давомида қайтармай келгантгт иддао қилди.

Лекин, Зилола Ҳудоймуродованинг синглиси Ҳлола Озодликка опаси ҳеч қачон судхўрлик қилмагани, қотил унинг тилла буюмларини ўғирлаш мақсадида жиноятга қўл урган бўлишини айтди.

-Опам ҳеч қачон судхўрлик қилмаган. Ҳеч кимдан 2400 доллар олмаган. Малика деган аёлни мақсади ўғирлик бўлган. Лекин ҳеч нарса ўғирланмаган. Опам тилла буюмларини кўрсатиш учун эгилганида қотил тезлик билан пичоқни қорнига урган. Бу кундуз куни рўй берди, - дея билдирди Озодликка марҳуманинг синглиси.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:10 0:00
Бевосита линк

Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ҳомиладор аёлга суд қандай ҳукм чиқариши номаълум.

- Агар суд уни озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарадиган бўлса у хомиладор экани ва яна кичик ёшдаги уч фарзанди борлиги сабаб жазони очиқда ўташи мумкин, - деди Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот тизимида ишловчи мулозим.

Ўзбекистонда одамлардан фоизга пул олиб пул бериш билан шуғулланадиганлар жуда кўп.

Пул олди-бердиси юридик ҳужжатларсиз амалга оширилиши оқибатида томонлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқади ва баъзи холларда бундай келишмовчилик фожеали якун топади.

Бундан бир йил муқаддам Ўзбекистондаги барча давлат телеканаллари халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевга Чиноз ва Янгийўл туманларидан минглаб одамнинг фоизга пул бергани ҳақида махсус кўрсатув намойиш қилган эди.

Шундан кейин 160 мингга яқин аҳолиси бўлган Тошкент вилоятининг бу икки тумани¸ хусусан¸ аҳолисининг аксарияти молиявий пирамида қурбонига айланган Янгийўл тумани оммавий ахборот воситалари диққат-марказига тушди.

Озодлик суҳбатлашган мулозимлар бутун республика бўйлаб “Аҳмадбой тажрибаси” ëйилмаслигини таъминлаш учун тадбирлар давом этаëтганлигини таъкидлашди ва аҳолини бундай пирамидачилар алдовига тушиб қолмасликка чақириб келишади.

XS
SM
MD
LG