Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:58

Сурия ва Ироқдаги жангариларнинг аксарияти Россия ва собиқ Совет Иттифоқидан 


АҚШдаги хавфсизлик масалаларини тадқиқ қилувчи марказнинг хабар қилишича, Россия ва собиқ СССР мамлакатлари Сурия ва Ироқда уришаётган жангарилар энг кўп келган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Soufan Group тадқиқот маркази 24 октябрь куни тарқатган ҳисоботда жанглар давом этаётган минтақадаги "Ислом давлати" экстремистик гуруҳи ёки майдароқ гуруҳларга келиб қўшилган жангариларнинг ўзгарувчан таркиби ҳақида маълумотлар келтирилади.

"Ислом давлати" жангарилари 2014 йили халифалик эълон қилганидан сўнг дунёнинг 110 дан ошиқ мамлакатидан 40 мингдан ошиқ чет эл ватандоши уларнинг сафларига келиб қўшилди.

Soufan Group тадқиқот марказининг ҳисоб-китобига кўра, икки йил олдин энг кўп жангарилар Россиядан бу ёққа келган бўлса, ундан сўнгги ўринларни Тунис ва Саудия Арабистонидан келган жангарилар эгаллаган эди.

Бугунги кунда эса собиқ Совет Иттифоқидан 8700 киши, Россиянинг ўзидан эса 3417 киши минтақада жанг қилмоқда. Уларнинг аксарияти вазият нотинч бўлган Шимолий Кавказ ҳудудидандир. Чеченистон ҳам ўша ерда жойлашган.

Янги ҳисоботда вазият қандай ўзгараётгани кўзга ташланади.

Жангу жадаллар давом этаётгани сабабли Ислом давлати эгаллаб турган ҳудудлар қисқариб бормоқда.

Чунки уларга қарши бир томондан Россия билан Суриянинг бирлашган қўшинлари, бошқа тарафдан эса АҚШ етакчилигидаги Сурия араблари ва курдлари жангчилари кураш олиб бормоқда.

Жорий ойнинг бошида АҚШ кўмак бераётган қўшинлар Суриядаги Ислом давлати истеҳкоми бўлган Раққа шаҳрини қўлга киритгани хабар қилинди.

Жанг майдонининг кун сайин торайиб бораётгани чет эллик жангариларни танг аҳволга солиб қўймоқда. Энди уларнинг нима қилишни билмай боши қотган.

Баъзилари бу ерда қолишни ҳам, ватанига қайтишини ҳам, ўша ерларда қўзғолон кўтариш ёки террорчилик амаллари билан шуғулланиш ёки шуғулланмаслигини ҳам билмайди.

Soufan Group тадқиқот марказининг ҳисоб-китобича, 33 та мамлакатнинг 5600 нафар ватандоши Ислом давлати ҳудудида бир оз вақт туриб, ватанларига қайтиб кетди. Улар орасида 400 нафар Россия ватандоши ҳам бор.

Ислом давлатининг Россияга қарашли Шимолий Кавказ ҳудудида ўз шўъбаси бор. Айни шўъба ўтган бир неча йилдан бери ўнлаб хавфсизлик хизмати ходимини ўлдирганини иддао қилиб келмоқда.

Энг кўп жангари – 760 киши – жанг майдонларидан Саудия Арабистонига қайтиб борди, дейилади ҳисоботда.



XS
SM
MD
LG