Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:01

Сурхондарёда фермер прокурорни калтаклаганликда айбланмоқда (ВИДЕО)


Сурхондарёлик Қаҳрамон Темиров прокуратура ходимлари уни дўппослаб, қовурғасини синдиргани ҳақда даъво қилиб, Ўзбекистон бош прокуратураси ва Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига шикоят қилган.
Сурхондарёлик Қаҳрамон Темиров прокуратура ходимлари уни дўппослаб, қовурғасини синдиргани ҳақда даъво қилиб, Ўзбекистон бош прокуратураси ва Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига шикоят қилган.

Сурхондарёлик фермер прокуратура ходимлари уни дўппослаб, қовурғасини синдиргани ҳақда даъво қилиб, Ўзбекистон бош прокуратураси ва Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига шикоят қилганидан 45 кун ўтиб маҳаллий прокуратура фермернинг ўзини орган ходимига қўл кўтарганликда айблаб, унинг устидан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Сурхондарёда фермер прокурорни калтаклаганликда айбланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:37 0:00

Воқеа Сурҳондарёнинг Қумқўрғон туманида 10 март куни рўй бергани Озодликка бугун маълум бўлди. Шу туманда яшовчи 35 ёшли фермер Қаҳрамон Темировнинг Озодликка айтишича, ўша куни унинг уйига Сурхондарё вилоят прокуратурасидан 8 ходим милиция полковниги бўлган амакисини қидириб келган.

- Амаким милицияда терговчи. Прокуратура ходимлари уни пора олганликда гумонлаб қидириб келишганди. Департамент ходимлари мени машинага босиб, сўроққа олиб кетишди. Мени Жарқўрғон туман прокуратурасида тинимсиз калтаклашди, қовурғамни синдиришди, қулоғимга шикаст етказишди. Кўзларим қийноқлар натижасида шишиб кетганлигидан ва калтаклар натижасида кўнглим айниб бошлаганидан постовой ходимлар мени прокуратура ховлисига тоза ҳавога олиб чиқишганда тўсатдан менинг холатимни кўриб қолган қариндошларим видеога олишган, - дейди Темиров.

Сурхондарёлик фермернинг айтишича, у адвокат ёллаб калтаклаган прокурорлар устидан Сурхондарё вилоят прокуратурасига шикоят қилган.

- Мени калтаклаганлар устидан шикоят қилдим. Экспертиза ўтказишди. Докторлар атайлабдан, ишни ёпти-ёпти қилиш учун қовурғаси аввалдан синган бўлган, калтакланиш белгилари йўқ, деб нотўғри хулоса чиқариб беришди, қулоғимга етказган шикастларни экспертиза хулосасида шамоллаш асорати деб кўрсатишди, - дейди Қаҳрамон Темиров.

Экспертиза калтакланиш белгилари йўқ, деб хулоса чиқарган.
Экспертиза калтакланиш белгилари йўқ, деб хулоса чиқарган.

Шундан сўнг фермер Сурхондаре вилоят ҳокимлиги қошидаги Халқ кабулхонасида Вилоят прокурори қабулига ёзилганини айтади.

- Белгиланган вақтда бордик. Вилоят прокурори келмади, ўринбосарлари ҳам келмади. Вилоят прокуратураси канцелярия ходими келиб дардимизни оҳиргача эшитмай ҳайдаб юборди, - дейди Қаҳрамон Темиров.

Қаҳрамон Темиров прокурорлар калтаклагани юзасидан президентга арз қилган.
Қаҳрамон Темиров прокурорлар калтаклагани юзасидан президентга арз қилган.

Вилоат даражасидаги идоралардан натижа чиқмагач, фермер адвокат ёллаб, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасига арз қилган.

Адвокати Усмон Ибрагимовнинг Озодликка айтишича, бош прокуратурага арз қилингандан сўнг, Жарқўрғон туман прокуратраси фермернинг ўзига нисбатан “хавфсизлик ходимларига қаршилик қилиш” моддаси бўйича жиноят иши очишган.

- Биз вилоят прокуратурасидан тортиб, Ўзбекистон бош прокуратурасигача тинимсиз шикоят қилганмиз. Энди Темиров Қаҳрамоннинг ўзини айблаб ўтирибди булар. Қашилик кўрсатиб ходимни урган, деб жиноят иши очишибди. Қандай қилиб фермер бир қанча прокуратура ходимига қўл кўтарган бўлиши мумкин? - дейди фермернинг адвокати Усмон Ибрагимов.

​Ким кимга қўл кўтарган?

Сурхондарё вилоят прокуратураси мулозими Озодликка фермер прокуратура ходимига қаршилик қилгани ва қўл кўтаргани, буни тасдиқловчи гувоҳлар борлигини айтди.

- Прокуратура ходимлари унинг амакисини суриштириб боришганида у ходимларга бўйсунмаган, уларга қўл кўтарган. Ҳозир унинг ўзига 341-модда, орган ходимига нисбатан куч қўллаш ва 234-модда, безорилик асосида иш очилган. Унинг ўзи ҳозир қочиб юрибди, - деди Сурхондарё прокуратураси мулозими.

Лекин мулозим Қаҳрамон Темиров устидан жиноят иши қачон очилганини айтмади.

Темировнинг укаси Дилмуроднинг айтишича, улар прокуратурадан 26 апрелда чақирув олганликлари ва Қаҳрамоннинг устидан жиноят иши очилганини билган. Яъни Темировлар бу янгиликни 10 март кунги воқеадан 45 кун ўтиб билган.

Фермер Қаҳрамон Темиров тинимсиз шикоятларидан сўнг прокуратура шундай “чўпчак ўйлаб топган”ини айтади.

- Прокуратура ходимлари мени жиноятчига чиқариб, мени қийноққа солишганини ими-жимида ёпиб юборишмоқчи шекилли. Агар прокуратура ходимлари бу ишни қонуний оҳирига етказишмоқчи бўлганда ўша кунги воқеалар тасвирланган Жарқўрғон прокуратураси биноси ва Қумқўрғон тумани ИИБ биносидаги видео тасмаларни кўрса бас эди. Бу узоғи билан бир кунда ҳамма нарсага ойдинлик киритарди,- дейди сурхондарёлик фермер.

Қаҳрамон Темиров ёрдам сўраб мамлакат президентига ҳам хат ёзган. Фермернинг хатида, жумладан, бундай дейилган:

"Ҳурматли Шавкат Миромонович мен оддий чопон кийган, деҳқон, бутун умр далада ишлаб ҳалол пул топиб яшаб келган фуқорангизга Сурхондаре вилоят прокуратурасининг баъзи ходимлари томонидан қилган жиноятларини аниқлашни шахсан ўзингиз назоратга олиб холисона баҳо берсангиз", - дейилади фермернинг президентга 25 март куни ёзган очиқ мактубида.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан қўлга олинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ва ноинсоний муносабатда бўлиниши кенг тарқалган, қийноққа солганлар жазоланмай қолмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган йили Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида суд-тергов давомида қийноқ қўллаш ҳолатларини танқид қилганди.

​Аммо ҳуқуқ фаолларига кўра, амалда вазият ўзгаришсиз қолган.

Тергов ҳибсхоналарида қийноқлар қўлланаётгани ҳақидаги хабарлар ҳозир ҳам Озодликка келишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG