Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:17

Термизда 4 ёшли қизчани зўрлашга уринганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди (ВИДЕО)


Термиз шаҳарида 4 ёшли қизчани жинсий зўрлашга уринганликда гумонланаётган эркак қўлга олинган. Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, ўттиз ёшлар атрофидаги гумонланувчи Термизнинг Эски шаҳрида якшанба куни ушланган.

16 июн куни Термиз шаҳри Боғзор маҳалласидаги 7-сонли санаторий типидаги боғча яқинида номаълум эркак тўрт ёшли қизчани зўрлашга уриниш бўлгани ҳақида гувоҳлар Озодликка хабар берган эди.

Бу бўйича Термиз шаҳар ИИБсига ариза билан қизнинг ота-онаси ҳам мурожаат қилган.

Термиз шаҳар милицияси қизчани жинсий зўрлашга уринишда гумонланаётган ўттиз ёшлар атрофидаги эркакни қўлга олган.

Бу маълумотни Термизнинг Боғзор маҳалласи участка нозири Қамариддин Шарипов ҳам Озодликка тасдиқлади.

Лекин, Шарипов тергов давом этаётгани боис гумонланувчининг шахси ҳақида маълумот беролмаслигини айтди.

Боғзор маҳалла фаолларидан бирининг Озодликка айтишича, ўттиз ёшлардаги эркак Термиз чеккасидаги қамоқхона ёнида ушланган.

- Эски шаҳар томонда Наримановка деган маҳалла бор, қамоқхона ёнида, ўша ердаги уйлардан бирида ушланган. Қўлга олинганидан жуда ҳурсанд бўлдик, - деди маҳалла фаоли.

Сурхондарё ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, қизча экспертиза қилинган. Экспертиза қизчанинг тана аъзосига шикаст етмаганини кўрсатган.

Милиция гумонланувчини Термиздаги 7-сонли боғчанинг хавфсизлик камерасига тушиб қолган тасвир асосида қидираётганди.

Яширин камера видеосурати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

Термиз шаҳридаги 9-сонли боғчанинг исми сир қолишини истаган ходимасига кўра, милиция терговчилари санаторий типидаги бу боғчанинг хавфсизлик камерасини текширган.

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг зўрлангани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Шу йилнинг феврал ойида Фарғонада номаълум эркак 6 ёшли Кибриё исмли қиз ўлик ҳолда топилган эди.

2015 йил Фарғона вилояти Бешариқ туманида эса 7 яшар қизалоқни зўрлаган 15 яшар ўсмир тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

XS
SM
MD
LG