Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:31

OzodMikrofon: "Милициянинг аралашувидан чарчадим, чойхонамни ёпмоқчиман!"


Фарғонанинг Фурқат туманидаги "Бекобод" чойхонаси.
Фарғонанинг Фурқат туманидаги "Бекобод" чойхонаси.

Фарғона вилоятининг Фурқат тумани Бекобод қишлоғида яшовчи тадбиркор Низомжон Аҳмедов Озодлик билан суҳбатда милиция ходимларининг “асоссиз аралашувлари” боис уч ой олдин очган чойхонасини ёпишга мажбур бўлганини айтди.

Тадбиркор иддаосича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органларининг тадбиркорлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши ёки тўсқинлик қилиши каби ҳолатларга батамом чек қўйиш зарурлиги ҳақидаги чиқишларига қарамай, туманда вазият ўзгаришсиз қолмоқда.

37 ёшли Низомиддин Аҳмедов уч ой олдин "Некcия" машинаси ва бошқа мол-мулкини сотиб, 100 миллион сўмга "Бекобод" чойхонасини очди.

Тадбиркорга кўра, уч ой ичида унинг фаолиятига асоссиз аралашмаган идора қолмаган.

- Солиқдан келишди, бошқа идоралардан келишди, “янги очган экансиз, ҳужжатлар нотўғри деб штраф қилишди, тўладик. Налогини вақтида тўладик. Кейин милиция ва участка нозирлари тинчимизни бермади. Участка нозири келиб, пагонини кўрсатиб, “ҳей, бориб президентга айтмайсамни, менга гарт ҳам юқмайди, президентга айтсанг ҳам мен ҳақман”, деди. Бошида шу участкавойлар чойхонамизга келиб, овқат еб, пулини тўламай кетиб юришувди. Бориб-бориб ошни пулини тўламай, лагани билан олиб кеталиган бўлишди. Ҳозир пичоқ суякка бориб тақалди. Текширувлардан чарчадик, чойхонани ёпаяпмиз”, - дейди фарғоналик тадбиркор Низомжон Аҳмедов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:14 0:00
Бевосита линк

Озодлик фарғоналик тадбиркорнинг шикояти юзасидан изоҳ сўраб, Фурқат тумани Ички ишлар бўлимига боғланди.

Туман ИИБсининг Бекобод қишлоғи бўйича милиция нозири Бунёдбек Ворисов улар тарафидан тадбиркор ишига асоссиз аралашув бўлмаганини айтди.

“Бирон асос бўлгандир-да борилгандир, беҳудага борганимиз йўқ, келиб материаллар билан танишишингиз мумкин, лекин мен сизга бу ҳақда телефонда маълумот беролмайман, келсангиз гаплашамиз”, - деди участка нозири Бунёдбек Ворисов.

Ўтган йил апрел ойидаги чиқишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органларининг тадбиркорлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши ёки тўсқинлик қилиши каби ҳолатларга батамом чек қўйиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган ва Ички ишлар органлари фаолиятини кескин танқид қилганди.

Низомиддин Аҳмедов милиция ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг асоссиз аралашувлари ҳақида президент виртуал қабулхонасига ҳам шикоят қилгани, ҳозирча улардан жавоб бўлмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG