Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:15

"Секс-мулла" видеосини тарқатган милиция ходимлари "интизомий жазо"га тортилди


Отажонов ўз шахсий ҳаëтига кетма-кет икки марта қўпол равишда дахл қилган милиция ходимларига нисбатан интизомий жазо қўлланилишидан рози эмаслигини таъкидлайди.
Отажонов ўз шахсий ҳаëтига кетма-кет икки марта қўпол равишда дахл қилган милиция ходимларига нисбатан интизомий жазо қўлланилишидан рози эмаслигини таъкидлайди.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ўтган ой ёш қиз билан интим видеоси ижтимоий тармоққа чиқиб кетган мулла Абдуҳамид Отажоновдан расман кечирим сўради. ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Тоҳир Казаков номидан 61 ёшли муллага битилган расмий мактубда видеони тарқатиб юборган милиция ходимларига "интизомий жазо" қўлланилганини маълум қилинган. Урганчлик мулла шаҳар милицияси раҳбаридан кечирим мактубини мазкур воқеа ҳақидаги мақола Озодликда босилганидан бир ҳафта ўтиб олганини айтди.

23 август куни Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда Ички ишлар бошқармаси ходимларини ўз шахсий ҳаётига дахл қилиб, олти йил аввал олинган видеони ижтимоий тармоқда тарқатиб юборганликда айблаганди. ​

Орадан бир ҳафта ўтиб Отажонов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Тоҳир Казаковдан унинг ҳаётига икки марта қўпол дахл қилган милиция ходимларига интизомий жазо қўлланилгани, улар тарқатиб юборган видеолар ижтимоий тармоқлардан олиб ташлангани таъкидланган хатни олганини айтди.

- Шу видеони тарқатиб юборганларга интизомий чора қўлладик, улар номидан кечирим сўраймиз, деган мазмунда хат олдим, - деди Отажонов

Хоразм вилояти Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ўтган ой ёш қиз билан интим видеоси ижтимоий тармоққа чиқиб кетган 61 ёшли мулла Абдуҳамид Отажоновга видеони тарқатиб юборган милиция ходимларига интозомий чора қўлланилганини маълум қилган.
Хоразм вилояти Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ўтган ой ёш қиз билан интим видеоси ижтимоий тармоққа чиқиб кетган 61 ёшли мулла Абдуҳамид Отажоновга видеони тарқатиб юборган милиция ходимларига интозомий чора қўлланилганини маълум қилган.

Лекин, Отажонов ўз шахсий ҳаëтига кетма-кет икки марта қўпол равишда дахл қилган милиция ходимларига нисбатан интизомий жазо қўллангани етарли эмаслигини таъкидлайди.

- Интизомий жазо нима ўзи? Мени ҳаётимга дахл қилган милиция ходимлари ишлаб юраверади, деганими? Мен шу милиция ходимларини ишдан бўшатиб, жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қиляпман. Тошкентга бориб прокуратурага бу ҳақда шахсан арз қилмоқчиман, - деди Отажонов.

Мулланинг эски китоблар қўйилган хонтахта ёнида қип-яланғоч аҳволда ёш аёл билан интим ҳолатда ўтиргани акс этган видео 18 август куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқаганди.

Видеода¸ эркак ва аëл устига бостириб кириб борган номаълум шахсларнинг уларга видеокамерани қаратиб¸ сўроққа тутгани акс этади.

Аëл ички кийимларини қайта кия бошлайди¸ эркак эса кириб келганларни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблай бошлайди.

Урганчлик мулла Абдуҳамид Отажонов Озодлик билан суҳбатда видодаги шахс ўзи эканини тасдиқлар экан¸ бу воқеанинг олти йил аввал бўлгани, ўшанда икки нафар милиция ходими уйи эшигини бузиб, устига бостириб киргани ва видеога олганини айтади.

6 август куни Озодлик билан суҳбатлашган Абдуҳамид Отажонов милиция ходимларини кичириш нияти йўқлигини билдирди.

- Милиция архивида турган важни 6 йилдан кейин ким бориб, чиқара олади? Қайси ўғри бу видеони милиция архивидан олиб халққа тарқата олади, милициядан бошқа. Ким, деворми бу видеони чиқарди? Ёки осмондан тарелкада учиб келиб бу видеони олишдими? - дейди Отажонов.

Ёш аëл билан интим видеоси тарқалган урганчлик мулла милицияни шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00

Озодлик ИИБ расмийлари билан боғланиб¸ воқеага муносабат билдиришни сўради.

"Ўзимиз қайтиб телефон қиламиз"¸ деган милиция навбатчиси ҳозиргача Озодликка Отажонов айбловлари юзасидан изоҳ бергани йўқ.

"Куф-суфчи мулла"

Мулла ва ёш аёл интим ҳолатда ўтирган хонадаги хонтахта устида эски китоблар билан оқ салла турганини кўриш мумкин.

Китоблар ҳақида сўралганда мулла уларнинг ота-бобосидан қолган китоблар эканини айтади.

"Ота-бобомдан қолган қадимий китоблар, тегма китобларга шол бўласан,"- дейди домла яланғоч баданининг пастки қисмини рўмол билан ўрай туриб.

Видеони олаётган эркак эса: "Мен шол бўламанми ё ишни қилган сиз шол бўласизми?" дея жавоб қилади.

Озодлик суҳбатлашган айрим урганчликлар видеодаги домла туғмас аёлларга дам солиш билан бутун вилоятга донғи кетган "куф-суфчи" мулла эканини айтишди.

Озодликнинг Facebook саҳифасига мурожаат қилган бир неча аëл айни мулланинг уйига шифо излаб боргани ва жинсий тегажоғликка учраганини иддао қилди.

Абдуҳамид Отажонов бу иддаоларни кескин рад қилди. Мулла Озодлик билан суҳбатда ўтмишда одамларга дам солиш билан шуғуллангани, лекин бепушт аёллар ҳеч қачон мижози бўлмаганини айтди:

- Мени бепушт аёлларга дам солади, деб чиқишибди, бўлмаган гап. Тўғри, менинг отам хўжалардан, эшонлардан бўлган, мулла ўтган. Бизга ёш пайтимизда ўргатган арабча ўқишни. Арабчани биламан. Шунинг учун зиёни тутганлар, ёмон туш кўрганлар, эпилепсия бўлганлар келади дам солдиргани. Уларга Қуръон ўқиб¸ тутатки қиламан. Ўзбекистон давлати тарафидан чиқарилган Қуръони Карим китобидан ёзиб бераман, "Оятлар хислатлари" деган китобдан ёзиб бераман, олиб кетишади, - дейди Отажонов.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг олти йил аввалги рейдидан сўнг мулла дам солиш фаолиятини тўхтатганини айтaди:

- Милицияга олиб кетишди мени ўшанда. Китобларимни ноқонуний ваҳобийларни адабиёти деб, конфискация қилмоқчи бўлишди. Мен уларга қанақа ваҳобий, бу ота-бобомдан қолган эски Фузулийнинг шеърлари битилган китоблар эканини айтдим. Текшириб кўриб қайтариб беришди кейин, - дейди Абдуҳамид Отажонов.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими мулозими Озодлик билан суҳбатда аҳоли орасида мулла ёки домла деб аталувчи бу шахснинг аслида диний ташкилотларга алоқаси ҳам¸ табиблик бўйича лицензияси ҳам йўқлигини айтди.

XS
SM
MD
LG