Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:42

Милиция зобити дўкон сотувчисини рўмол ўрагани учун идорага олиб бормоқчи бўлди


Сотувчи аёлнинг эри милицияни ўз рафиқасининг эътиқодини топтаганликда айблади. 
Сотувчи аёлнинг эри милицияни ўз рафиқасининг эътиқодини топтаганликда айблади. 

Самарқанднинг Нуробод туманида милиция зобити дўкон сотувчиси бўлган ўрта ёшлардаги аёлни жамоат жойида рўмол ўрагани учун Ички ишлар бўлимига олиб кетишга уринаётгани акс этган бир неча видео парча Озодлик редакциясига 13 сентябрь куни келиб тушди.

Сотувчи аёлнинг эри милиция ходимини ўз рафиқасининг эътиқодини топтаганликда айблайди.

Нуробод тумани ИИБсининг Терроризм ва уюшган жинятчиликка қарши кураш бўлими терговчиси Жаҳонгир Абдунабиев эса, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон Маъмурий кодексига кўра, аёллар жамоат жойларида ҳижобда юриши мумкин эмаслигини айтди. ​

31 август куни Нуробод туман марказида олинган видеотасвирлардан бирида ўзини Нуробод туман ИИБси катта лейтенанти Жаҳонгир Абдунабиев, деб таништирган фуқаро кийимидаги шахс рўмол ўраган дўкон сотувчисига жамоатчилик жойида ҳижобда юриш мумкин эмаслигини айтади ва ўзи билан милицияга боришни талаб қилади.

Аёл “сабаб нима?” деб сўраганида, милиция зобити “жамаот жойида ҳижобда юрибсиз”, деб жавоб қилади.

Шу орада сотувчи аёлнинг эри экани ишонилган эркак ҳодисани видеога олатуриб “бизни, керак бўлса, суд орқали чақирасан, сабабни кўрсатасан, у даврлар ўтиб кетди”, дея милиция зобитига эътироз билдиради.

Яна бир видеопарчада эса, айни аёлнинг йиғлаётгани ва эрининг милиция ходимлари бино атрофини ўраб олганидан шикоят қилаётгани тасвирланган.

Рўмол ўраган сотувчи аёлнинг ўзи ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашиш имкони бўлмади.

Милиция зобити рўмол ўрагани учун ИИБга олиб кетмоқчи бўлган нурободлик саотувчи аёл..
Милиция зобити рўмол ўрагани учун ИИБга олиб кетмоқчи бўлган нурободлик саотувчи аёл..

Воқеа юзасидан изоҳ олиш учун Озодлик рўмол ўраган аёлни ИИБга олиб кетишга уринган милиция зобити Жаҳонгир Абдунабиевнинг ўзи билан боғланди.

Ўзини Нуробод туман ИИБсининг Терроризм ва уюшган жинятликка қарши кураш бўлими терговчиси деб таништирган Абдунабиев воқеа Нуробод тумани марказидаги ҳусусий озиқ-овқат дўконида 31 август куни бўлганини айтди:

- Биз шу куни дўконга боряпмиз. Ўзимни таништиряпман, ички ишларданман, деб. Опага ўзимни таништириб, "ички ишларга ўта оласизми", дедим. "Нима учун ўтишим керак, мен бормайман", дейди. Шунақа-шунақа деб тушунтирдим. Ўртада эри келиб қолди. Эри ваҳима қилиб, "сен кимсан, нимага ўтади", дейди. "Ҳижобга ўхшаш кийим кийиб юрибди", дедим ,"шу масалага ойдинлик киритсин", дедим. Эри "бормайди", деб туриб олди ва жанжал кўтарди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:33 0:00
Бевосита линк

Жамоатчилик жойида рўмол ўраш мумкин эмасми?

Аёлларнинг диний эътиқодини ифода этувчи рўмол ўрашни тақиқлаш, уни мажбуран ечтириш ва ўз эътиқодига кўра кийинганларнинг меҳнат жойи, таълим ва давлатнинг ижтимоий хизматларида камситилиши, уларга шубҳа ва гумон билан қараш ҳамда жамиятда обрўсини туширишга уриниш, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва миллий қонунларига, қолаверса, Ўзбекистон устунлигини тан олиб ратификация қилган халқаро инсон ҳуқуқлари нормаларига хилофдир.

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси виждон эркинлигини кафолатлайди.

Унинг 31-моддасида шундай дейилади: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.

Лекин Нуробод тумани ИИБсининг Терроризм ва уюшган жинятга қарши кураш бўлими терговчиси Жаҳонгир Абдунабиев Ўзбекистон маъмурий кодексига кўра аёллар жамоат жойларида ҳижобда юриши мумкин эмаслигини айтади:

- Бизнинг динга қаршилигимиз йўқ. Ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси бор. Ўшанда жамоат жойларида диний либосда юриш, деган модда бор. Лекин, бу модда бўйича биз ҳеч кимга чора кўрганимиз йўқ, холбуки бу аёлни турган жойи жамоат жойи ҳисобланади. Чунки у ер катта магистрал йўли ўтадиган кўча, шоҳ бекат у ер.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мулозими Озодлик билан суҳбатда Нурободдаги воқеадан хабари йўқ эканини айтди:

- Ўзбекистоннинг ҳамма жойида бўлгани каби бизни вилоятда ҳам диний эркинликлар берилган, рўмол ўрагани учун ҳеч ким таъқиб этилмайди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14 моддаси 5 бандида: “Ўзбекисон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”, дейилган.

Худди шу қоида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1841-моддасида ҳам ўз аксини топган: "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари – энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараварича миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади".

Юқоридаги қонун нормаларидан маълум бўладики, Ўзбекистонда фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари тақиқланади ва бу ҳаракат тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.

Қонунда “ибодат либоси” иборасига эса, изоҳ берилмаган.

XS
SM
MD
LG