Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:55

Хоразмда йўқолган 8 ёшли Диананинг жасади топилди. Қизалоқнинг амакиваччаси ҳибсга олинди.


8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди.
8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди.

Хоразм вилоятининг Хива туманида 3 октябр куни изсиз йўқолган 8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб айни туманнинг Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди. Бу ҳақда қизнинг бобоси Аҳмед Ёқубов 25 октбяр куни Озодликка маълум қилди. Ёқубовга кўра, 28 ёшли жияни Дианани бўғиб ўлдириб, ариққа ташлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Лекин, қотиллик мотиви номаълум бўлиб қолмоқда.

Хива туманида отаси Россияда ишлаëтган 8 яшар қизча изсиз йўқолгани ҳақида Озодлик 14 октябр куни хабар берган эди.

Қизнинг бобоси Аҳмед Ёқубов невараси бўғиб ўлдирилгани белгилари билан 24 октбяр куни уйидан 7 километр олисдаги ариқдан топилганини айтди.

- Укамни ўғли қизни бўғиб ариққа ташлаганини айтганидан сўнг, уни шу ариқдан қидиришди. Топиб бўлмагач, ариқни суви тўхтатилди, шундан кейин Дианани жасади топилди. Ҳозир жиянимни қамоққа олишди. Нимага бундай қилганини айтмаяпти, номусига текканми, билмаяпмиз, - дейди Аҳмед Ёқубов.

Хоразм вилояти Хива тумани Ички ишлар бўлими бедарак йўқолган 8 ёшли Диана ўлик ҳолда топилганини тасдиқлади, аммо, тергов иши давом этаётгани боис, бу ҳақда қўшимча маълумот бера олмаслигини айтди.

Жасади ариқдан топилган қизнинг отаси Ҳушнуд Ёқубов ўн йилдан буён Россияда ишлайди.

Қиз бобоси ва бувиси қарамоғида қолганди.

- Қизим йўқлганини эшитиб 5 октябрда келдим. Ўзим Россияда қурилишда ишлайман. Тирикчилик. Онаси ҳам эрталаб 7да ишга кетади, кечқурун келади. Қизим мени дадам ва онамни қарамоғида. Ягона фарзандимиз эди, - дейди Ҳушнуд Ёқубов.

Шу йилнинг феврал ойида Фарғонада ота-онаси Туркияда ишлайдиган 5 яшар Кибриё исмли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, болани боғчадан оладиган одам бўлмагач, боғча опа уни бошқа болаларга қўшиб уйига жўнатган, кечқурун боланинг жонсиз жасади боғчадан етти километр нарида, поезд йўли ёқасида топилган эди.

Беш ёшли Кибриёнинг ота-оналари Туркияга ишлагани кетишган, бола бувиси қарамоғида қолган.

XS
SM
MD
LG