Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:56

Муҳаммад Солиҳнинг 16 февраль портлашларига алоқаси йўқлиги айтилган мақолани босган газета сотувдан олинди


1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда содир этилган портлашлар ортидан Каримовнинг таниқли мухолифлари¸ хусусан¸ шоир ва 1991 йилги президент сайловларидаги иккинчи номзод Муҳаммад Солиҳга қарши жиноят иши очилди¸ ўнлаб мухолифатчи қамоққа ташланди.
1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда содир этилган портлашлар ортидан Каримовнинг таниқли мухолифлари¸ хусусан¸ шоир ва 1991 йилги президент сайловларидаги иккинчи номзод Муҳаммад Солиҳга қарши жиноят иши очилди¸ ўнлаб мухолифатчи қамоққа ташланди.

Таниқли адиб ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудовнинг "Қоронғу тунда чақнаган чақмоқлар" сарлавҳали мақоласи эълон қилинган "Адабиёт" газетасининг 1 ноябрь кунги сони¸ бу мақолани чоп этиш жараëнида бевосита қатнашган журналист¸ ношир ва муаллифга кўра¸ сотувдан йиғиштириб олинган.

Адибнинг 2001 йилда ёпиқ суд залидан дунё жамоатчилигига йўллаган мактуби асосида ёзилган мақолада мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси етакчиси, шоир Муҳаммад Солиҳнинг 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқаси йўқлиги айтилган.

Исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган тошкентлик журналистлардан бири “Адабиёт” газетасининг Мамадали Маҳмудов мақоласи босилган сони сотувга чиқарилиши билан йиғиштирилиб олинганини айтди.

- Газетанинг шу сони ҳозир қўлимда. Бугун эрталабдан сотувга чиққанди. Лекин, дарров йиғиштириб олинган. 10 минг тиражда чиққан газетанинг 500 донасигина сотилган экан, - деди бу маълумотни сиздиргани ошкор бўлса¸ лавозимидан ажрашидан чўчиб¸ исми сир қолишини сўраган журналист.

Айни пайтда “Адабиёт” газетасининг 1 ноябрь кунги сони айрим газетхонлар қўлига етиб борган.

“Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов Озодлик билан суҳбатда газетанинг 1 ноябр кунги 16-17 сони сотувга чиқмаганини тасдиқлади.

- Шу сони сотувга чиқмади. Мамадали Маҳмудовга бағишланган қисми бўлгани учунми, аниғи номаълум ҳали. Ўзбекистонда “Матбуот тарқатувчи” деган идора бор. Улардан суриштириб кўрамиз, нима бўлганини. Ҳозир газетани ўзимизда ушлаб турибмиз, шу ойнинг бошида сотувга чиқарамиз, деб умид қилаяпмиз, - деди Бахтиёр Каримов.

Адибнинг 2001 йилда ёпиқ суд залидан дунё жамоатчилигига йўллаган мактуби асосида ёзилган мақолада мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси етакчиси, шоир Муҳаммад Солиҳнинг 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқаси йўқ, деган мужда битилган эди.
Адибнинг 2001 йилда ёпиқ суд залидан дунё жамоатчилигига йўллаган мактуби асосида ёзилган мақолада мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси етакчиси, шоир Муҳаммад Солиҳнинг 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқаси йўқ, деган мужда битилган эди.

Айни пайтда “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов газетанинг 1 ноябрь кунги сони сотувга чиқмай қолганида сиёсий сабаб йўқлигини таъкидлади.

- Мамадали Маҳмудовга ҳозир ҳукуматнинг муносабати яхши. У киши ҳақида фильм ҳам ишланди. Ҳукумат ташаббуси билан ишланган бу фильм яқинда намойиш этилади, - деди Каримов.

“Адабиёт” газетасининг сотувдан йиғиштириб олинган сонида босилган Мамадали Маҳмудов мақоласида¸ муаллифнинг Озодликка айтишича¸ “Эрк” демократик партияси етакчиси, шоир Муҳаммад Солиҳнинг 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқаси йўқ¸ деган фикр ëзилган.

Мақолада муаллиф шундай ёзади: "16 феврал воқеасини ким қилган? Кимлар? Бу асл ҳақиқат бир куни очилар ҳам. Албатта очилади. Лекин, бунда Муҳаммад Солиҳнинг қўли йўқ. Шоир одам, ўз миллатини ўзидан ҳам ортиқ севадиган одам бундай қилмайди".

“Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов буни тасдиқлади.

- Тўғри Мамдали Маҳмудовнинг бу мақоласида Муҳаммад Солиҳнинг 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқаси йўқлиги айтилган, биз буни босганмиз ва биринчи марта шу ўзбек матбуотида Муҳаммад Солиҳнинг 16 февраль портлашларига алоқаси йўқлигини алоҳида таъкидлаб бердим, - деди “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Каримов.

Таниқли адиб ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов “Адабиёт” газетасида босилган 2001 йилдаги ёпиқ суд залидан дунё жамоатчилигига йўллаган мактуби ўзбек газетхонларига етиб боришига умид қилаётганини айтди.

- “Қоронғу тунда чақнаган чақмоқлар” деган мақола. Мен буни 2001 йилда суд залида ёзганман. Менинг бошимга қоп кийгизиб ўғирлаб кетишгани, номаълум қамоқхонада бир ярим ой сақланганим ҳақида. Бу мақолада мен ўша пайтда Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга умуман алоқаси йўқлиги ҳақида айтганим ёзилган. Ўшанда мен ҳали вақт келади, ким портлатгани очилади, деб айтганман. Юз фоиз кафолат бераман Солиҳнинг ҳеч қанақа алоқаси йўқ деганман ва шу мақолада бу ҳақда ёзганман, - дейди Мамадали Маҳмудов.

75 ёшли Мамадали Маҳмудов 14 йил Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирди.

Ёзувчи 1999 йилги 16 февралдаги Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан портлашлардан 10 кун ўтиб ҳибсга олинди ва 14 йилга ҳукм этилди.

Мамадали Маҳмудов 2013 йилда қамоқдан озод этилди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал воқеаларига алоқадорликда айбланиб, юзлаб кишилар озодликдан маҳрум этилган.

Кўплаб инсон ҳуқуқлари фаоллари феврал портлашлари аслида ҳукуматнинг сиёсий мухолифларини йўқ қилишига қўл келганини таъкидлашади.

Жумладан, "Эрк" демократик партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ мазкур портлашларни уюштиришда айбдор деб топилиб, сиртдан 16 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди.

XS
SM
MD
LG