Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:20

Наманганнинг Чортоғида мактаб ўқувчиси - 16 яшар қизнинг жонсиз танаси топилди


Наманганнинг Чортоқ туманидаги мактаблардан бирининг 10- синфида ўқийдиган 16 ёшли қизнинг жонсиз танаси 4 декабрь куни ўз уйида осилган ҳолда топилди.

Қизнинг қариндошлари Озодликка у ўз жонига қасд қилганини айтди.

Туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг Озодликка айтишича, юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.

Наманганнинг Чортоғида мактаб ўқувчиси - 16 яшар қизнинг жонсиз танаси топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Қиз нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас. Мактаб директори Асила Раҳмоновага кўра, мактаб аълочиларидан бири бўлган бу ўқувчини ҳеч ким изза қилмаган.

“Фақат "4", "5" га ўқирди. Доим ҳушчақчак, фаол ўқувчилардан эди. Кеча тўсатдан ўзини осгани ҳақида хабар топдик. Кимдир уни хафа қиладиган қиз эмас эди", - дейди Раҳмонова.

Марҳумнинг қўшниларидан бирига кўра, оиладаги қийинчилик туфайли қиз ўзини осган, деган фараз бор:

- Ота-онаси ишсиз, мавсумий ишлар қилиб, рўзғорини зўрға судраб келаётганди. Катта қизи турмушга чиққан. Кичкинаси ўзлари билан эди. Ўзини осгани ота-онаси учун ҳам кутилмаган фожиа бўлди.

Чортоқ туман Хотин-қизлар қўмитаси расмийси қизда суицидга мойиллик бўлганини айтди:

- Олдин ҳам ўзини осишга уринган экан, мойиллиги бор экан. Кеча ота-онаси билан учрашиб келдик. Лекин, тўлиқ ўрганганимиз йўқ, оиласи яхши, намунали оила экан. Қизга ҳеч ким зўравонлик қилмаган, ҳеч нарса қилмаган.

Чортоқ туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг Озодликка айтишича¸ юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.

Ўзбекистонда суицид ҳолатлари кўпайяётгани ҳукумат мажлисларида кўп бора айтилган.

Озодлик жорий йилда Шаҳрисабз, Яккабоғ¸ Андижон¸ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўқувчиларнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилган эди.

Жумладан, 28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола, 17 сентябрь куни эса ота-онаси Россияда ишлаëтган яккабоғлик 16 яшар ўқувчи уйида осилган ҳолда топилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

26 сентябрда Андижон вилоят, Олтинкўл туманидаги 4- ўрта мактабнинг 7- синф ўқувчиси ўз уйининг оғилхонасида осилган ҳолатда топилди.

Президент Мирзиёев ўтган йилнинг 22 декабрида ўтган ҳукумат йиғилишида, мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидлаб, мутасадди идораларни ушбу муаммога эътибор қаратмаётганликда айблаган эди.

Жорий йил 16 март куни президент ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган махсус қарор ҳам қабул қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида дунё бўйича ҳар 40 секундда бир одамнинг ўзини ўлдириши¸ 20 одамнинг эса ўз жонига қасд қилишга уриниши айтилади.

XS
SM
MD
LG