Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:50

Энергетика инқирози: Ис газидан нобуд бўлаётган болалар учун ким жавоб беради?


Сўнгги хафталарда Ўзбекистонда болалар доҳил йирирмадан ортиқ одам ис газидан нобуд бўлгани, свет ва газсиз туман касалхоналарида чақалоқлар совуқдан азоб чекаётгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни ларзага солди.
Сўнгги хафталарда Ўзбекистонда болалар доҳил йирирмадан ортиқ одам ис газидан нобуд бўлгани, свет ва газсиз туман касалхоналарида чақалоқлар совуқдан азоб чекаётгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни ларзага солди.

Ўзбекистонда ноябрь ойининг охирги ўн кунлигидан бошланган энергетика инқирози ҳозирнинг ўзида ёш болалар дохил 30 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди.

Маҳаллий матбуотда хабар қилинган қурбонларнинг 15 нафари 3 ойликдан 15 ёшгача бўлган болалардир.

Уларнинг аксари ўтган йиллардаги каби ис газидан нобуд бўлган.

Айни пайтда тармоқларда свет ва газдан узилган туғруқхоналарда чақалоқлар ва оналар совуқдан азият чекаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Озодлик сўровига жавоб берган Бирлашган Миллатларнинг болалар жамғармаси - ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси юзага келган вазиятда болалар ҳаётидан ташвишда эканини билдирди.

“Ҳар бир боланинг тақдири биз учун муҳим. Бутун дунёда бўлгани каби биз ҳам энергетика инқирози ҳукм сураётган бир пайтда қаттиқ қишнинг болаларга таъсиридан хавотирдамиз. Хоналарни изоляциялашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, болаларни қаровсиз қолдирмаслик, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун оилалар ва маҳаллаларни эҳтиёткор бўлишга чақирамиз”, - деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Озодлик билан суҳбатда.

Ўн кунда 30га яқин ўлим

11 декабрь куни Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди, унинг 9 ва 11 ёшли укалари шифохонага ётқизилди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳодиса Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласида содир бўлган.

Расмий фаразга кўра, ушбу маҳалладаги оилалардан бирида газ плитасидан чиққан ис газидан оиланинг уч фарзанди заҳарланган. Болалардан бири ўлган, икки нафари касалхонада даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

10 декабрь куни айни вилоятнинг Қарши тумани, "Дашт" маҳалласида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан нобуд бўлганди

Бош прокуратурага кўра, қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан 67 яшар аёл ва унинг 31 яшар келини ҳамда 8 яшар набираси заҳарланиб ўлган.

Бундан олдин 8 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида бир оиланинг икки аъзоси вафот этди. Уларнинг ўлимига ҳам ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани билдирилди.

Каттақўрғонда эса ота ва унинг вояга етмаган фарзанди ўз уйида заҳарланиб вафот этган бўлса, 4 декабрь куни Чинозда ёш эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи мазкур заҳардан ҳалок бўлишди.

Ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ холатларнинг энг дахшатлиси 5 декабрь куни Бухорода содир бўлди.

Бутун оила, ота, она ва уларнинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан нобуд бўлди.

Булар маҳаллий матбуотда ёритилган хабарлар. Ис газидан бу йилги ўлим ҳолатлари ҳақида ҳозирча расмий статистика эълон қилингани йўқ.

Ўлимларга ким жавобгар?

Бухорода ис газидан нобуд бўлган уч гўдакнинг бобоси Очил Усмонов бўлган воқеани "бахтсиз ҳодиса" деб атайди, унда ҳеч кимни айбламаслигини айтади.

“Худонинг ёзгани, кимни гуноҳкор қиласиз бу ерда? Болаларни хонасига электропеч қўйишган, исиниш керак-да. Шундан гиламга ўтиб ис гази чиқиб нобуд бўлишди”, - дейди Бухорода ис газидан нобуд бўлган болаларнинг бобоси Очил Усмонов 13 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда.

Заҳарланиш оқибатида оиланинг яна икки аъзоси шифохонага ётқизилган эди.

Ўзбекистонлик журналист Анора Содиқова газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб юзага келаётган ўлим ҳолатларида ҳукуматни айблайди.

“Агар электр, газ бўлса, бунақа ўлимлар бўлмасди. Ҳукуматнинг айби бу деб ўйлайман. Вазирлар бюджетдан пул еб ётишибди, бу ёқда гўдаклар ўлиб кетяпти. Ис газидан ўлимларни одамларнинг ўзига тўнкашяпти. Аслида битта-иккита ўлимга расмийлар оёққа туриши керак. Лекин шунча ўлим бўляпти, ҳамма жим.

Ҳар йили бўлади, ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди. Ўлиб кетаверади болалар. Болаларнинг ўлимига алоҳида урғу беришганини кўрмаймиз.

Йўл-транспортдаги ўлимларга қайғурган одамлар, ис гази билан боғлиқ ўлимларга эътибор беришмаяпти”, - дейди журналист.

ZIMISTON-UZ: Яна қиш, яна энергетик коллапс
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:47 0:00

Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги туғруқхонадаги вазият акс этган видео тармоқларда тарқалгач, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга эътибор қаратди:

Вазирлик ўз баёнотида шифохонада электр таъминоти тикланлангани ва муассаса қўшимча электр генератори билан таъминлангани қайд қилинган.

Журналист Анора Содиқованинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотидан сўнг ички ишлар ходимлари шароити йўқ туғруқхонадаги она-болаларни чиқариб юбориш билан муаммони ҳал этишган.

Журналистга кўра, ИИБ ходимлари туғруқхонани ёпиш билан таҳдид қилган ва вазиятни видеога олган ҳамширалардан бошқа бундай мурожаат билан чиқмаслик борасида тушунтириш олишган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъулларига кўра, улар уйма-уй юриб, ис гази ва носоз иситиш қурилмалари хавфидан одамларни огоҳлантириб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Озодлик болалар ўлими билан боғлиқ ҳодисалар юзасидан Омбудсманнинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили идорасига мурожаат қилди, аммо ҳозирча саволларга жавоб олгани йўқ.

Форум

XS
SM
MD
LG