Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:54

“Ўзбекнефтгаз” ишчиларга 1 хил иш учун 2 хил ҳақ тўламоқда”


Uzbekistan- Banner OzodMaktub
Uzbekistan- Banner OzodMaktub

Озодликка келган хатлардан бири муаллифи“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясига қарашли АЁҚШларнинг бир қисми Чинобод, иккинчи қисми Кучлик нефт базаси билан ишлаши, компания учун “чинободчилар” ўгай, “кучликчилар” – ўз эканлигини иддао қилади. Хат муаллифини бундай адолатсизликнинг сабаби нимадалиги қизиқтиради. Саволига Президентнинг виртуал қабулхонасидан ҳам жавоб топа олмаган заправкачининг хатини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

***

“Ўзгазойл” ширкати заправкасида 10 йилдан бери ишлайман. 2017 йил февралидан бошлаб “Ўзгазойл” ёпилиб кетди. “Ўзбекнефтгаз” корхонасига ўтдик. 5-6 ойдан бери шу корхона билан ишлаяпмиз. Нафақат мени, балки бошқа АЁҚШларниям қийнаб келаётган бир муаммо бор.

Гап шундаки, “Ўзгазойл”дан “Ўзбекнефтгаз”га ўтаётганимизда ҳамма нарса аввалгидай бўлади, ҳеч нарса ўзгармайди, қандай ишлаган бўлсанларинг, шундай ишлайверасизлар дейишганди. Лекин ойликлар пасайиб кетди. Бу ҳеч кимга сир эмас.

“Ўзгазойл”дан “Ўзбекнефтгаз”га ўтганимиздан кейин Тошкентдаги АЁҚШларнинг ярмидан кўпи Чинобод нефт базасига қараса, қолганлари Кучлик нефт базасига қарайдиган бўлди. Масалан? мен ишлайдиган АЁҚШ Чинобод нефт базасига қарайди.

Чинободга қаровчи АЁҚШлар ишчиларига камайиб кетган ойликдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Илгаригидай мукофот пуллари, квартал пуллари бермай қўйишди.

Лекин Кучлик нефт базасига қарайдиган АЁҚШларда қўшимча тўловлар бор. Мисол учун, Ғалаба байрамига 500 минг сўмдан, Рамазон ҳайитига 600 мингдан, сентябрь арафасида ҳар бир фарзанд учун 200 минг сўмдан, куни кеча эса, 2 марта 500 мингдан 2- даражали, 3- даражали операторларга беришди. Бу ойликдан ташқари пуллар.

Чинобод нефт базасига қарайдиган АЁҚШларда эса, бунинг акси бўлаяпти. 6 ойдан бери бир мартагина – Рамазон ҳайитида 300 минг сўмдан премия беришди. Бошқа ҳеч нарса олганимиз йўқ.

Биз ҳайронмиз: ахир битта корхонада ишлаётган бўлсак, фақат базаларимиз бошқа бўлса, нима учун бундай икки хил муносабат?

Бухгалтериямиздан сўрасак, қарзимиз бор, раҳбарлар ҳал қилади, деб, телефонни қўйиб қўйишади.

Бу масала камида 30 та АЁҚШ ишчиларини қийнаб келаётган масала. Порталгаям ёздик. Лекин натижа йўқ.

XS
SM
MD
LG