Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:07

Москвада Озодбекнинг концерти бекор қилинганидан мигрантлар норози бўлди


Озодбек Назарбеков концерти чиптаси
Озодбек Назарбеков концерти чиптаси

Москвада Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерти бекор қилингани айрим мигрантлар норозилигига сабаб бўлди. Уларнинг иддао қилишича, чипталар пули ҳам қайтариб берилмаган. Аммо, концерт ташкилотчиси Озодлик билан суҳбатда барчага чипта пуллари қайтарилганини таъкидлади.

Чипта пули қайтарилдими?

Июль ойи бошида таниқли хонанданинг бир минг томошабинга мўлжалланган "Аквамарин" концерт залида 16 июль куни икки марта концерт қўйиши эълон қилинган эди.

Бироқ, таниқли хонанда яккахон концертига борганларга ташкилотчилар тадбир қолдирилганини билдирган.

Концертга келганларнинг Озодлик мобил мухбирига айтишича, айримларга чипта пуллари қайтарилмаган.

- Пулимизниям бермаяпти-да. Билмасам, шундай сотган билетни. Пул-мулни қайтариб бергани йўқ. Мана билетни йиртиб мусоркага ташладим, бориб кўринг мусоркада билетим, - деди улардан бири.

Озодбек Назарбеков Москвадаги концертига келмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00

Концерт ташкилотчиси Бахтиёр Хўжараҳмонов Озодлик билан суҳбатда барчага чипта пуллари қайтарилганини алоҳида таъкидлади.

- Бизда ҳамма изоҳимиз бор. Пуллари қайтарилган. Аниқ ака. Менинг виждоним тоза. Ҳамма танийди. Ҳаммасининг пули қайтарилган, - деди Бахтиёр Хўжараҳмонов. - Халқнинг пули. Бизга халқ пулининг кераги йўқ.

Бахтиёр Хўжараҳмонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Унинг илова қилишича, бир неча юз кишига бепул таклифномалар тарқатилган ва улардан баъзилари ўша таклифномалар учун пул талаб қилишган.

- Биз берган пригласительнийга пул талаб қилиб келишди. Буни қандай изоҳлаш мумкин энди?! Биздан уч юзтадан ортиқ, тўрт юзтага яқин одам пригласительний олган. Биз кимга ва қаерга таклифнома берилганини яхши биламиз, - деди концерт ташкилотчиси.

Концерт нега қолдирилди?

Озодбек Назарбеков ва Бахтиёр Хўжараҳмонов
Озодбек Назарбеков ва Бахтиёр Хўжараҳмонов

Бахтиёр Хўжараҳмонов ҳозирга қадар Россияда Озодбек Назарбековнинг концертини 7 марта уюштиргани ва ҳозирга қадар, бирон марта бўлсин, концертлар бекор бўлмаганини билдирди.

У бу галги тадбир нега қолдирилганини билса-да сабабини очиқлай олмаслигини айтди.

30 июнда президент Мирзиëев Озодбекни “Ëшлар” телерадиоканали Бош директори қилиб тайинлаган эди.

Тайинлов ортидан санъаткорнинг продюсерларидан бири, бундан буён унинг хусусий тадбир ва кечаларда иштирок этиши ниҳоятда қийинлашишини, эътироф этганди.

Москвадаги Ўзбекистон консуллиги вакили Озодликка исми сир қолиш шарти билан концерт нима учун қолдирилганига изоҳ берди.

"Ёшлар" каналига раҳбар этиб тайинлангандан кейин, Озодбекка ҳукуматдагилар бундан буён четга чиқа олмаслигини айтишган. Ҳофиз тўй ва маъракаларини бекор қилди, гастролларини ҳам тўхтатди," - деди консуллик вакили.

43 яшар Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири ҳисобланади.

2007-йили хонанда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонини олган.

2010 йилда мусиқа ва теле-видео асарлари номинасияси “М&ТВА 2010” тақдимотининг "Йилнинг энг яхши эркак хонандаси" мукофотини қўлга киритган.

Ўтган ой бошида Озодбек Назарбеков санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган прокурор ва бошқа куч ишлатар тизимларини танқид қилгани мунозарага сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG