Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов OzodNazarнинг бугунги сонида диний мотивлар билан қамалганларнинг оилаларига телеграммалар кела бошлаганини маълум қилди. Шахсан у камида 3-4 оила шундай нома олганини аниқлаган. Телеграмма олган оилалардан бирининг аъзоси 17 йилдан буён қамоқда қолаётган "диний"дир.
Хўш, нима дейилган ўша телеграммада? Бу савол жавоби - суҳбатда. Суҳбат давомида очилишлар ҳақида ҳам гап бўлди: "Дўстлик" чегара масканининг очилиши, пахтанинг очилиши...